8-bob. Statistik indekslar



Yüklə 402,5 Kb.
səhifə6/6
tarix28.05.2022
ölçüsü402,5 Kb.
#88188
1   2   3   4   5   6
8-mavzu lotin

Асосий таянч иборалар


  • Индекс

  • Динамика индекслари

  • Ҳудудий индекслар

  • Ўртача индекслар

  • Индивидуал индекслар

  • Агрегат индекслар

  • Ўзгармас таркибли индекслар

  • Ўзгарувчан таркибли индекслар

  • Таркибий силжиш индекслари

  • Умумий индекслар

  • Гуруҳли индекслар

  • Базисли индекслар

  • Занжирсимон индекслар

  • Миқдорий индекслар

  • Сифат индекслари



Билимингизни синаб кўринг


  1. Индекс атамаси нимани билдиради?

  2. Статистикадаги индекс сўзи билан бошқа тармоқларда ишлатиладиган индекс сўзи бир хил маънога эгами?

  3. Статистик индекслар нима учун керак?

  4. Индексларнинг қайси турларини биласиз?

  5. Чорсу бозорида ўтган йили 10000 кг сабзи 900 сўмдан, бу йил 1200 кг 1000 сўмдан сотилди. Сабзи бўйича миқдор ва баҳо индивидуал индексларини ҳисобланг.

  6. Индивидуал индекслар умумий индекслардан нима билан фарқ қилади?

  7. Индекслаштирлаётган белги ва унинг вазнлари деганда нимани тушунасиз?

  8. Чорсу бозорида ўтган йили 1200 метр чит 500 сўмдан, бу йил эса 1800 метр 450 сўмдан сотилди. Ушбу ва 5-мисол маълумотлари асосида баҳо ва физик ҳажм (миқдор)нинг умумий индексларини ҳисобланг.

  9. Бешинчи ва саккизинчи мисоллар маълумотлари асосида ҳақиқий баҳолардаги товар обороти индексини ҳисобланг. Товар баҳоси, миқдор ва товар обороти умумий индекслари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатинг.

  10. Ўтган йили Юнусобод бозорида картошка, узум ва шафтоли қоқи 120 млн. сўмга, бу йил эса 126 млн. сўмга сотилди. Жорий (бу йил) йилдаги товарлар баҳоси ўтган йилга нисбатан картошка бўйича 10 % пасайган, узум бўйича 9% ошган, шафтоли қоқи бўйича ўзгармасдан қолган эканлиги маълум. Баҳонинг умумий индекси аниқлансин.

  11. Жорий даврдаги ўртача баҳони ўтган даврдаги ўртача баҳога бўлсак қандай индекс ҳосил бўлади?

  12. Ўзгарувчан ва ўзгармас таркибли ҳамда таркибий слжиш индексларининг агрегат индексларидан фарқи нима?

  13. Ўзгармас таркибли маҳсулот таннархи индекси 7 фоизга пасайган. Таркибий силжиш индекси 1,027 га тенг. Маҳсулот таннархининг ўзгарувчан таркибли индексини ҳисобланг?

  14. Базисли индексларга мисол келтирингчи?

  15. Занжирсимон индекслар деганда нимани тушунасиз?

  16. Ҳудудий (территориал) индекслар нима учун керак?

  17. Базисли ва занжирсимон индивидуал индексларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатинг?

  18. Музқаймоқ ишлаб чиқарадиган корхонада бир бирлик маҳсулотнинг таннархи 12% пасайди, маҳсулот хажми эса 3%га ошган. Ишлаб чиқарилган муқаймоқнинг қиймати қандай ўзгарган?

Yüklə 402,5 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə