O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va O`rta Maxsus Ta`lim Vazirligi



Yüklə 3,18 Mb.
səhifə36/131
tarix07.03.2023
ölçüsü3,18 Mb.
#102046
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   131
махсус фан.укит.мет. тайёр МАЖМУА

9-mavzu. Maxsus(pedagogika) fanlarni o’qitishda ta’lim texnologiyalaridan foydalanish
Режа:
  1. Махсус фанларни ўқитишда дарсни тайёрлаш ва ўтказишдаги маҳорати.

2. Ўқитиш жараёнига педагогик технологияларни тадбиқ этишда педагогик маҳорат.


Жамиятнинг кундан кунга ўзгариб, ривожланиб бориши турли соҳаларда фаолият кўрсатаётганлар сингари ҳар бир ўқитувчидан ташаббускорликни, фаолликни, мустақил фикрлаш, янги ностандарт вазиятлардан чиқиб кета олиш, хусусиятларига эга бўлиш каби масалаларни ҳал этишни талаб этади. Бу фақат ўқиш – ўқитиш дарс жараёнида амалга оширилади.


Дарс – педагогик жараённинг устахонаси. Бу устахонада маълумотлар баён этилади, идрок қилинади, ахборотлар ўзлаштирилади, билим, кўникма, малакалар назорат қилиниб, баҳоланади. Хуллас дарсда ўргатиш, етказиб бериш, бажариш, қўлга киритиш, ҳаётга қўллаш кўникмалари шакллантирилади. Бунда ўқитувчи муҳим вазифани амалга оширади – ўқувчиларни билим олишга йўналтирилади, жалб қилади ва уларни билмасликдан билишгача, воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг оддийсидан мураккабигача билиш сари олға ҳаракатлантиради. Бу эса ўқитувчидан тайёргарликни, талаб этиб, унинг назарий, амалий, методик қуролланганлик билан боғлиқ.
Педагогик – психологик назария ва мактаб тажрибаси ўқитувчининг дарсни тайёрлаш ва ўтказиш учун уч босқичли тайёргарлик лойиҳасини ишлаб чиқиш лозимлиги билан тавсифланади. Булар:

  • дастлабки тайёргарлик;

  • жорий тайёргарлик;

  • якуний тайёргарликдир.

Дастлабки тайёргарлик ўз фаолиятини бир ўқув йилида ёки истиқболли режалаштиришдан бошланади. Бунда ўқитувчи ўз фанини ўқув йилида ўқитилиши учун синф, гуруҳ (босқич – I,II, III) ларни аниқлаб, мазкур синф ва босқичдаги ўз фанининг ўқув дастури билан танишиб чиқади. Фаолиятини ўқув йилида ёки истиқболли режалаштириши учун у аввало:
- ўқув дастуридаги ахборотлар қайси синф, босқич учун таалуқли эканлигини ва унинг қайси бўлими ўқувчи – талабалар учун қийинчилик туғдиришини тажрибали ўқитувчилардан сўраб, ўрганиб чиқиши;
- дастур маълумотларининг қайси синф (босқич) талабалари учун муҳимлигини, унинг мураккаблигини, ўқувчи - талабалар тайёргарлик даражасига мос эмаслигини чуқур ўрганиб чиқиши;
- ўрганиладиган ҳодисалар, маълумотларнинг предметлараро, бўлимлараро, фанлараро алоқадорлигини белгилаб чиқиши;
- ўқувчи - талабаларнинг қизиқиши, ижодий фаоллиги, билиш мустақиллиги, ташкил қилувчи ва дунёқарашини муваффақиятли таркиб топтиришга хизмат қила оладиган ўқув материалини танлаши ва алоҳида белгилаши;
- ўқувчи – талабаларда индивидуал билимдонликка интилишни, ҳавасни, мустақилликни ва шарт – шароитни тарбиялай оладиган ахборот, маълумот, ҳодиса, воқеалар манбаларини аниқлаб, уларни муайян тизимга солиши;
- давлат таълим стандарти асосида ҳар бир машғулот учун дидактик воситалар (ўқув кўргазмали, техник, ахборот - коммуникатив) мажмуини аниқлаштириши ва тизимлаштириш ҳамда қўшимча машғулотлар, амалий, лаборотория дарслари лойиҳаси ва тизимини ишлаб чиқиши;
- ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган илмий билимлар, амалий кўникма ва малакаларнинг тахминий ҳажми ва миқдорини ишлаб чиқиши;
- ҳар бир машғулот материалининг мазмунига қараб ўқиш – ўқитишнинг техологиялари, интерфаол методлари ва дидактик воситаларини белгилаш ва ҳоказоларни амалга ошириши даркор.
Ўқув фани учун дастур ва ДТСлари билан танишиб, юқоридаги масалаларни ҳал этганидан сўнг ўқув – мавзули режа тузишга киришилади. Унинг тузилишини қуйидаги йўналишда расмийлаштириш мақсадга мувофиқ:
а) мавзуларнинг тартиб рақами;
б) бўлим ёки бобнинг номи;
в) ўрганиладиган ҳар бир мавзунинг номи;
г) машғулотга ажратилган соат;
д) ўтиш (бажариш) вақти (муддати);
ж) бўлимлараро, предметлараро, фанлараро, боғланишни акс эттирувчи белги;
з) мавзунинг методик таъминоти асосий ва қўшимча адабиётлар номери; (адабиётлар иш режанинг охирида алфавит бўйича келтирилади);
и) мавзу учун мавжуд бўлган дидактик воситалар;
к) Изоҳ (маълум сабабларга кўра мазкур мавзу ўқилмай қолса ёки тиқизлаштирилса, унинг сабаби изоҳда кўрсатилади).
Ўқув – мавзули режанинг намунавий шаклдаги тасвирли қуйидаги кўринишда бўлади.



Yüklə 3,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   131




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə