Асосий воситаларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар очилган:
0110 "Ер";
0111 "Ерни ободонлаштириш";
0112 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш";
0120 "Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар";
0130 "Машина ва асбоб-ускуналар";
0140 "Мебел ва офис жиҳозлари";
0150 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси";
0160 "Транспорт воситалари";
0170 "Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар";
0180 "Кўп йиллик ўсимликлар";
0190 "Бошқа асосий воситалар";
0199 "Консервация қилинган асосий воситалар".
Ушбу ҳисобварақлар актив бўлиб, уларнинг дебет томонидаги сальдо корхонада мавжуд асосий воситаларнинг дастлабки қийматини акс эттиради. Асосий восита объектларининг кўпайиши ҳисобварақларнинг дебет томонида, камайиши эса кредит томонида акс эттирилади. Асосий воситаларнинг кирим қилиниши қуйидаги кўринишларда бўлади:
- корхона томонидан яратилиши;
- бошқа корхоналардан сотиб олиш;
- текинга олиш;
- асосий воситаларни муассислар томонидан корхонанинг устав капиталига уларнинг улуши тарзида ёки акцияларнинг ҳақини тўлаш ҳисобига киритиш
Dostları ilə paylaş: |