1-Mavzu : Kon ishlarining mohiyati, asosiy tushunchalar va atamalar. Reja


Скважиналарни бурғулаш технологияси



Yüklə 5,01 Mb.
səhifə49/128
tarix30.12.2023
ölçüsü5,01 Mb.
#167087
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   128
foydali qazilma ma`ruza

Скважиналарни бурғулаш технологияси.

Тоғ жинси массивида скважиналарни бурғулашда, бурғулаш снаряди диаметри ва меҳнат унумдорлиги турлича бўлган бурғулаш дастгоҳлари ишлатилади. Дастгоҳларни (бурғулаш дастгоҳларини) танлаш эса, тоғ жинси хусусиятлари, бурғулаш ишлари ҳажми ва портловчи скважиналар параметрларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Зич ва ярим қояли тоғ жинсларини бурғулашда – кесувчи коронкали ва айланма бурғуловчи СБР турдаги станоклардан фойдаланилади, қояли тоғ жинсларида – бурғулаш ишлари ҳажми катта бўлганида, шарошкали бурғуловчи дасгоҳлар қўлланилади. Шунингдек, ўрта ва кам иш унумли карьерларда – зарбли айланма бурғуловчи дастгоҳлар қўлланилади. Кристалл структурага эга бўлган ўта қаттиқ тоғ жинсларида бурғулаш ишларини олиб боришда, СБО турдаги дастгоҳлар ва ўта кўп ёриқли ва таркибида карстлар бўлган тоғ жинси массивларида – канатли-зарбли бурғулаш дастгоҳлари қўлланилади.
Айланма бурғулаш (скважиналарни кесиш йўли билан бурғулаш). Кесувчи коронкалар ёрдамида айланма бурғулаш асосан вертикал ва қия скважиналарни ўтишда қўлланилади (тоғ жинси қаттиқлиги f=2-8). Бундай станоклар билан бурғулаш технологиясининг моҳияти шундаки – электр двигатели билан ҳосил бўладиган босимнинг айланиш ўқи бўйлаб кесгичга таъсир этади ва кескич айланиб-босиб тоғ жинсини парчалайди. Майдаланган тоғ жинси парчалари эса айланма қобирғали шнеклар билан скважинадан чиқариб ташланади. Бурғулаш ишлари тугаллангандан кейин скважинада қолган тоғ жинси парчалари сиқилган ҳаво ёрдамида тозаланади. Кескичлар ейилишга чидамли пўлатлардан ишланган бўлиб, қаттиқ қотишмали элементлар билан армировкаланган булади.

Yüklə 5,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   128




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə