Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi


-БОБ. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ



Yüklə 3,27 Mb.
səhifə80/381
tarix03.03.2022
ölçüsü3,27 Mb.
#84301
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   381
7cd24b2e3dfc14533e311a0b5103aa9f UMUMIY PEDAGOGIKA (5)

3-БОБ. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ

23-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

таълим соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

таълим соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилади;

таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан, педагог кадрларни ва илмий ходимларни аттестациядан ўтказиш, нодавлат таълим ташкилотларига таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялар (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) бериш, таълим тўғрисидаги ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини белгилайди;

педагогик кадрларни таълим ташкилотларига ишга қабул қилиш ва улар фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди;

хорижий давлатларнинг таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар беради;

хорижий давлатларда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини белгилайди;

давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тасдиқлайди ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бериш тартибини белгилайди;

экстернат тартибида ўқитишга йўл қўйилмайдиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлайди;

фақат давлат таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлайди;

давлат таълим муассасалари ва ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди;

давлат олий таълим муассасалари ректорларини, шунингдек давлат иштирокида ташкил этиладиган олий таълим ташкилотлари (давлат улуши бўлган нодавлат олий таълим ташкилотлари, қўшма таълим муассасалари, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган таълим муассасалари ва бошқалар) ректорларини (раҳбарларини) лавозимга тайинлайди ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этади;

таълим олувчиларни аккредитация қилинган бир таълим ташкилотидан бошқасига кўчириш, шунингдек уларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартибини белгилайди;

таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш тартибини белгилайди;

кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди;

меҳнат бозори талабларини прогноз ва таҳлил қилиш асосида таълим ташкилотларида кадрларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаларини шакллантиради;

таълим ташкилотларига нисбатан моддий-техник, инфратузилмавий ва параметрик талабларни белгилайди;

дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ҳамда нашр этиш тартибини, шунингдек уларни етказиб беришга ва улардан таълим ташкилотларида фойдаланишга қўйиладиган талабларни белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


Yüklə 3,27 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   381




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə