А. Низомов, Н. Алимқулов, З. Тилляходжаева табиий географик жараёнлар


Тектоник кучлар таъсирида ётқизиқларнинг бурмаланиши



Yüklə 2,53 Mb.
səhifə16/17
tarix09.10.2023
ölçüsü2,53 Mb.
#126441
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
А.Низомов Tabiiy geografik jarayonlar - kitob -2015

Тектоник кучлар таъсирида ётқизиқларнинг бурмаланиши.





Арча дарахтининг нурашга (биологик) таъсири.












Ғарбий Тянь-Шань. Ўзан эрозияси.





Ғарбий Тянь-Шань. Қурумлар.







Ғарбий Зарафшон тизмаси.
Корразия туфайли гаройиб шаклга кирган қоя.


Мавзуга оид савол ва топшириқлар



  1. Табиий географик жараёнлар билан боғлиқ ҳолда
    шаклланган халқ теминлари ҳақида
    тушунча беринг.

  2. Табиий географик жараёнлар мазмунини англатувчи
    топонимлар ҳо
    сил бўлиши мумкинми?

  3. Мустақил тарзда табиий географик жараёнларни ифода
    этувчи топонимларга мисоллар келтиринг.


  4. Табиий географик жараёнлар туфайли ҳосил бўлган
    рельеф шаклларини англатувчи топонимларга мисоллар
    келтиринг.




ХУЛОСА
Табиий географик жараёнлар умумий ер билими, табиий
география, геоморфология, умумий геология, инженерлик
геологияси, гляциология каби қатор фанлар доирасида
ўрганилсада, география йўналиши бакалаврлари уни
мустақил фан сифатида ўзлаштирмас эдилар. Шу сабабли
ушбу фанга дойр айрим муаммолар ечими узга турдош
предметлараро сочилиб кетган, баъзилари эса, аксинча
юқорида номлари қайд этилган барча предметларда
такрорланар эди. Натижада табиий географик жараёнлар
тушунчасига дойр кўпгина масалаларни ўрганишда маълум
қийинчиликлар шаклланар эди. Шунинг учун «География
ўқитиш методикаси» таълим йуналиши бакалавр талабалари
учун ушбу қўлланмани яратиш зарурияти пайдо бўлди.
Ҳозирги пайтда фан ва маданиятнинг тез суръатлар билан
ривожланаётганлиги табиий географик жараёнларни ўрганиш
ўта зарур аҳамият касб этади. Чунки, табиий географик
жараёнларнинг табиат ва жамиятда тутган ўрни улкандир.
Шу боисдан табиий жараёнлар қадимги даврларданоқ
кўпгина табиатшунос олимларнинг диққат марказларидан
ўрин олди. Ватандошларимиз Наршахий, Абу Райҳон
Беруний, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби алломаларнинг
асарларида табиий географик жараёнларнинг айрим турлари
хусусида фикрлар мавжуд бўлсада, улар фан сифатида фақат
XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларига келиб шакллана
бошлади. Натижада Л.С.Берг, А.А.Борзов, А.А.Крубер,
А.С.Барков, Б.Ф.Добринин, И.С.Шукин ва уларнинг
издошлари сифатида бир гуруҳ олимлар шаклланди.

Улар ва уларнинг издошлари табиий географик
жараёнларни турли нуқтаи назардан туриб тадқиқ этдилар.
Шунга қарамасдан, бизнинг давримизга қадар табиий


106


географик жараёнларни олий ўқув юртларида мустақил фан
сифатида ўрганиш амалга оширилмади. Бунинг учун алоҳида
ўқув қўлланмалар, дарсликлар яратилмади. Ушбу ўқув
қўлланма айнан шу мақсадлар учун хизмат қилади. Бу китоб
ўқувчини табиий географик жараёнларнинг ўрганилиш
тарихи, табиий географик жараёнларнинг келиб чиқишига
кўра таснифланиши, ҳар бир туркумга хос табиий географик
жараёнларнинг назарий масалалари, географик жиқатдан
тарқалиши, табиатдаги роли, ижобий ва салбий аҳамияти
хусусида тушунча бера олади.



107



Yüklə 2,53 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə