1-Mavzu : Kon ishlarining mohiyati, asosiy tushunchalar va atamalar. Reja



Yüklə 5,01 Mb.
səhifə50/128
tarix30.12.2023
ölçüsü5,01 Mb.
#167087
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   128
foydali qazilma ma`ruza

СБР-125 дастгохининг юриши – қадамловчи.
СБР-150 дастгохиники эса гусеницали.
Шарошкали бургулаш. Шарошкали бурғулаш ҳам тоғ жинсини айланма бурғулаб парчалаш принципига асосланган. Бунда скважинадаги ишчи органннинг ишчи юзаси билан скважинадаги қазиш жойи айланма сиқилиб тоғ жинси парчаланади. Ишчи орган учига шарошкали тишлар ўрнатилган бўлади. Скважиналарни бурғулаш чиқиндиларидан тозалаш ва шарошкаларни совутиш – бурғулаш штангалари оғзидан (ичидаги бўшликдан) юбориладиган сиқилган ҳаво ёрдамида амалга оширилади.
Зарбли – айланма бурғулаш. Бу дастгоҳларни ишчи органи ҳаволи зарблагичлар ҳисобланади. Сиқилган ҳаво штанга бўшлиғи орқали ҳаволи зарблагичга берилади. Бу сиқилган ҳаво клапанли қурилма ёрдами билан ургичли поршеннинг қайтма-илгариланма ҳаракатланишига олиб келади ва бу ургич бурғулаш коронкаси думчасига минутига 1700-2500 зарба беради. Ҳаволи зарблагичнинг айланиши электр двигатель айлантиргичдан штанга орқали амалга оширилади ва бу айлантиргич дастгоҳнинг ўзида жойлашган бўлади. Ҳар бир зарба берилганида долота пичоғи бурғулаш асбоби айланишга улгурган сектордаги тоғ жинсига ботиб уни майдалайди.
Термик (оловли) бурғулаш. Бу усул асосан қаттиқлиги (f=20 гача) жуда юқори бўлган, таркибида кварц бўлган монолит тоғ жинсларини бурғулашда қўлланилади. Бунда скважинадаги қазиш жойининг юзаси юқори температурали (3200ºС гача) газ оқими билан жуда тез (лаҳзали) иситилади. Бу ерда юпқа юзага (қатламга) узатилаётган ёнган газ оқимининг тезлиги товуш тезлигидан ҳам юқори бўлиб, термик зўриқиш (тоғ жинсида) пайдо бўлади ва тоғ жинси парчаланиб массивдан ажралиб, газ оқими кучи билан скважинадан чиқариб ташланади.
Зарбли бурғулаш. Зарбли – буралишли бурғулаш ҳозирги пайтда жуда кам қўлланилади, чунки бу усулда меҳнат унумдорлиги кам ва катта меҳнат сарфи талаб этилади.

Yüklə 5,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   128




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə