O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va O`rta Maxsus Ta`lim Vazirligi


Муаммоли ўкитиш технологияси



Yüklə 3,18 Mb.
səhifə45/131
tarix07.03.2023
ölçüsü3,18 Mb.
#102046
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   131
махсус фан.укит.мет. тайёр МАЖМУА

1. Муаммоли ўкитиш технологияси
Педагогик манбаларда таъкидланишича муаммоли таълимга ХХ асрнинг 20-30 йилларида асос солинди. Дастлаб Америкалик философлар, психологлар ва педагоглар таълимнинг ижтимоий - конструктив, илмий- тадқиқий хусусият ва асосларидан келиб чикиб, муаммоли ўқитиш тўғрисида фикр юритдилар. Кейинчалик 50-йилларда В. Оконь (Полша) 70-йилларда М.И.Махмутов (Россия) муаммоли таълимнинг илмий-назарий ва педагогик – методик асосларини ишлаб чиқдилар.
Бугунги кунда ўкувчиларнинг мустақил фикрлаши, ижодий фаолият кўрсатишларига, ташабусскорлигига эътибор кучайган, унинг таълим объекти эмас субьектига айланган бир даврда муаммоли ўқитишнинг аҳамияти янада кучайди. Зеро, муаммоли таълим илмий билиш, ижодий фикрлаш асосини ташкил этиб, у педагог томонидан яратилган муаммоли вазиятлар ҳамда уларни ечишга қаратилган мустақил фаолият, ижодий қобилиятларни ўстиради, шунинг учун ҳам муаммоли таълим ўқув натижаларини мақсадли ўзлаштиришга қаратилган таълим ҳисобланади. Муаммоли таълимни ташкил қилиш ёрдамида ўқувчининг тадқиқот, ўқув-билув фаолиятини йўлга қўйиш ва шу асосда ўқув предметидаги маълумотларни, хулосаларни мустақил ўрганиш, таҳлил қилиш, янги билимларни ижодий ўзлаштириш, хулоса чиқариш каби жараёнлар амалга оширилади. Муаммоли ўқитишда ўқитувчи фаолиятининг мазмуни шундан иборат бўладики, у энг мураккаб тушунчаларни фактларни тушунтира бориши зарур, аъни дақиқаларда муаммоли вазият вужудга келтириб, муаммони ҳал қилиш имконияти яратилади. Яъни, муаммони ечишга ўқувчининг ўзини йўллайди. Оқибат-натижада ўқувчилар фаолияти шундай ташкил қилинадики, бунда улар фактларни таҳлил қилиш орқали мустақил равишда хулоса чиқарадилар, умумлашмалар ҳосил қиладилар. Тушунча, қоида, теоремалар, қонуниятларнинг ифодаланишини айтиб беришдан ўқувчиларда янги вазиятларни режалаштириш, конструкциялаш, ихтиро қилиш ёки иншо ёзиш, матн тузиш, шеър ёзиш, расм чизиш каби ишларни мустақил амалга ошириш малакаси ҳосил бўлади ва диққат, ирода, ижодий тасаввур, фараз қилиш, таҳлил қилиш ривожланади. Шундай қилиб, муаммоли ўқитишни ижрочиликдан, ижодийликка қараб борувчи таълим деб атаса хато бўлмайди.
Методист - олим А.К.Ғуломовнинг таъкидлашича муаммоли таълим қуйидаги ҳолларда юзага келади:
- янги муаммолар ўқувчиларга номаълум бўлиб, уни изоҳлаш учун мавжуд билимлари етишмай, маълум қийинчиликни бартараф этишга тўғри келса;
- билимларни янги вазиятда қўллаш зарурияти туғилса;
- муаммоли топшириқ билан уни бажариш усули ўртасида номунофиқлик пайдо бўлса9.
“Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” вазифаларидан келиб чиқиб таълим янгиланиш жараёнида, педагогик технология масалаларини тўла амалга ошириш жараёнида муаммоли таълим қўйидаги вазифаларни ҳал этишга амалий ёрдам кўрсата олади:
а) ўқувчиларни мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятларини ўстиради;
б) илмий билимларни қўлга киритиш ва амалда қўллаш усулларини ўзлаштириш учун имкон яратади;
в) эгалланган илмий билимлар ёрдамида ўқувчиларда илмий дунёқараш асослари шакллантирилади;
г) билимларни ижодий ўзлаштириш, амалда қўллаш ва ўқув муаммоларини еча олиш кўникмаларини ҳосил қилишади;
д) ижодий фаолият тажрибасини таркиб топтиришади ва ҳ. к..
Мактаб амалий тажрибаси шундан далолат бермоқдаки ўқувчиларда ижодий тафаккур мустақил ва фаол бўлади. Фаоллик эса ўқувчини мустақил фикрлашга ундайди. Ўқувчининг фаоллигини, мустақиллигини ошириш, муаммоли вазият яратиш орқали амалга ошади. Биз илмий педагогик таълим ва илғор ўқитувчилар тажрибаларига асосланиб, муаммоли вазият яратишнинг қўйидаги хусусиятлари ҳамда йўллари мавжуд деб айта оламиз. Энди биз уларнинг айримлари устида тўхталамиз:
I–йўл: Ўқувчиларнинг олдинги билим, кўникма ва малакаларига таяниб, янги тушунчанинг моҳиятини очиш мақсадида яратиладиган муаммоли вазият:
Масалан: 6 синф ботаника дарсида илгаридан таниш бўлган “илдиз”, “поя”, “япроқ”, “гул” тушунчаларини ўқувчиларга эслатиб, янги “мева” (ҳосил) тушунчасининг моҳиятини тушунтиришда муаммоли вазият яратиш мумкин. Бунда ўқитувчи ўқувчиларга ўсимликларнинг илдизи, пояси, япроғи, гулидан ташқари яна меваси борлигини эслатиб, меваларнинг шакли, тузилиши, таъми, кўриниши, ҳажми, ранги ҳархиллигини аниқлайди ва “Нега биз меваларнинг таъми ва бошқа хусусиятларининг ҳархиллигига қарамай уларни бир ном билан “Мевалар” деб атаймиз” саволини ўртага ташлаш орқали муаммоли вазият вужудга келтирилади. Бу вазият қуйидагича амалга оширилади: Маълумки, олдин ўтилган мавзулардан илгаридан “илдиз”, “поя”, “япроқ”, “гул” деган тушунчалар ўқувчиларга таниш. Синфда кўргазмали қуроллар: турли ўсимликларнинг ҳосил ва мевалари табиий холда, ёки уларнинг муляжлари бор. Ўқитувчи ўқувчиларга тирик ўсимликларнинг илгари ўрганилган ҳамма қисмларини кўрсатишни таклиф қилади, сўнгра: “Болалар, ўсимликнинг илдизи, пояси, барги ва гулларидан ташқари нимаси бор?” деб савол қўяди.
Ўқувчи: Яна помидор ҳам бор. (Ҳосилни кўрсатади) (М.Н.Скаткин)
Ўқитувчи: Энди стол олдига келиб, бодиринг, кўкнор, помидорнинг ҳосилини кўрсат. Ўқувчи кўрсатади. Ўқитувчи уларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини айтиб беришни талаб қилади.
Ўқувчи: Помидор-қизил, бодиринг-кўк, кўкнор эса сариқ рангда бўлади. Шакли ҳам ҳар хил: помидор шарга ухшайди, бодиринг узунчок, кўкнор бўлса ангишвонага ўхшайди.
Ўқитувчи: Бу меваларнинг мазаси бир хилми?
Ўқувчи: Йўқ, ҳар хил.
Ўқитувчи: Демак ҳамма мавалар ҳар хил, бир –бирига ўхшамас экан, нега бўлмаса уларни биз бир хилда: “Мевалар” деб атаймиз? Эҳтимол, уларда бирор-бир ўхшашлик бордир. Эҳтимол, уларни умумлаштирадиган бирор нарсас мавжуддир?
Ўқувчи: Булар мевалар, уларни биз еймиз, мазаси ҳам ширин.
Ўқитувчи: Шакарни ҳам ейсан, унинг мазаси ҳам ширин. Сенингча, бу ҳам мевами?
Ўқувчи. Йўқ , шакар мева эмас, у ўсмайди. Мевалар эса ўсимликларда ўсади.
Ўқитувчи. Тўғри. Мевалар ўсимликларда ўсади. Лекин япроқ ва гуллар ҳам ўсимликларда ўсади-ку. Уларни нега мевалар демаймиз? (ўқувчилар жавоб бера олмайдилар).
Шунда ўқитувчи майли, мен сизларга ёрдам бераман деб, меваларни кесиб кўрсатади ва ичида уруғи борлигига ишора қилади.
(Ўқувчилар помидор, бодиринг, кўкнорни кесиб курадилар.)
Ўқувчи. Мен биламан уларнинг ичида уруғи бор.
Ўқитувчи: Тўғри, ҳамма меваларнинг уруғи бўлади.
Сўнгра ўқитувчи болаларга олма, нок, тарвуз, қовунни кесиб қуришни таклиф қилади. Ўқувчилар уларни кесиб, ўруғини кўрадилар. Мева деб айтилишининг сабаби, мевалар уруғнинг мавжудлиги ва уруғ меваларни умумлаштирувчи омил бўлиб бир қила олиши мумкинлиги тўғрисида хулосага келишади10.

Yüklə 3,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   131




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə