1-Mavzu : Kon ishlarining mohiyati, asosiy tushunchalar va atamalar. Reja



Yüklə 5,01 Mb.
səhifə51/128
tarix30.12.2023
ölçüsü5,01 Mb.
#167087
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   128
foydali qazilma ma`ruza

Зарбли – буралишли бурғулаш принципи шундан иборатки, бунда оғирлиги жуда катта (1200-2800 кг) бўлган бурғулаш снаряди канатга осилган бўлиб, бу снаряд ритмик равишда 1-1,2 м баландликка кўтарилиб, эркин ташланади. Снаряд зарб билан урилганида забойда тоғ жинсини парчалайди. Дастгоҳнинг иш режими – бурғулаш снарядининг кўтарилиш баландлиги, зарблар частотаси ҳамда сувни етказиб бериш вақти билан боғлиқ.


Ҳозирги кунда карьерларда турли моделдаги бурғулаш станоклари қўлланилмоқда. Портловчи скважиналарнинг 85% и шарошкали бурғулаш дастгоҳлари ёрдамида бурғуланмоқда.
Ҳамдўстлик мамлакатларида бир қатор бурғулаш дастгоҳлари турли кон техник шароитларда диаметри 125 мм дан 400 мм гача бўлган портловчи скважиналарни бурғулашни таъминлайди. Ишлаб чиқариш қуввати кам бўлган (5 млн. т. гача) карьерларда 2СБШ-200 (скважина диаметри 190 ва 214 мм) турдаги шарошкали бурғулаш дастгоҳи, ўрта ва катта ишлаб чиқариш унумдорлигига эга бўлган карьерларда эса, СБШ-250 ва СБШ-250 МН (скважина диаметри 243-269 мм) дастгоҳлари кенг тарқалган.
Хориж мамлакатларида эса, Бюсайрус Эри (АҚШ) фирмасининг 31Р моделдаги диаметри 159-200 мм бўлган ва III серия 60Р моделдаги бурғулаш диаметри 311 мм бўлган шарошкали бурғулаш дастгоҳи кенг тарқалган.
Кейинги йилларда хорижий фирмалар томонидан янги турдаги бурғулаш дастгоҳлари яратилди. Булар: П сериядаги ВЕ-55Р дастгоҳи (Бюсайрус Эри фирмаси) скважина диаметри 171-311 мм, бурғулаш чуқурлиги-76 м; ЕСМ-450 (Интерсол-Рэнд фирмаси) маркали дизель приводли гусеницали гидравлик бурғулаш дастгоҳи: скважина диаметри 130-200 мм, бурғулаш чуқурлиги-19,8 м. Ҳамдустлик мамлакатларида бурғулаш дастгоҳлари ишлаб чиқаридиган ягона мамлакат бу Россиядир.


Портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштириш усуллари.

Портлатиб майдалаш усули мустаҳкамлик коэффициенти 8 дан юқори бўлган тоғ жинсларига кўлланилади. Портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштиришнинг беш хил кўринишдаги усуллари мавжуд (8.1 расм):




Yüklə 5,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   128




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə