А. Низомов, Н. Алимқулов, З. Тилляходжаева табиий географик жараёнлар



Yüklə 2,53 Mb.
səhifə15/17
tarix09.10.2023
ölçüsü2,53 Mb.
#126441
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
А.Низомов Tabiiy geografik jarayonlar - kitob -2015

103


бўлган ўйдим чуқур жойларга нисбатан айтилади (С.Қораев-


1978, 153 бет). Сурхонтоғ кучли карстлангани учун Чўлбайир
унинг иккинчи номи. Баъзи халқ терминлари жонли тилда
мавжуд бўлиб, кенг ишлатилсада, унга боғлиқ топономик
атамаларни учратмадик. Масалан: балас тушунчаси
Зарафшон воҳасининг ўрта қисмлари (Катгақўрғон шаҳри
атрофи)да қум мазмунини беради. Шу каби халқ
терминларидан ташкил топтан топономик атамаларни махсус
тарзда ўрганиш нафақат оронимлар, балки барча турдаги
географик номларнинг асл моҳиятини англашда катта
аҳамият касб этади.
Тақир - чўл ҳудудлари бўйлаб, ботиқларнинг марказий
қисмларида шаклланадиган мавсумий кўллар (қоқлар) ўрнида
шаклланадиган текис, аммо юзаси ёрилиб, қатқалоқ ҳолга
келган рельеф шакли. Томди тумани ҳудудида Оқтақир
номли қишлоқ мавжуд.
Қиёт - дарё террасаси. Иштихон тумани ҳудудида Қиёт
номли қишлоқ мавжуд.
Гуртук ёки кўртук - қор қопламининг пасткамлик, сой,
жарликларда шамол учириши туфайли қалин, зич қатлам
ҳосил қилган жой. Шеробод туманида Гўртак номли қишлоқ
бор.
Гум - оқаётган сувнинг чуқур жойи. Деҳқонобод
туманида Гумбулоқ номли қишлоқ бор.
Обгурда - сув ўйиб юборган жой. Форсийда Обгурда -
об-сув, гурда буйрак, яъни сув оқиб кирган жой, деган
мазмун беради.
Қоқ - чўллардаги мавсумий кўллар. Каттақўрғон
туманида Қоқ номли қишлоқ мавжуд. Қоқ тушунчаси
қуритилган, қуриб қолган мазмунини беради. Шу боисдан
қуритилган меваларга (олма қоқи, қовун қоқи, шафтоли қоқи)
нисбатан ҳам шу тушунча қўлланилади. Бу ерда қоқ
тушунчаси кўл тарзида тўпланган сув ҳавзасининг қуриб,
қолишига нисбатан ишлатилмоқца.


104








Yüklə 2,53 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə