12
Фаннинг мактабгача таълим соҳасидаги ўрни
Мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбияни
педагог-тарбиячи
амалга оширади. У педагогик жараёнда марказий ўринни эгаллайди. Шунинг
учун тарбиячи ўз соҳасини чуқур билиши, ҳар хил методик воситаларни яхши
эгаллаган, пухта педагогик психологик тайёргарликка эга бўлиши керак. Шу
билан бир қаторда мутахассислик бўйича фанларни жумладан «Таълим
тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш
миллий Дастурини, мактабгача тарбия
педагогикаси, «Учинчи мингйилликнинг боласи таянч дастури»ни, Давлат
таълим стандартларини, болаларни мактабга тайёрлаш
методикаси фани ва
бошқаларни пухта эгаллаган бўлиши лозимдир. Мактабгача тарбия ёшидаги
болалар асосан мактаб таълимига мактабгача таълим муассасаларида ва оилада
тайёрланади. Айниқса талабаларни етук мутахассис бўлиб етишишида
«Педагогика фанларини ўқитиш методикаси» фанининг ўрни жуда каттадир.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик
технологиялар
Талабаларни «Педагогика фанларини ўқитиш методикаси»
фанини
ўзлаштириши учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш,
янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга
эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза
матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллардан фойдаланилади.
Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос
равишдаги илғор педагогик
технологиялардан фойдаланилади.
Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
«Педагогика фанларини ўқитиш методикаси»
фанини ўқитишнинг
предмети, мақсад ва вазифалари.
«Педагогика фанларини ўқитиш методикаси» ижтимоий фан сифатида
бўлажак педагогларни касбий фаолиятга тайёрлаш, унинг бош мақсади бўлажак
тарбиячиларни (Олий ва КХК талаба-ўқувчиларнинг) мактабгача педагогика
фанига
ўқитишга
тайёрлаш.
Уларнинг
назарий-илмий
ғоялар
билан
қуроллантириш, касбига нисбатан ижобий
муносабатни шакллантириш, комил
инсон тарбиялашда ва мустақиллигимизни истиқлол, истиқболга эришишда бош
мақсад эканлигини англаш. «Педагогика фанларини ўқитиш методикаси»
фанининг мазмуни,
асосий тушунчалар, илмий тадқиқот мавзулари, вазифалари.
хозирги давр талаблари хакида билим берилади.
Dostları ilə paylaş: