Мавзу: «raqamli iqtisodiyot asoslari va kadrlar tayyorlashning asosiy yo’nalishlari»



Yüklə 59,78 Kb.
səhifə7/16
tarix08.04.2023
ölçüsü59,78 Kb.
#104718
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Рақамли иқтисодиётни шакллантириш жараёнида гап билимларга эга бўлишдан кўра кўпроқ кўникмаларskills ни ўзлаштириш ва, бундан ташқари, алоҳида кўникмалар эмас, ахборотлаштириш соҳасидаги бир гуруҳ кўникмалар ёки ваколатларга эга бўлиш ҳақида боради. Таълим соҳасидаги туб ўзгаришларни акс эттирадиган hard skills, soft skills, digital skills, artificial intelligence skills, knowledge ingineering, public license, home office, freelancing, on-line jobs каби кўплаб атамалар тўплами вужудга келди. Барча касблар учун айтиб ўтилган кўникмалар ичида юқоридаги гуруҳларнинг нисбати турлича бўлади. Hard skills гуруҳидаги кўникмаларга, қоидаларга кўра, автоматизмга олиб келиш ва, масалан, имтиҳон ёрдамида ўлчаш мумкин бўлган касбий кўникмалар киритилади. Soft sklls гуруҳидагилар шахсий хислатлар доирасига киради, шахснинг ижтимоийлашуви ва касбий тажрибага эга бўлиши жараёнида қўлга киритилади, асосий фаолият ўзига хосликларидан қатъи-назар, муваффақиятли бўлишга имкон беради. Digital skills гуруҳига келадиган бўлсак, бу ерда ким бундай кўникмалар пакетини олиши лозимлиги муҳим аҳамият касб этади.


Microsoft ва The Future Laboratory компаниялари таҳлилига мувофиқ, ҳозирги мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг 65%и ҳозирча мавжуд бўлмаган лавозимларни эгаллайди. Мутахассисларнинг башоратларига кўра, 2025 йилга келиб, виртуал яшаш муҳити дизайнерлари, робототехника бўйича мутахассислар, адвокатлар, фрилансерда ишлайдиганлар ва биохакерларга талаб энг юқори бўлади. The Future Laboratory муҳаррири Стив Тузнинг қайд этишича, келажак мутахассислари бирданига бир нечта кўникмаларга эга бўлишлари муҳим.


Рақамли технологиялардан кенгроқ фойдаланиш учун қайси кўникмалар кераклиги ҳақида энг оддий фикр бу қуйидаги учта йўналиш ҳақидаги тахмин бўлиши мумкин:

  • дастурлаш, амалий дастурлар ишлаб чиқиш ва тармоқларни бошқариш учун информацион технологиялар (ИТ) соҳасидаги мутахассислар кўникмалари ва касбий мақсадлар учун ИТдан фойдаланиш бўйича умумий кўникмалари;

  • ИТ дан иш жараёнида фойдаланиш билан боғлиқ янги вазифаларни бажариш учун қўшимча ИТ кўникмалари, масалан: ахборотни қайта ишлаш, маълумот ахтариш, муаммоларни ҳал қилиш, мультимедиа саводҳонлиги ва оммавий коммуникация воситаларида ишлай олиш;

  • рақамли саводхонлик кўникмалари, шунингдек, барча одамлар томонидан кундалик ҳаётда рақамли технологиялардан самарали фойдаланишни таъминлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган амалий, дастурий, ижтимоий-маданий ва эмоционал кўникмалар.




Yüklə 59,78 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə