Август 2020 17-қисм



Yüklə 2 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə27/54
tarix17.03.2023
ölçüsü2 Mb.
#102722
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54
17.Fizika matematika 2 qism

 
бу

фан бўйича эгаллаган назарий 
билим, амалий кўникма ва малакаларни кундалик ҳаётида дуч келадиган амалий ва на
-
зарий масалаларни ечишда фойдаланиб, амалиётда қўллай олишдир. Ўқувчиларнинг 
маълум компетенциялани эгаллаганлик даражалари эса уларда компетентликнинг ри
-
вожланишига олиб келади. Компетентлилик–(лотинча: cомпетенс– лаёқатли, қобилияти 
бор) компетентлилик таркибига соф касбий билим, кўникма ва малакалардан ташқари, 
ташаббускорлик,ҳамкорлик, гуруҳда ишлаш лаёқати, коммуникатив қобилияти,реал 
баҳолай олиш, мантиқий фикрлаш, ахборотни саралаш ва фойдалана олиш хусусиятлари 
ҳам киради.
Хўш, ҳозирги кунда компетенциявий ёндашувга асосланган таълим нима учун за
-
рур бўлиб қолди. Бу саволга жавоб бериш учун таълим тизими, шахс, давлат ва жамият, 
фан ва ишлаб чиқаришдан иборат бўлган миллий моделнинг айрим қисмларидаги улкан 
ўзгаришлар хусусан, давлат ва жамиятнинг тубдан ўзгариши, ҳаётимизга кириб келган 
ахборот-коммуникацион воситалари, фаннинг энг сўнгги ютуқларига асосланган замона
-
вий ишлаб чиқариш технологиялари ва олдинги ёшлардан тубдан фарқ қилувчи ўзгача 
фикрловчи ёшларнинг вужудга келганликларини келтириш мумкин.


34
Август 2020 17-қисм
Тошкент
Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жамиятимизнинг бугун
-
ги ривожланиш босқичида педагогик таълим инновацион кластери таълимда ички 
ва тармоқлараро алоқадорликни таъминлайдиган, илмий тадқиқот, илмий-методик
муассасаларда тўпланган тажриба ва эришилган илмий ютуқларни таълим ҳамда
ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларига етиб боришини самарали амалга
оширадиг ан яқин келажакдаги энг муҳим тизим сифатида тақдим этилмоқда. Бунда 
таълим муассасалари ва жамият бошқа манфаатдор томонларининг ўзаро узвий ва узлук
-
сиз алоқасини таъминлаш, таълим жараёнининг пировард маҳсули – ҳар томонлама етук
педагог кадрларни етиштириш ва жамиятга наф келтириши учун илмий, ижодий, 
маънавий, иқтисодий имкониятлар яратиш мақсадга мувофиқдир. Чунки кадрлар
билим савияси ва рақобатбардошлиги иқтисодий ишлаб чиқариш, саноат, қишлоқ
хўжалиги ва жамиятнинг бошқа соҳалари тараққиёти ва рақобатбардошлигининг асо
-
сидир. Бошлаган ҳар бир ишимиздаги сифат ва самара айнан шу масала билан
чамбарчас боғлиқлигини ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва қолаверса ҳаётнинг ўзи 
яққол кўрсатиб турибди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. И.А.Каримов Баркамол авлод орзуси. // Тузувчилар: Ш.Қурбонов , Р.Ахлиддинов , 
Ҳ.Саидов . –Т .: Шарқ нашриёт-матбаа концерни. 1999-йил. 182-бет.
2. Ўқитувчиларни масофадан қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш. Т.: 2006, 2007.
3. Замонавий дарс. Т .:2007. Ж.Й ўлдошев ва бошқалар. 


35

Yüklə 2 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə