O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va O`rta Maxsus Ta`lim Vazirligi



Yüklə 3,18 Mb.
səhifə40/131
tarix07.03.2023
ölçüsü3,18 Mb.
#102046
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   131
махсус фан.укит.мет. тайёр МАЖМУА

ЙЎНАЛТИРУВЧИ

АҚЛИЙ

1.Истаган (озми-кўпми қизиқарли) материал устида диққат билан ишлаш.
2.Агар олдинда илтифот кутмаётган бўлса, диққат билан ишлаш.
3.Ҳар хил топшириқларни (ўқувчилар, ўқитувчилар ва ҳоказоларнинг) бажаришга масъулиятли муносабатда бўлиш.
4.Ўзгалар таклиф қилганидан фарқли шахсий ечим топиш.
5. Дарсда индивидуал топшириқлар бажариш.
6. Дарсдан ташқари вақтларда индивидуал топшириқлар бажариш.
7.Топшириқларни дарсда бажариш учун жамов ташкил қилиш.

8.Топшириқларни дарсдан ташқари вақтларда бажариш учун жамоа ташкил қилиш.


9.Ўқитувчининг топшириғи бўйича айрим ўқувчиларнинг ўқишида ёрдам бериш.
10.Дарсда ўз иши устидан назорат ўрнатиш.
11.Дарсдан ташқари вақтни тўғри тақсимлаш.
12.Ўқитувчи кўрсатмали воситаларга таяниб, кўрсатмадан бевосита сезилиб турмаган боғланишларни тушунтираётганда унинг сўзларини тинглаш.
13.Бевосита кўрсатмали воситаларни идрок қилишда ойдинлашмаган далиллар, ҳодисалар орасидаги боғланишларни очиш.
14.Ўрганилган материал бўйича саволларни мустақил ифодалаш, уларни ўқитувчи ва ўқувчиларга бериш.
15.Тавсифий ва синов материалини ўрганишда кўрсатмали қуролларни мустақил (ўқитувчининг тавсияси билан) тайёрлаш.
16.Мустақил тайёрланган кўрсатмали қуролларнинг қўлланиш усулларини асослаш.
17.Таълим жараёнида ўз имкониятларини тақсимлай билиш.

1.Ўқув материалидан муҳимларини, асосийларини ажратиш.
2.Материални тизимлаштириш ва уни схема орқали ифодалаш.
3.Ўз жавобига материал танлаш; жавоб бериш вақтида таққослаш ва хулоса чиқариш.

4.Манбалардан, жавоб беришда қўллаган ҳолда фойдаланиш.


5.Справочник типидаги адабиётлардан фойдаланиш.
6.Схема тузиш мумкин бўлган ўқув матнини график равишда тасвирлаш.
7.Мантиқий томонларини ва ўтишларни таъкидлаган ҳолда боғланишли матн (ҳикоя) тузиш.
8.Ўқув материалини таққослаш йўли билан ойдинлаштириш.

9.Матнда иштирок этган билиш характеридаги масалани тушуниш.


10.Ўрганилаётган далил ва воқеаларга ўз муносабатини билдириш.


11.Янги материални ўрганиш ёки уни олдиндан маълум бўлган далиллар ва ҳолатлар билан таққослаш муносабати билан саволларни мустақил тузиш.
12.Бир нечта манбалар (ҳужжатлар, кузатишлар, синашлар) асосида оддий тадқиқотлар олиб бориш.
13.Гипотезани ифода қилиш, уни текшириш йўлларини белгилаш.
14.Таққослашларни олиб бориш, хулоса чиқариш, ўқув материалини муҳим аломатларига кўра синфларга ажратиш.
15.Абстракт ҳодисаларнинг маъносини очиб бериш.

16.Ўлкашунослик материалларини қўллаган ҳолда оддий тадқиқотлар олиб бориш.


17.Эгалланган билимларни амалда қўллаш усулларини топиш.

Ўқитувчи якуний тайёргарлик вақтида дарсни қандай ўтишни олдиндан белгилайди, ўйлаган режаси қуйидаги элементлардан ташкил топади:



  1. Давлат дастури томонидан белгиланган мавзуни тайёрлайди.

  2. Уни ҳозирги замон билан боғлайди.

  3. Олдинги материалдан келиб чиқиб янгисини тушунтиради.

Дарсда ўқитувчи билан талабанинг ўзаро муносабат жараёни шахсий алоқага асосланган. Ўқитувчи дарсда истисносиз барча ўқувчи-талабаларнинг фаолиятларини йўллайди ва назорат қилади, шунингдек талабаларнинг ўзлари орасидаги ўзаро алоқа ва назоратни қўллаб қувватлайди. Ўқитувчининг дарсдаги иши барча талабаларнинг дарснинг ўзидаёқ ўрганилаётган мавзу асосларини ўзлаштириши учун замин яратади. Энг яхши ўқитувчиларнинг тажрибаларини умумлаштириш ва педагогика фанининг ютуқлари, дарсга қўйиладиган дидактик талабларни белгилаш имконини беради. Бунинг учун:

  1. Дарснинг асосий дидактик вазифалари ва асосий элементларининг аниқлиги ва муқаррарлиги.

  2. Таълимий ва тарбиявий вазифаларнинг бирлиги.

  3. Ўқитишнинг бутун дарс ва уни ҳар бир қисми вазифалари ҳамда мазмунига мувофиқ келадиган, талабаларнинг билиш активлиги ва мустақил фаолиятларини таъминлайдиган энг рационал усулларни танлаш лозим бўлади. Дарсда хилма-хил ўқитиш усулларидан фойдаланиш талабаларга ҳар томонлама таъсир кўрсатиш, уларда дарсга қизиқишни ошириш, уларнинг активлиги ва мустақиллигини рағбатлантириш имконини беради.

  4. Машғулотларнинг турли шакллари: умумгуруҳ, гуруҳий ва индивидуал фаолиятнинг активлигини ўқитувчининг раҳбарлик роли билан бирга қўшиб олиб бориш.

  5. Талабалар билиш фаолиятининг активлигини, ўқитувчининг раҳбарлик роли билан қўшиб олиб бориш.

  6. Дарснинг олдинги ва кейинги дарслар билан боғланишини таъминлаш.

  7. Талабаларнинг ёш хусусиятини ҳисобга олиш.

  8. Дарсда талабаларни ўқитиш ва тарбиялаш учун қулай шароитлар яратиш.

Дарснинг мазмуни, тизими ва ўқитиш усулларининг танланиши кўп жиҳатдан талабаларнинг ёш хусусиятлари билан белгиланади. Ўқувчи-талабалар қанча ёш бўлса, улар шунчалик кам ҳажмдаги материалларни ўзлаштиришлари мумкин бўлиб, дарснинг тузилиши ва янги усуллари шунчалик хилма-хил бўлади. Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг диққати етарлича ихтиёрий эмас, идроки етарлича мақсадга йўлланган эмас, тафаккурлари маълум даражада конкрет иродавий кўринишларда барқарор эмас. Шунинг учун ўқувчиларни хилма-хил фаолият турларига жалб этиш, кўргазмалиликдан кенг фойдаланиш, ўйин элементларини киритиш, янги материални ўрганиш ва ўтилганларни мустаҳкамлаш учун оптимал меъёрни аниқлаш керак. Буларнинг барчаси дарснинг мазмуни ва тузилишига ўз таъсирини кўрсатади. Катта ёшли ўқувчилар билан олиб бориладиган дарслар анча мураккаб, улар маъруза, назорат, сўраш, лаборатория ишлари кўринишида бўлиши мумкин.
Мазкур талаб дарсда фақат гигиеник талабларнинг яратилишини эмас, балки таълим-тарбия жараёнини ўтказиш учун қулай психологик муҳитнинг яратилишини ҳам назарда тутади. Бу кўп жиҳатдан гуруҳ, жамоанинг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Гуруҳ айрим талабаларнинг ўз кучларига ишончларини ошириши ёки пасайтириши мумкин. Агар, гуруҳ у ёки бу талабанинг фикрларига, ҳаракатларига доимо танқидли ёндошса, ўқитувчи эса эътиборсиз қараса, бу талаба оқибатда ўз нуқсонларига қатъий ишонч ҳосил қилади ва дарсда доимо пассив бўлади. Шу билан бирга гуруҳ айрим талабаларни иш сифатини оширишга ундаб, уларнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, аммо гуруҳ, жамоага айрим талабаларга нисбатан нотўғри йўналишда қарор топган бўлса, ўқув жараёнини ўқитувчи етарлича пухта ўйламай ташкил этса, гуруҳ томондан таъсир бўлмайди.
Ўқитувчининг вазифаларидан бири ўқув жараёнини бошқариш ҳамда дарсда таълим-тарбиянинг самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган қулай муҳитни яратишдир. Барча дидактик талаблар тўлиқ даражада яхши натижалар беради. Дидактик вазифа ва структурага кўра дарслар қуйидаги типларга бўлинади:

  1. Комбинацион (аралаш) типдаги дарслар;

  2. Янги материални ўрганиш дарслари;

  3. Билим, кўникма, малакаларни мустаҳкамлаш дарслари;

  4. Машқлар ва амалий ишлар дарси;

  5. Умумлаштирувчи, такрорлаш дарслари;

  6. Лаборатория дарслари;

  7. Талабалар билимини назорат қилиш, текшириш ва баҳолаш дарслари.

Дарс типи умумий ўқув вазифалари ва структура билан характерланади. Дарснинг типи ва структурасини аниқлашда, одатда қуйидаги етакчи вазифаларга асосланилади: янги материални ўрганиш; билимларни мустаҳкамлаш; ўрганилганларни умумлаштириш ва тизимлаштириш; билиш ва амалий вазифаларни ҳал қилишда билим, кўникма ва малакаларни текшириш; билимларни мустаҳкамлаш билан бирлаштирилган янги материални ўрганиш. Махсус педагогик изланишлар, юқорида қайд этилган дарс типларини бироз эскирганлиги, энди машғулотларни илғор педагогик технологиялар асосида ташкил этишга ҳаракат қилиш лозимлигини кўрсатмоқда. Чунки бундай машғулотларда натижа олдиндан кафолатланади, кафолатланган натижа учун мақсад ойдинлаштирилади ва ўқув жараёнини амалга оширувчи технологиялар белгиланади. Бундай машғулотда ўқитувчи йўналтирувчи, ўқувчи-талаба эса бажарувчи – бошқарувчи ролида бўлади. Бундай дарсларда эгалланган билимлар ижодай, кўникма ва малака унумли бўлади.
Энди, биз “Миллий истиқлол ғояси” фанидан (бу фан олий таълим мактабларида 28 соат маъруза 28 соат амалий машғулот тарзида ўқитилади) “Миллий истиқлол ғоясининг бош мақсади – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш” мавзуси бўйича ўтказилган назарий машғулотнинг лойиҳалаштирилган технологик харитасини намуна сифатида келтирамиз:


Мавзу:

“Миллий истиқлол ғоясининг бош мақсади – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш”

Мақсад ва вазифалар

Когнитив, психомоторик, ўқув-дидактик мақсадлар:
А) Миллий истиқлол ғоясининг Ўзбекистон истиқболини ифодаловчи концепция эканлиги;
Б) Инсоннинг маънан озодлиги ва маърифатли бўлишининг омили эканлиги;
В) У ҳар бир фуқаронинг олий мақсадига, хоҳиш – истагига айланиши зарурлиги ҳақида талабаларда тушунча ҳосил қилиш.

Ўқув жараёнининг мазмуни

Миллий истиқлол ғояси тушунчаси. Унинг маъно – мазмуни ва асосий йўналишлари. Эркинлик, эркин меҳнат фаолияти, тафаккур эркинлигининг аҳамияти. Ўзбекистонда эркин демократик, фуқаролик жамияти қуришда тутган ўрни. Миллий истиқлол ғоясининг ҳозирги тараққиёт учун зарурлиги ва аҳамияти.

Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси

Метод: “ФСМУ”, “5х5” технологиялари; “Ақлий ҳужум”, “Класт Эр” методларидан фойдаланиш Шакл: Маъруза-мунозара, маъруза-маслаҳат
Восита: Маърузалар матни, плакатлар, А.Эркаевнинг “миллий ғоя ва маънавият” китоби, “Халқ таълими” ва “Педагогик маҳорат” журналларида чоп этилган мақолалар.
Усул: Маъруза-суҳбат, ўқув қўлланма билан ишлаш.
Назорат: Ўз-ўзини назорат ва фикрларнинг ҳимоя фаолиятини назорат қилиш;
Баҳолаш: Рағбатлантириш, ўз-ўзини ва ҳимоя ишини рағбатлантириш.

Кутиладиган натижалар

Маърузачи-ўқитувчи: мавзу бўйича маълумотларни талаблар томонидан тўлиқ ўзлаштиришига эришади. Талабалар фаоллиги, мустақил фикрлаши, эркин фаолияти, қизиқиш уйғотишни йўлга қўяди. Бир вақтда бутун аудитория рағбатлантирилади.
Талаба: миллий истиқлол ғоясининг бош мақсадини билиб олади. У инсон ва унинг манфаатларининг ҳар нарсадан улуғ даъват қилишини тушуниб етади. Эркин ва фаровон ҳаётнинг манбаи меҳнат эканлигини тушуниб етади ва “Ватан, истиқлол менга нима берди?” деб эмас, “Мен Ватан равнақи, истиқлол муваффақияти учун нима қиляпман?” масъулияти билан яшашга, ўқишга ўрганади. Жамоада ишлаш малакаларига эга бўлади.

Келгуси режалар (таҳлил ва ўзгартиришлар)

Ўқитувчи: Илғор педагогик технологияларни мукаммалроқ ўзлаштириш ва машғулотларга қўллаш устида ишлайди.
Талаба: Мавзу бўйича мустақил ишлаб, И.А.Каримовнинг “Миллий истиқлол мафкураси халқ эътиқоди келажакка ишончдир”;
С.Олимовнинг “Миллий мафкура менинг тасаввурим ва ҳаётимда” мавзусида мустақил иш ёзади.

Мавзуни ўрганишда миллий истиқлол ғояси асосида талабаларда фуқаролик маданиятининг қуйидаги мезонлари ҳақида талабаларда тасаввур ҳосил қилиш асосий мақсад қилиб белгилаб олинди:


А) мустақилликнинг моҳияти ва миллий истиқлол ғоясининг мазмуни;
Б) фуқаронинг миллий онги, бурчи ва масъулияти тўғрисидаги маълумотлар;
В) миллий ғурур ва миллий ўзликни англаш, инсонпарварлик, тинчликсеварлик, ватанпарварлик ҳис – туйғуси;
Г) ўтмиш аждодларимизнинг фуқаролик маданияти, бурчи, масъулияти тўғрисидаги меросини ўз халқининг тарихи, тили, маданиятига ҳурмат нуқтаи назаридан ёндашиш;
Д) Ватан равнақи, халқ фаровонлиги, миллатлараро дўстлик ва тотувлик, диний бағрикенглик фуқаролик маданиятининг бош мезонлари билиш ва у учун тинмай ўқиш ва меҳнат қилиш;
Ж) ўз миллати, халқнинг бой анъаналари, миллий ва умуминсоний қадриятларни қадрлаши;
З) ижтимоий фаоллик, миллий эркинлик ва мажбуриятни мукаммал ҳис қилиш;
Е) юксак маънавият ва маданият эгаси бўлишга интилиш;
Ё) соғлом турмуш тарзи, огоҳлик ва синчковликка ҳар доим риоя қилишга ўрганиш;
Ю) жамиятнинг ҳуқуқий-ахлоқий қоидаларига амал қилиш;
К) давлат рамзлари: байроқ, тамға ва мадҳиянинг маъно-моҳиятини англаш ҳамда уларга доимо ҳурматда бўлишга интилиш;
Л) адолатпарвар, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли ва виждонли бўлиш;
Фуқаролик маданиятининг юқорида қайд этиб ўтилган ижтимоий–гуманитар фанлар мазмунидаги мезонлари фуқаролик жамияти шахсларининг ижтимоий фаоллиги, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг устиворлиги, меҳнаткашларнинг хусусий мулкка эгалигини, давлат ва жамият бошқарувига фаол иштирок этишини таъминлай олдаи. Бунинг учун машғулотнинг мақсадини аниқ лойиҳалаштириш, мазкур мақсадни Н.Сайидахмедов таъкидлаганидек “таълимий учлик” мақсад- жараён (восита)–натижа” асосида қуриш кўзланган натижага эришишни осонлаштиради ва ўқитиш жараёнида турли инновацион технологияларни қўллаш учун шароит яратади.
Ўқитишни жадаллаштириб, ўқувчилар фаоллигини оширишга ёрдам берувчи дарслардан яна бири – бу ҳамкорликда ўқитиш технологияси ҳисобланади. Ҳамкорликда ўқитиш технологияси илғор педагогик технологиялар тизимида кўпгина ривожланган мамлакатлар, жумладан, Буюк Британия, АҚШ, Германия, Франция, Япония, Исроил, Нидерландия ва бошқа давлатларда кенг қўлланилиб келинаётган технологиялардан ҳисобланиб, у талабалар гуруҳини командаларга бўлиш, команда аъзоларининг бир-бирига суяниб, ҳамкорликда маълумотлрни ўзлаштиришини, уларнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий ривожланишини, ҳамкорлик мулоқотини таъминлашни назарда тутади. Шунинг учун ҳамкорликда ўқитишда – бирор бир нарсани бирга бажариш эмас, балки бирга ўқиш ғояси муҳим ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу технология таълим олувчиларни самимийлик, ўзаро ёрдам, саховат, ғамхўрлик, ҳалоллик, тўғри ишлаш руҳида тарбиялаш ва онгли интизомнинг шаклланишига ёрдам беради.
Тажрибанинг кўрсатишича, ҳамкорликда ўқитишда ўқитувчи ташкил қилувчи, йўналтирувчи ролида, ўқувчи талаба эса ўрганувчи, амалга оширувчи сифатида иштирок этади. Шунда ўрганувчилар, таълим олувчилар фаолиятини аниқ ташкил қилиши керак. Мабодо, ўрганувчи ишни нотўғри бажарса, бунда доим ташкил қилувчи, йўналтирувчи айбдордир.
Ҳамкорликда ўқитиш технологияси асосида, бизнинг тавсиямизга кўра, Бухоро давлат университети “Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ” кафедрасининг катта ўқитувчиси М.Орипова “Маънавият – башарият тараққиётининг маҳсули” мавзусида назарий машғулот ўтказди. Ўқитувчи янги мавзуни ўрганишга киришишдан олдин талабаларнинг “Маънавият” тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти ҳақидаги тасаввурларини аниқлаш мақсадида қисқача суҳбат-экскурс дақиқасини ўтказди ва гуруҳ аъзоларини беш командага ажратди. Ушбу машғулот лойиҳасини намуна сифатида келтирамиз.


Yüklə 3,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   131




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə