А. Низомов, Н. Алимқулов, З. Тилляходжаева табиий географик жараёнлар



Yüklə 2,53 Mb.
səhifə13/17
tarix09.10.2023
ölçüsü2,53 Mb.
#126441
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
А.Низомов Tabiiy geografik jarayonlar - kitob -2015

16-расм. Мореналарнинг тўпланиши.


83


водийларининг асосий қисми кенг бўлиб, ён бағри тик


зинасимон шаклда ривожланган (17-расм).


17-расм. Трог водийсининг кесмада кўриниши
евис бўйича).

Троглар қор чизиғидан юқори худудларда ҳозирги замон
то
ғ музликлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланар экан,
табора чук
урлаша боради.
Баъзи ҳолатларда троглар қор чизиғидан қуйи ҳудудлар
б
ўйлаб ҳам учрашини кўрамиз. Бу ҳолат қадимги геологик
даврларда мавжуд бўлган то
ғ музлик (палео музлик)
ларининг тарқалиш майдонларини кўрсатиб туради.

Кар (шотланд тилида corrie) кўза демакдир - кўзанинг оғзига
монанд, қуш (қалдир
ғоч) уясини эслатувчи ботиқлардир (18-
расм). Карлар циркларнинг юқори қисмини ташкил этган
ҳолда
, деворлари тик, туб қисмлари эса, ётиқ, эгарсимон
бўлган ҳо
лда, алоҳида ажралиб турувчи фирн қопламидан
иборат музликлари мавжуд бўлади
, реликт тарздаги карлар
тубида эса кичик то
ғ кўллари кузатилади. Реликт турдаги
карлар замонамизда ҳам сақ
ланган бўлиб, қор чизигидан
қуйи ҳудудларда учрайди. Карлар баъзан устма-уст
жойлашганлиги учун зинасимон ҳолат касб этади (
19-расм).





84







Ҳисор тоги. Карст водийси бўйлаб карст даҳаналари, узоқдан эса куэста
ва унинг ортида сиртлар рельефи қуриниб турибди.























  1. расм. Кар (А) ва трог (Б) нинг бўйлама кесмаси.
    l.Oxupeu мореналар, 2. Трог кифти, 3-қоялар, 4-трог.
    (Л.П.Шубаев б
    ўйича)






Б

  1. расм. Карларнингривожланиш босқичлари.А - ёш кар.
    Б — Ривожланган кар (СЛ.Кузн
    ецов бўйича).



85


Ривожланаётган карлар қор чизиғидан юқорида жой-


лашган ҳолда, кар ботиқларига мудом қор ва фирн тўплана
бориб, ўз оғирлиги туфайли карларнинг қуйи деворидан
о
шиб туша бошлайди. Натижада фирн ҳаракати туфайли
нивал нураш, экзарация туфайли карларнинг чуқурли
ги орта
боради ва улар р
ивожланишда давом этади.
Карлинг. Қор ва муз ҳаракати туфайли пирамидасимон,
учбурчак
, қиррадор ҳолатга кирган чўққилар карлинг деб
аталади. Кў
пгина ҳолатларда уларнинг орқа девор қисмида
карлар ривожлангани учун
ўша томони бирмунча тик ҳолат
касб этади.

Музлик цирки. Циркус лотин тилида дойра деган
мазмун беради. Тоғларнин
г юқори қисми бўйлаб амфитеатр
шаклида бир томони очи
қ ҳолда ривожланган, товоқсимон
табиий чуқурлик. Музлик цирклари совуқдан нураш ҳамда
музлик
ҳаракати туфайли ривожланади. Шу боисдан
циркларнинг туб қисмида доимо музликлар учрайди.
Циркларнинг деворлари бўйлаб карлар ривожланади. Қадим-
ги реликт цирклар қор
чизиғидан қуйида ҳам жойлашиши
мумкин. У ҳолатда ушбу туркумдаги циркларнинг шаклла-
нишида қадимги тоғ музликларининг ин
ггироки сезилади.
Эквиплен - чўққиларнинг муз таъсирида яссиланиши.
Музликлар ўз ҳаракати давомида нафақат водийларни, балки
фирн областидан қуйи
да турувчи айрим чўққиларни ҳам
босиб ў
тиш жараёнида уларни силлиқлаб, учқир ҳолатлардан,
ясси,
тўмтоқ ҳолатга келтиради.
Альтиплинация - лотинча altus-баландлик, planatio-
текислик. Гольс (ўрмон қопламидан юқори қисми) ҳудудидан
юқори ҳудудлар бўйлаб совуқ ҳарорат, қор қоплами, нураш,
солифлюкция ва ҳ.к. натижасида қиррадор чўққиларнинг,
рельефнин
г текисланиши. Альтиплинация жараёнида фирн
қатламининг таъсири кучлироқ сезилади.

Тог музликларининг устки қисмида юз берувчи табиий
географик жараёнлар ва шакллар қ
уйидагилардир:


86


Музлик қозонлари. Музлик ёриқлар бўйлаб ҳаракатла-


наётган оқимнинг қуруқликдаги исполин қозонлари, каби таг
қисми ётиқ, ёнлари тик ривожланган қозонсимон ривож-
ланган
ўйиқлар ҳосил қилиши туфайли шаклланади. Музлик
қозонларининг шаклланишида оқим билан биргаликда
а
йланма ҳаракат қилаётган, турли ўлчамдаги харсанг парча-
лари ва қайроқтошларнинг роли кат
гадир. Шу боисдан муз
қозонларининг ўлчами, унин
г шаклланишига сабабчи бўлаёт-
ган сув оқимининг миқ
цорига боғлиқ ҳолда юзага келади.
Муз ёрнқлари. Тоғ музликларининг ҳаракати туфайли
юза
га келади. Чунки, музликлар ҳаракатланганда кучли
бо
сим вужудга келади. Натижада музлик ёрилиб-ёрилиб
кетади. Бу ёри
қлар, айниқса, музликнинг тил қисми бўйлаб
шаклланади ва тўрт гуруҳга бўлиб ўрганила
ди:

  1. Ёнлама ёриқлар - музликнинг ён ва ўрта
    қисмларидаги ҳ
    аракат тезлигининг бир-биридан фарқ қилиши
    натижасида.


  2. Бўйлама ёриқлар - музлик хдракатлана бориб,
    водийнинг тор жойида кенг қисмига ўт
    ганда, эластиклик
    хусусиятига эга бўлган музлик кенга
    яди ва бўйламасига
    ёрилиб бир
    неча ўнлаб йўналишда ривожланиб кетади.

  3. Кўндаланг ёриқлар - музлик эластик хусусиятига эга
    бўлганлиги туфайли ўз ҳаракати давом
    вда водий тагидаги
    нотекис (дўнг) нуқталарини босиб ўтар экан синади ва
    натижада кўндалангига ёрилиб кетади. Натижада музликнинг
    юза қисми зинасимон ривожланган шакл касб этади.


  4. Бергшрундлар — музликнинг фирн қисмида
    шаклланган ёриқлар. У фирн ва қоялар туташган чизиқлар
    бўйлаб ривожланади (
    18-расм).

Музлик ёриқлари ёққан ва шамол учириб келтирган қор
қоплами билан ёпилиб қолиши туфайли, улар музлик устида
ҳаракатланиш учун жуда
катта хавф туғдиради.
Муз тегирмонлари. Муз стаканларининг таг қисмида
ҳосил бўлган капилляр ёриқлар бўйлаб сувнинг ҳаракати
туфайли ҳосил бўлган бўшлиқ табора кен
гая ва чуқурлаша


87


боради. Натижада ҳосил бўлган ўбқон шаклан ривожлана


бориб, йирик оқимларни қам ютиб кета оладиган ўлчамга эга
бўлади. М
уз тегирмонлари туфайли юзадаги оқим
музл
икнинг ўрта ёки таг қисмида ҳаракатланаётган оқимга
қўшилишига сабабчи бўлади.

Муз тегирмонлари ҳам унинг юзаси бўйлаб ҳаракатланшп
учун
катта хавф туғдирувчи ҳосилалар ҳисобланади.
Муз ғорлари. Музликнинг тил қисмида, аниқроғи унинг
энг қуйи қисми бўйлаб шаклланган бўшл
иқлар. Муз горлари
эри
ган муз сувининг ташқарига чиқиш нуқталарида
шаклланади. Муз ғорларининг кириш қисми ва ички
деворлари эриш натижасида турли жимжимадор ша
кллар
билан қоплана
ди.
Муз дарвозалари. Музликнинг эриб пасайиши ёки
шамол, сув таъсирида эришидан қолган қисми водий бўйлаб,
асосий муз массаси
дан узилган қисми, баъзан яхлит ҳолда
кў
пир, равоқ тарзига кириб қолишидир.
Муз стаканлари. Музлик устида цилиндреимон шаклда
ҳосил бўлган ўйиқлар. Муз стаканлари асосан қора рангдаги
йирик бўлмаган то
ғ жинси бўлакларининг қуёш нури остида
қизиб,
музликни ўйиб кириши натижасида ҳосил бўлади.
Демак
, муз стаканларининг тубида доимо унинг ҳосил
бўлишига сабабчи бўлган то
ғ жинси бўлаги ётади. Муз
стаканларига эриган қор ва муз суви йи
ғилиб, қайта тўлиб
қолиши мумкин, акс ҳолда ушбу музлик формалари, юк
ташувчи
жониворлар, инсоннинг ҳаракатланиши учун хавфли
ҳолатларни кел
тириб чиқаради. Муз стаканларининг радиуси
15-20 с
м гача бўлган ҳолда, чуқурлиги ўнлаб см ларни
та
шкил этади.
Муз қузиқориилари. Бундай музлик формалари муз
стаканларининг акси бўлг
ан жараён натижасида шаклланади.
Я
ъни бу ерда қулаб тушган тоғ жинси бўлагининг тагидаги
музл
июса нисбатан ён атрофдаги муз қатламлари тез эриб
кетади. Чунки йирик харсангтошнинг таг қисми қуёш нурида
қизимасдан, сову
қ ҳолича сақланади, атрофдаги муз эса қуёш


88




нури таъсирида эриб юза қисми пасая боради ва харсангтош
тагидаги музликка таян
ган ҳолда «кўтарилиб» қолади. У
баъзан қ
ўзиқорин шаклини олган ҳолда, баъзан баҳайбат
курсини эслатади. Шу боисдан айрим адабиётларда музл
ик
курсилари деб ҳам а
йтилади.
Муз қўзиқоринларининг бош қисмини ташкил этувчи
харсан
глар айрим ҳолларда бир неча тоннагача бўлган
ҳолатда, музлик са
тҳидан 2-3 м баландликкача кўтарилиб
туради. Шу боисдан уларга яқинлашиш ва
тегиниш ўта
хавфли ҳолатлардан бири ҳисоблана
ди.
Нунатаклар. Музликлардан ҳоли ёки музлик бўйлаб
юқори
га кўтарилиб турган қоя - она жинс қатламларидир.
Улар к
ўпгина ҳолатларда найзасимон қиррадор бўлади.
Нунатаклар тоғ музликлар
ида бирмунча камроқ, материк
музликлари бўйлаб
кўпроқ учрайди.
Мавзуга оид савол ва топшириқлар

  1. Музликлар ва уларнинг турлари ҳақида тушунча
    берин
    г.

  2. Материк музликлари билан боғлиқ ҳолда
    шаклланадиган табиий географик жараёнлар қандай кечади?


  3. Материк музликлари таъсирида шаклланувчи рельеф
    формалари қандай шаклланади?


  4. Тоғ музликлари ва уларнинг табиий қисмлари
    т
    ўғрисида тушунча беринг.

  5. Тоғ музликлари билан боғлиқ ҳолда юз берувчи қандай
    табиий географик жараёнларни биласиз?


  6. Тоғ музликлари таъсирида юзага келувчи рельеф
    формалари хусус
    ида сўзлаб беринг.

8-мавзу. Гравитацион куч етакчилигида юзага
келадиган табиий географик жараёнлар

Ушбу гуруҳга сурилма, солифлюкция, нирация, кучки
каби табиий географик жараёнлар киради.



89


Сурилма. Сурилма - тоғ ёнбағирлари бўйлаб,


шунингдек, кўл, денгиз, жарликлар сув омборлари, карьер,
каналларнинг тик қирғоғида, тоғ жинслари массасининг
пастга сурилиб (сир
ғаниб) тушишига айтилади (20-расм).
Сурилма тушунчаси соф туркий ўзакдан иборат бўлган
халқ табиий географик термини бўлиб, сурилиш, сирпаниш
каби мазмун беради. Сурилма
термиии халқаро эмас.
Масалан, рус тилида «оползень» дея аталади. Бу тушу
нча
ушбу жараённинг табиий хусусиятлари ва ҳудудий географик
тарқалиш жиҳатларидан ўша жойда яшовчи халқларнинг
ўзаро алоқа тили иштирокида келиб чиққан ҳо
лда шакл-
ланган.






20-расм. Сурилманинг кесмаси.
Б-сув ўтказувчи қатлам, н-сув ўтказмас цатлам.

Yüklə 2,53 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə