O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va O`rta Maxsus Ta`lim Vazirligi


жадвал. Дарс – ўқув жараёнининг яхлит педагогик тизими



Yüklə 3,18 Mb.
səhifə38/131
tarix07.03.2023
ölçüsü3,18 Mb.
#102046
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   131
махсус фан.укит.мет. тайёр МАЖМУА

2. жадвал. Дарс – ўқув жараёнининг яхлит педагогик тизими.


Жадвалдан кўриниб турибдики дарс ўқув тарбия жараёнининг бир бўлаги эмас, балки яхлит педагогик тизими ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у яхлит педагогик тизимки, унда жамиятнинг бош мақсади ўқувчи – талаба шахсининг шаклланиши учун замин тайёрланади, ёшларнинг воқеликни англаб етиши учун имконият яратилиб кўникма, малакалар, дунёқарашлар, аҳлоқий – эстетик фазилатлар тарбияланади ҳамда меҳнат қобилиятлари, ижодий фаолият жисмоний кучларнинг ривожланишига эришилади. Шунингдек, ўқитувчи – ўқувчи, ўқувчи – ўқувчи муносабатлари таркиб топиб, ақлий камолот юксалтирилади. Шу сабабли дарсга мураккаб ва яхлит тизим сифатида қараш керак. Ҳозирги даврда дарс назарияси ва дарсларнинг тузилиши, функциясига қатта эътибор билан қаралмоқда. Шунга кўра ўқитувчи дарсга жиддий муносабат билдириши, унга пухта тайёргарлик кўриши лозим.


Н.В.Кухарев “Дарсда билиш характеридаги масалаларни аста – секин мураккаблаштириб боришни ташкил қилишдаги дидактик ҳамкорлик”ни амалга ошириш лозимлигини таъкидлайди. Бу қуйидагича амалга оширилади.
Ўқитувчи фаолияти.
1. Аниқ муаммони изоҳлайди.
2. Материални, ўзининг баён қилиш жараёнини фаоллаштирган ҳолда, тушунтиради.
3. Материални, асослашни талаб қилувчи масалаларни йўл – йўлакай майдонга ташлаб, тушунтиради.
4. Масалаларни, уларнинг ҳал қилиш усулларини кўрсатмаган ҳолда, ўртага ташлайди.
5. Топшириқ темасини кўрсатади.
Ўқувчи фаолияти

  1. Сусткашлик билан тинглайди.

  2. Тинглайди, материални тушунади, саволларга мантиқан жавоб беради.

  3. Масалаларнинг ҳал қилиш усулларини мустақил аниқлайди, жамоа муҳокамасида таққослайди.

  4. Масалани ҳал қилиш усулларини индивидуал ҳолда излайди, жамоа бўлиб асослашади.

Бундай истиқболли режалаштириш дидактик мақсадлар изчиллигини аниқлаш, мазмундаги етакчи ғояларни, фаолиятнинг асосий турларини ажратиш, предметлараро алоқаларни ўрнатиш ва дарснинг асосий жиҳозини ўйлаб чиқиш, натижаларини прогноз қилиш имконини беради. Ҳар бир алоҳида дарсга тайёрланишда ўқитувчи қуйидаги ишларни амалга оширади: темани аниқлайди ва дарс вазифаларини конкретлаштиради; ўқув материалини мазмунини ажратади ва уни дидактик жиҳатдан ишлаб чиқади. Етакчи ғоя, тушунча, қонун, факт, амалий маълумотларни ажратади; илгари ўрганилган билан боғланишни, мазмунни жойлаштиришни мантиқан назарда тутади; ўқувчиларнинг ўқув билими фаолиятлари характерини аниқлайди, яъни қандай бўлишни ўйлаб қўяди. Шу шаклдаги тайёргарликни ишлаб чиқади. Дарс қисмларини ажратади; ўқитиш методлари: масала, машқ муаммоли саволлар, топшириқни дастурлаштириш элементларини танлайди ва аниқлайди. Ўқитишнинг техник воситаларини танлайди ва текширади; бутун дарс жараёнини режалаштиради. Дарс режасида, одатда сана ва дарс номери, унинг темаси, вазифалари мазмунининг асосий масалалари, ўқитувчи ва ўқувчининг фаолият турлари, ўқитиш методлари ва воситалари, сўраладиган ўқувчининг фамилияси, индивидуал топшириқлар, уйга вазифа кўрсатилади. Аммо дарс режаларининг тузилиши ва ҳажми ўқитувчининг малакаси ҳамда тажрибасидан келиб чиқиб тузилиши керак. Масалан, ўқитувчиликни янги бошланаётган ҳар бир ўқитувчи дарснинг вазифалари, ҳар бир қисмнинг мазмуни кўрсатилган муфассал режага эга бўлиш фойдалидир. Ўқитувчининг тажрибаси ортиб боришга қараб дарс режага қисқариб бориши ҳам мумкин. Яхши тайёрланган дарсни яна уюшган ҳолда аниқ ва самарали ўтказа билиш ҳам керак. Бунда қуйидаги талабларга амал қилиши лозим:
1) Дарсни аниқ ва уюшган ҳолда бошлаш бунинг учун эса дарсга ҳамма нарса олдиндан тайёрланган бўлиши керак.
2) Ўқувчилар эътиборини дарс мазмунига қарата билиш ва уни бутун дарс давомида ўқувчиларнинг ўқув билув фаолиятларини активлаштириб сақлай билиш, дарсга қизиқишни қўллаб – қувватлаш, ўқувчилар олдига вазифалар қўйиш, уларни доимо жавоб беришга тайёр ҳолда сақлаш, дарсдаги ишларни хилма – хиллаш ҳаммани кўриб, ҳамма нарсани сўраб туриш.
3) Дарсда вақтдан оқилона фойдаланиш: ўқув жиҳозларини олдиндан тайёрлаш, уларни тўғри жойлаштириш, топшириқларнинг тўлиқ бажарилишига эришиш, ўқувчилар эътиборини чалғитувчи ҳолатларга йўл қўймаслик.
4) Ўз хатти – ҳаракатини кузатиш. Ғоявий сиёсий эътиқод, юксак ахлоқийлик ва маданият, гапириш ва талаб қилиш, рағбатлантириш, ўқувчиларга мурожаат қилиш услуби – буларнинг барчаси ўқитувчи фаолиятининг услубини белгилайди ҳамда ўқувчиларнинг зўр бериб ишлаши ёки ўта эмоционал қўзғалувчанлигини тартибга келтиради.
5) Дарсда тадбиркорликни намойиш қилиш, юзага келган шароитини ёки дарсни ўтказиш шароитларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш керак.
Дарс - бу педагогик фаолиятнинг асосий негизи ҳисобланади. Дарсда ўқитувчи талабага маълум билимни етказади, беради ва ўқитади. Уларга билим беришда у тобора фаолиятини кенгайтириб боради, билимларини оширади. Доимий қўлланиладиган методик ишларда ҳам камчиликлар бор, яъни дарс ўтиш жараёнларида ҳали схоластик ҳолатлар мавжуд. Баъзи ўқитувчилар иқтисодий, ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларни таҳлил қилмайдилар, талабалардан эски дарс, яъни такрорланган, ўқувчи – талабаларни қизиқтирмайдиган мавзуларни сўрайдилар. Уларни мустақил фикрлашга ва турли хил дискуссиялар, савол жавобларни уюштириш ўқувчи- талабаларни муайян матнни ўз сўзи билан гапиришга ўргатиш зарур. Эски усуллар билан дарс беришни ўзгартириш вақти келди. Ҳар бир янги ғоя, ҳар бир конструктив ҳолат таълим муассасасидаги эски шаклларни тугатишни тақозо қилмоқда. Педагоглар ўртасидаги ҳамкорлик, журнал ва газеталардан олинган янги методика ва педагогик кредо деб аталган тушунчани ҳосил қилиши керак. Педагогик ҳамкорлик муаллифлари – ўқитувчи - новаторлар В.Ф. Шаталов, Е.Н. Ильин, С.Н. Лисенкова, И.П. Волков ва бошқалар ҳамкорлик усулига таяниб, тадқиқот ишлари олиб боришган. Ўқитувчи хотиржам, талабалар ҳам хотиржам, ишонарли хурсандчилик билан шуғулланадилар. Энди биз ўқитувчи новаторларнинг педагогик ҳамкорлик назарияси ва амалиётини кўришимиз мумкин. «Ўқувчи - талабалар билан дарсдаги муомала» ўқитувчи олдида асосий вазифа ҳисобланади. Талабаларни ўқув меҳнат фаолиятига қаратишда уларга ютуқ, омад, хурсандчилик туйғуларини туғдириш ёки шакллантириш, олдинга ҳаракатлантириш ва ривожлантиришдан иборатдир.
Педагогик ҳамкорлик олдинги педагогикадан шу билан фарқ қиладики, у талабаларни ўқишга жалб қила олишг таянчи бўлади ва ўқитувчиларнинг талабалар билан меҳнат фаолияти орқали олдинги педагогикадан фарқ қилади. Педагогик ҳамкорликнинг яна бир асосий тамойили талабалардан дарсдаги қўрқувни олиш, уни бамайлихотир, эркин, ўз кучига ишонтиришдан иборатдир. В. А. Сухомлинскийнинг сўзлари билан айтганда, қаерда қизиқиш бўлса, ўша ерда нутқ бўлади. Ўқитувчиларнинг дарсдаги фаолиятлари шундан иборатки, улар талабалар билан биргалашиб, фаолият кўрсатадилар, яъни ҳамкорлик қиладилар, талабалар олдига қийин масалалар қўядилар ва уни тушунтириб, уларнинг ўзларига ишонч туйғусини сингдирадилар.Шунинг учун мавзу яхши ўрганилганда, мақсадга эришиш мумкин дейилади. Бунда талабалар маълум мақсад учун бирлашиб қолмасдан, балки шу қийинчиликни енгишга ишонч ҳосил қиладилар. Бунда ҳар қандай новатор- ўқитувчи ўзининг таянч сигналларини турлича белгилайди. Масалан, М. Ёқубова турли хил схемаларни, М. Абдурасулов турли хил алгоритмларни қўллайди. Бу талабаларнинг хотирасини мустаҳкамлайди ва ривожлантиради, мантиқий тасаввурнинг кенгайишига олиб келади. Яна бир усул шундан иборатки, талабаларнинг ўзи масала, машқларнинг қийинини танлайдилар. М. Ёқубова талабаларга кўп мисоллар беради, улар ўзлари танлайдилар ва ечадилар.С. Лисенкова эса талабалардан қандай сўзларни ёзишни сўрайди ва доскага ёзади. Бунда мавзуларнинг бир нечтаси бирлаштирилиб блокларни ташкил қилади, ўрганилаётган мавзунинг ҳажми ўзгаради, талабага қийин бўлмайди. Новатор - ўқитувчилар 3-4 мавзуни 1 дарсда ўтадилар, талабаларнинг фаолияти ўрганилаётган предмет мавзусида бўлади. Математика дарсида М. Ёқубова теоремани исботлаб туриб, бирор бир ортиқча сўз ишлатмайди. Математика ўқитувчисининг сўзи тўғри ва аниқ бўлиши керак. Н. Қаҳҳорова адабиёт дарсида ўқувчилар ўртасида шовқинли дарс бўлиши, улар ўзларини қизиқтирган турли хил тушунмаган нарсаларини сўрашлари кераклигини таъкидлайди. Тажрибакор ўқитувчилар дарсда талабаларни ўз-ўзини таҳлил қилишни ўргатадилар. Унда ўқувчилар дарсда ўртоқларининг ишини ёки жавобини текшириб баҳолайдилар. Улар бир-бирларига камчиликларини ёки яхши томонларини хат билан ёзадилар. Илғор ўқитувчилар дарс жараёнида турли усулларни қўллайдилар, бунда ҳар бир ўқувчи ўзини шахс деб ҳисоблайди ва ўқитувчининг шахсан унга эътибор қаратилганлигини сезади. Бу шундан иборатки, бунда ҳар бир ўқувчи, ҳар бир дарсда ўзининг меҳнати учун баҳо олади. Педагогика шуни таъкидлайдики, дарс бу ўқиш билиш маркази, бунда унинг атрофидан айланиб, ўқитувчининг фикрлари ва ҳаракатлари доимо қайтарилиб турилади. Ҳозирги замон таълим муассасалари олдида ўқувчи - талабаларни ўқитиш, тарбиялаш, ривожлантиришда, биргалашиб педагог ва талабалар фаолияти кўрсатилиши талаб этилади. Ўқитувчи ўзининг ҳаёти давомида 25 минг (соат) дарс беради. Қайси педагог ўз дарсини қизиқарли ва мазмунли ўтишини хоҳламайди? Лекин, меҳнат даври қанча бўлишидан қатъий назар, махсус фан ўқитувчиси бўлиши қийин. Бунинг учун педагог, авваламбор, педагогик маҳоратга эга бўлиши керак. Таълим муассасасида дарсни яхши ўтиши учун ўқитувчидан биринчи навбатда ғоявий, амалий ва касбий тайёргарлик талаб этилади. Дарсга тайёрланиш учун ўқитувчи доимо шу фаннинг педагогик, психологик ва методик характерда бўлган ўқув қўлланмалар, қўлланмаларни доимо ўқиб бориши керак, у яна методик журналлар, газеталар ўқиши, эшитганларини конспектлаштириши, дарсга оид диафильмлар, диапозитивлар тайёрлаши лозим.
Дарсда ўқувчи – талабалар билан олиб бориладиган таълимий – тарбиявий ишларни мукаммаллашган ишлар тизимида ташкиллаштириш ҳозирги кун дидактикасининг бош йўналиши ҳисобланади. Бунда ўқитувчи – ўқувчи ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Шунга кўра биз қуйида ўқитувчи – ўқувчи ўзаро ҳамкорлигининг янги шаклини тавсия этамиз. (Н. В. Кухарев тавсияси бўйича1)
III.3. – жадвал. Дарсда ўқитувчи – ўқувчи ҳамкорлигини ҳисобга олишнинг самарали воситалари.


Yüklə 3,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   131




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə