1-Mavzu : Kon ishlarining mohiyati, asosiy tushunchalar va atamalar. Reja


Mavzu : Burg`ulash –portlatish usuli bilan tog` jinsini qazib olishga tayyorlash



Yüklə 5,01 Mb.
səhifə48/128
tarix30.12.2023
ölçüsü5,01 Mb.
#167087
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   128
foydali qazilma ma`ruza

21 Mavzu : Burg`ulash –portlatish usuli bilan tog` jinsini qazib olishga tayyorlash.
Тоғ жинсини қазиб олишнинг портлатиш усули тоғ жинсини массивдан ажратиб олиш ва уларни белгиланган катталикда майдалашдан иборат. Ярим қояли тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашда портлатиш усули билан юмшатиш кенг қўлланилади. Ушбу усул карьерларда қояли тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашнинг ягона усули ҳисобланади. Барча карьер жиҳозларининг иш унумдорлиги ва кон ишларига кетган харажатлар маълум даражада портлатиш ишлари сифати ва уларни ташкил этишга боғлиқдир.
Портлатиш ишлари қуйидагиларни таъминлаши зарур:

  • кейинги ишлаб чиқариш жараёнлари учун тоғ жинсларини белгиланган даражада майдаланишини;

  • портлатилган фойдали қазилманинг талаб этилган сифат ва навларини;

  • минимум даражада поғона майдончалари белгилари ўлчамлари ва шаклларидан чекиниш;

  • берилган поғона шакли ва қиялик бурчакларини, кейинги (навбатдаги) скважиналарни бурғулаш ва зарядлаш хавфсизлигини;

  • қазиш ва юклаш ишлари учун қулай бўлиши учун белгиланган ўлчам ва шаклдаги портлатилган тоғ жинси уюмини,

  • тоғ жинсларини жойлаштиришда зарур булган масофа ва йўналишларни, асосан қазиб ўтилган майдонга жойлаштиришда;

  • атрофдаги иншоотлар ва карьернинг охирги контуридаги тоғ жинси массивини максимал даражада сақлаш хамда, уларга минимал даражада портлашнинг сейсмик таъсирини;

  • юқори унумдорликда қазиш ва юклаш ишлари учун етарли ҳажмдаги портлатилган тог жинсларини;

  • кон ишларини юқори самарадорлигини, иш унумдорлигини ва хавфсизлигини.

Скважиналарни бурғулаш – айниқса қояли, парчаланиши қийин бўлган тоғ жинсларида ишҳ катта ва қиммат турувчи жараёндир.
Портловчи скважиналарни бурғулаш самарадорлиги бурғулаш тезлиги билан аниқланади. Бурғулаш тезлиги қуйидагиларга боғлиқдир:

  • бурғулаш асбоби таъсири остида тоғ жинсларининг бузилиш кобилияти (асосий фактор);

  • бурғулаш асбобларининг тури ва шакллари, скважина забойига таъсир этиш усули (зарбли, айланма, айланма-зарбли ва бошқалар);

  • бурғулаш асбобининг скважина забойига таъсир кучи ва тезлиги;

  • скважина диаметри ва бир қатор ҳолларда унинг чуқурлиги;

  • тоғ жинси бузилишига таъсир этувчи (халақит берувчи) бурғулаш чиқиндисини скважина забойидан тозалаш тезлиги, доимийлиги ва усули.

Юқорида санаб ўтилган барча факторлар бурғулаш дастгохларининг технологик параметрларини аниқлайди.


Бургуланиш – тоғ жинсларини бурғулаш асбоблари билан бурғулашда уларнинг парчаланишга қаршилик даражаси. Бурғуланиш тоғ жинсларининг эластик ва пластик, мустаҳкамлик каби механик хоссаларни, ҳамда қаттиқлик, ёпишқоқлик ва абразивлик каби технологик кўрсаткичларни ўз ичига олади.
Бурғуланишни стандарт шароитларда 1 дақиқа вақт мобайнида бурғуланган шпур ёки скважина узунлиги билан ёки аксинча, яъни айни шу шароитда 1 м шпур ёки скважинани бурғулаш учун кетган вақт билан баҳолаш қабул қилинган.

Yüklə 5,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   128




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə