32-модда. Таълим ташкилотининг устави
Таълим ташкилотининг устави таълим турларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Таълим ташкилотининг уставида, қоида тариқасида, қуйидагилар кўрсатилади:
таълим тури ва шакли;
таълим ташкилотининг мақсад ва вазифалари;
ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишларни ташкил этиш ҳамда мазмуни;
таълим ташкилотига қабул қилиш тартиби;
таълим ташкилотининг тузилмаси, бошқарув органлари ва жамоатчилик тузилмалари;
таълим олувчилар, педагог кадрлар, ўқув-тарбия ишлари бўйича ходимлар, маъмурий-бошқарув ходимларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
таълим ташкилотининг мол-мулки ва воситалари;
таълим ташкилотини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.
Таълим ташкилотининг намунавий устави:
умумий ўрта таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан;
олий таълим муассасалари ҳузуридаги ихтисослаштирилган мактаблар, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари учун — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим ташкилотлари учун — тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.
Таълим ташкилотининг устави таълим ташкилотининг таъсисчилари томонидан тасдиқланади ва ҳудудий тегишлилик бўйича Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинади.
Dostları ilə paylaş: |