Universiteti xabarnomasi



Yüklə 4,01 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə170/215
tarix19.12.2023
ölçüsü4,01 Mb.
#152529
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   215
13-6-PB

5. Хулоса ва таклифлар.
 
Юқоридаги ҳолатлар даромад 
солиғи бўйича қуйидаги хулосаларни тизимлаштириш мумкин:
Биринчидан, жисмоний шахслардан олинадиган даромад 
солиғи бюджет даромадларини шакллантиришда асосий фискал 
фактор ролини ўйновчи солиқ ҳисобланиб, аҳоли даромадларига 
ҳам юқори даражада таъсир этувчи солиқ ҳисобланади. 
Иккинчидан, ушбу солиқ бўйича амалга оширилган 
прогрессив солиққа тортиш тизимидан текис шкалага асосланган 
солиққа тортиш
тизимига ўтилиши умумий контекстда солиқ 
юкини пасайтиришга имконият яратиши зарур бўлса
-
да, даромад 
интервали бўйича паст даромадга эга аҳоли учун нисбатан юқори 
солиқ юкини таъминламоқда. Юқори даромад интервалидаги 
даромад олувчи аҳоли қатлами учун эса солиқ юкининг 
қисқариши кузатилмоқда. Ушбу ҳолатлар жисмоний шахслардан 
олинадиган даромад солиғи макро кўламда аҳолининг истеъмол 
харажатларига солиқ тизимининг таъсирини кучайишига олиб 
келган

Учинчидан, макроиқтисодий тартибга солиш тизимининг 
асосий инструментларидан бири бўлган амалдаги жисмоний 
шахслар даромадларини солиққа тортиш тизими солиққа тортиш 
мамлакатда яратилган аҳоли даромадларини жамғармалар 
сифатида тўпланиши ва инвестицион фаолликни рағбатлантириш 
хусусиятига эгадир.
Тўртинчидан, жисмоний шахслардан олинадиган даромад 
солиғи 
бўйича 
даромад 
олувчи 
аҳолининг 
истеъмол 
харажатларини яхшилаш, улар зиммасидаги солиқ юкини 
пасайтириш ва пировард натижада даромадларни солиққа 
тортишда ижтимоий адолатлилик тамойилига риоя қилиш 
мақсадида солиққа тортилмайдиган минимумни жорий қилиш 
мақсадга мувофиқ.
Демак, умумий хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, аҳоли 
даромадларини солиқлар воситасида тартибга солиш сиёсати, 
улар шахсий тасарруфидаги даромадларнинг оптимал ижтимоий 
нафлилиги 
шароитида 
(
MU(I)= 
TU(I)) 
даромадларнинг 
табақалашувини олдини олиш, мувозанатлаштириш вазифасини 
бажариши зарур.

Yüklə 4,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   215




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə