Двигателнинг асосий ҳисоб режимлари:
1) юк тўлиқ, айланишлар сони номинал;
2) максимал буровчи момент режими;
3) салт йўлининг максимал айланишлар сонида инерция кучларида кучланишга ҳисоблаш;
4) 1-, 2- ва 3-жавоблар;
Двигател деталларини мустаҳкамликка ҳисоблашда ҳисобга олинадиган омиллар:
1) кучланиш концентрациясининг эффектив коэффициентлари;
2) масштаб омили;
3) технологик омил;
4) 1-, 2- ва 3-жавоблар.
Блок-картер (картер) бикрлигини оширувчи конструктив тадбирлар:
1) қобирғалар;
2) картер қуйи қисмининг ажраладиган юзаси тирсакли вал ўқига нисбатан пастга туширилган;
3) тўлиқ таянчли тирсакли валларни қўллаш;
4) 1-, 2-, 3- ва 4-жавоблар.
Поршен гуруҳининг асосий вазифалари:
1) цилиндр деворлари ва ёниш камераси сиртлари билан бирга ўзгарувчи ҳажм бўшлиғини ҳосил қилиш (бу ҳажмда двигател ишчи жараёнлари бажарилади) ва ушбу бўшлиқ герметиклигини таъминлаш;
2) поршен қабул қилаётган газ босими кучларини шатунга узатиш, шатунга таъсир қилувчи ён кучларни эса цилиндр деворига узатиш;
3) поршен туби газлардан қабул қиладиган иссиқлик миқдорининг мумкин қадар кам бўлишини таъминлаш;
4) 1-, 2-, 3- ва 4-жавоблар.
Алюмин қотишмасидан тайёрланган поршеннинг чўян поршенга нисбатан афзалликлари:
1) конструкцион массаси кичик;
2) газлардан қабул қиладиган иссиқлик миқдори кам;
3) иссиқлик ўтказувчанлиги катта;
4) 1-, 2- ва 3-жавоблар.
Поршен бармоғига қўйиладиган талаблар:
1) иссиқликни яхши ўтказувчанлиги, чизиқли кенгайиш коэффициентининг кичик бўлиши;
2) зарбий юкка чидамли бўлиш, ейилишга чидамлилик;
3) мустаҳкамлик ва бикрлик, минимал массага эга бўлиш;
Dostları ilə paylaş: |