Август 2020 17-қисм



Yüklə 2 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə25/54
tarix17.03.2023
ölçüsü2 Mb.
#102722
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   54
17.Fizika matematika 2 qism

Бозоров Ҳасан Неъматович
Низомий номидаги тошкент давлат
педагогика университети ўқитувчиси
Телефон: +998(99)-899-41-81
hasan4181@bk.ru
“Кластер” (ғунча,боғлам) тушунчаси педагогик, дидактик стратегиянинг муайян шакли 
бўлиб, у ўқувчиларга ихтиёрий муаммо (мавзу)лар хусусида эркин, очиқ ўйлаш ва шахсий 
фикрларни бемалол баён этиш учун шароит яратишга ёрдам беради. Мазкур метод тур
-
ли хил ғоялар ўртасидаги алоқалар тўғрисида фикрлаш имкониятини берувчи тузилмани 
аниқлашни талаб этади. Кластер методи аниқ объектга йўналтирилмаган фикрлаш шакли 
бўлиб, ундан фойдаланиш инсон мия фаолиятининг ишлаш тамойили билан боғлиқ равиш
-
да амалга ошади. Ушбу метод муайян мавзунинг ўқувчилар томонидан чуқур ҳамда пухта 
ўзлаштирилгунига қадар фикрлаш фаолиятининг бир маромда бўлишини таъминлашга 
хизмат қилади. Мазкур методдан ўқувчилар билан якка тартибда ёки гуруҳ асосида ташкил 
этиладиган машғулотлар жараёнида фойдаланиши ва ташкил этилаётган машғулотларда 
ўқувчилар томонидан билдирилаётган ғояларнинг мажмуи тарзида акс этиши мумкин. Бу 
эса илгари сурилган ғояларни умумлаштириш ва улар ўртасидаги алоқаларни топиш им
-
кониятини яратади. Кластер методидан фойдаланишда қуйидаги шартларга риоя қилиш 
талаб этилади. 
Биринчиси, “Қарорлар шажараси” (“Қарорлар қабул қилиш”) методи бўлиб, у муайян 
фан асослари борасидаги бир қадар мураккаб мавзуларни ўзлаштириш, маълум масала
-
ларда ҳар томонлама, пухта таҳлил этиш асосида улар юзасидан муайян хулосаларга ке
-
лиш, бир муаммо хусусида билдирилаётган бир неча хулосалар орасидан энг мақбул ҳамда 
тўғрисини топишга йўналтирилган. Шунингдек, аввалги вазиятларда қабул қилинган қарор 
(хулоса)лар моҳиятини яна бир бор таҳлил этиш ва уни мукаммал тушунишга хизмат 
қилади. Гуруҳ ўқувчилари иштирокида қўланиладиган “Қарорлар шажараси” бир неча ўн 
нафар ўқувчиларнинг билимларини даражасини аниқлаш, уларнинг фикрларини жамлаш 
ва баҳолаш имконини беради. Таълим жараёнида мазкур методнинг қўлланилиши муайян 
муаммо юзасидан оқилона қарор қабул қилиш (хулосага келиш)да ўқувчилар томонидан 
билдирилаётган ҳар бир вариант, уларнинг мақбул ҳамда номақбул жиҳатларини муфас
-
сал таҳлил этиш имкониятини яратади. Машғулот жараёнида ўқувчилар қуйидаги чизма 
асосида тузилган жадвални тўлдирадилар (ёки ушбу тартибдаги фаолиятни олиб боришда 
ёзув тахтасидан фойдаланадилар):

Yüklə 2 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   54




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə