Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi


-модда. Педагог ходимларнинг мажбуриятлари



Yüklə 3,27 Mb.
səhifə102/381
tarix03.03.2022
ölçüsü3,27 Mb.
#84301
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   381
7cd24b2e3dfc14533e311a0b5103aa9f UMUMIY PEDAGOGIKA (5)

46-модда. Педагог ходимларнинг мажбуриятлари

Педагог ходимлар:

  • таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши;

  • ўқув машғулотларини сифатли ўтказиши;

  • ахборот-коммуникация технологияларидан, ўқитиш ва тарбиянинг илғор ҳамда инновацион шакллари ва усулларидан фойдаланиши;

  • таълим олувчиларнинг психологик ва ўзига хос хусусиятларини, жисмоний ва руҳий саломатлигини, физиологик ривожланишини ҳисобга олиши, жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахсларни ўқитиш учун шарт-шароитлар яратилишига эътибор қаратиши;

  • вояга етмаган таълим олувчилар билан таълим-тарбия ишларини уларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари билан ҳамкорликда олиб бориши;

  • таълим ташкилотининг уставига ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжатларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этиши;

  • ўз малакасини мунтазам равишда ошириб бориши, эгаллаб турган лавозимига мувофиқлик жиҳатидан даврий аттестациядан ўтиши;

  • тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши шарт.

Педагог ходимларнинг зиммасида қонун ҳужжатларига, шунингдек таълим олувчи ва таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Педагог ходимларга педагогик фаолиятни амалга оширишда ахлоқ ва этика нормаларига зид ҳаракатлар содир этиш тақиқланади.

Педагог ходимларнинг кийим-бошига доир талаблар таълим ташкилотлари томонидан белгиланади.
6-БОБ. ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРНИНГ, УЛАР ОТА-ОНАСИНИНГ ҲАМДА БОШҚА ҚОНУНИЙ ВАКИЛЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Yüklə 3,27 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   381




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə