А. Низомов, Н. Алимқулов, З. Тилляходжаева табиий географик жараёнлар


-расм. Озларнинг қўндаланг кесмаси (М.Ф.Иванов бўйича)



Yüklə 2,53 Mb.
səhifə10/17
tarix09.10.2023
ölçüsü2,53 Mb.
#126441
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
А.Низомов Tabiiy geografik jarayonlar - kitob -2015

11-расм. Озларнинг қўндаланг кесмаси
(М.Ф.Иванов бўйича).

Доимий музлаб ётган ерларда юз берувчи табиий
географик жараёнлар ва рельеф шакллари. Ер пустининг
устки қисмида пайдо бўлиб, силжиб ҳаракатланадиган
музликлардан ташқари, ер пустининг жуда узоқ геологик
даврлардан буен доимий ҳукм сурувчи манфий ҳарорат
туфайли музлаб ётишидан вужудга келган абадий музлаб
ётувчи майдонлари ҳам мавжуд. Бундай ҳудудларда ер
қобигининг дастлабки қатламларида учрайдиган грунт
сувлари муз ҳолатида бўлади. Доимий музлоқ ерларнинг
ташкил этувчи қатламларда ҳарорат 0° дан -8° гача кузати-
лади. Бундай жойлар ер юзасининг қуруқлик майдонларини
100 % деб оладиган бўлсак, унинг 20 % га яқин қисмини
тўнглоқ ерлар ташкил этади. Доимий музлоқ ерларда тог
жинслари бир неча метрдан, 600 м гача бўлган чуқурликда
музлаган ҳолда кузатилади.

Қиши совуқ ҳамда давомли тарзда кечадиган, қор кам
ёгиб, ёзи қисқа вақтда тугайдиган ҳудудлар бўйлаб музлаб
ётган грунт қарийб эримасдан узоқ вақг барқарор музлаган
ҳолатда туради. Аксинча ёзи нисбатан давомли ва илиқ
кечувчи ҳудудларда доимий музлаб ётган жинсларнинг устки
қисми эрийди ва ўзгариб турувчи қатлам юзага келади. Ёз
фаслида эриган қатлам, қишги совуқлар таъсирида қайтадан



74




музлайди. Айнан шу жараён туфайли доимий музлоқ ерлар
бўйлаб бир қанча табиий географик жараёнлар юз беради.

И.С.Шукин маълумоти бўйича, абадий музлоқ ерларда юз
берадиган табиий географик жараёнлар ва улар билан боғлиқ
равишда ҳосил бўлувчи рельеф формаларини келиб чиқишига
кура қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганади:


  • кучли совуқ туфайли, қор қоплами юпқа бўлган
    ҳудудларда грунт турли кўрсатгичдаги чуқурликлар бўйлаб
    музлайди ва натижада ёрилиб кетади. Ушбу ёриқлар турли
    ўлчам (кенглиги ва чуқурлиги бўйича) ва кўринишга эга
    бўлади. Ушбу ёриқлар юза қисмида 1-3 см (И.С.Шукин,
    1964) кенгликни ташкил эттан ҳолда, бу кўрсаткич қуйига
    томон табора қисқара боради. Маълум чуқурликка етгач,
    ёриқлар табора торая бориб, ниҳоят тугайди. Йилнинг илиқ
    фасллари келгач музлаган грунт, қор қопламининг эриши,
    атмосфера ёғинларининг тўпланиши туфайли ушбу ёриқлар
    сувга тўлади. Йилнинг совуқ фасллари бошлангач, бу ерда
    тўпланган сув музлайди ва у тобора кенгайиб, юқорига томон
    бўртиб кўтарила боради. Ушбу муз шакллари кесмада понага
    ўхшаш бўлганлиги сабабли, музлик поналари деб аталади.
    Музлик поналари йиллар ўтиши билан тобора кенгайиб, бу
    кўрсаткич бир неча метрга етиши мумкин.


  • абадий музлаган ерларда тупроқнинг қабариб,
    гумбазсимон шаклга кириши. Дарё террасалари, поймалари,
    кўл соҳиллари, ер ости сувининг юзага яқин ётган жойлари,
    ёки уларнинг тўғридан-тўгри булоқлар шаклида юзага чиқиш
    нуқталари ёки ботқоқлашган пастқамликлари грунтнинг
    қаттиқ совуқ туфайли музлаши натижасида, ер юзасида
    гумбазсимон кўтарилган рельеф шакллари юзага келади.
    Уларнинг шаклланиш жараёни лакколитларнинг ҳосил
    бўлишини эслатади. Лакколитлар табиатда вулканик
    жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳолда юз берган каби, грунт
    сувининг музлаши туфайли ер юзасида гумбазсимон рельеф
    формаларини ташкил этиши эса, лакколитларга қиёсан
    гидролакколитлар дея аталади. Демак, гидролакколитлар



75




ичида муз ёки музлаган жинслардан иборат ядро мавжуд
бўлган кўп йиллик дунгликлардир (12-расм).

Булар шимолий қутбга яқин, абадий тўнглоқ ерларда
кўплаб учраганлиги сабабли, ўша жойда яшовчи маҳаллий
аҳоли ёқутлар томонидан «булгуннях» дея аталади. Ёкутлар
туркий халқлар таркибига кирганлиги сабабли, бу халқ
термини мазмунан туркча билқиллоқ ёки булкуллак сўзига
жуда яқин туради. Чунки гидролакколитлар табиий
хусусиятига кўра билқиллоқ ёки булкуллак сўзининг
этимологиясини очиб бера олади. Гидролакколитлар йилнинг
илиқ фасллари кириб келгач қисман эриб, гумбазсимон
қабариқ юзани қоплаб олган торф қоплами юмшайди,
аниқроғи билқиллаган хусусият касб этади. Шу боисдан
И.С.Шукин (1964) гидролакклоитлар - муз гумбазлари
таркибини ёз фасллари муз эмас, кўпроқ суюқ ҳолатдаги сув
аралаш, торф ташкил этади деб ёзади. Шу боисдан иссиқ
фаслДа гидролакклоитларнинг ичидаги муз ядро эриб кетгач,
дўнглик чўкиб, бирмунча пасайиб қолади.

Гидролакколитларнинг кўриниши юмалоқ, гумбазсимон
шаклда бўлиб, ён бағирлари деярли тик 40-50°, юқори қисми
яссироқ бўлган ҳолда, баландлиги бир неча ўн метрни ташкил
этиши мумкин. Улар Ёқутистон, Байкал орти ўлкаси, Амур
области каби тайга ва Бвропанинг тундра уига туташ
ҳудудларида кенг тарқалгандир.

Термоабразия - денгиз ёки кўл қирғоқлари бўйлаб
тўлқиннинг емирувчан кучи таъсирида шаклланадиган
жараён абразия деб аталади. Шу боисдан абразия лотинча
«abrasio» - сидириш деган маънони беради. Бу жараён
туфайли қирғоқ бўйининг емирилиши, баъзан тик ҳолатга
келиши ёки текисланиши кузатилади. Термоабразия жараёни
эса нисбатан илиқ бўлган денгиз ёки кўл юзаси бўйлаб
қаракатланаётган тўлқиннинг музлаб ётган қиргоқни
эритиши ва емириши туфайли юзага келади. Натижада
абадий музлаб ётган қирғоқлар бўйлаб тўлқин таъсирида
эриган нуқталарда айвонсифат ғорлар шаклланади (13-расм).



76







  1. расм. Гидролакколит
    (МЛ. Черн
    ышев бўйича)



  1. Yüklə 2,53 Mb.

    Dostları ilə paylaş:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə