O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta‘lim vazirligi qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə103/189
tarix30.12.2023
ölçüsü5,01 Kb.
#167247
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   189
Quyosh energetikasi(Majmua)

Ι. Ўқув фанининг долзарблиги ва 
 
олий
 
касбий таълимдаги ўрни
 
Ушбу фан бугунда бутун дунёда тез ривожланаётган қайта тикланувчи ва муқобил 
энергия манбалари соҳасида бўлажак кадрларни тайёрлашда муҳим таянч тизими бўлиб 
хизмат қилади, чунки кўп йиллар давомида инсоният табиий углеводород ресурслардан 
фойдаланишда тежамкорлик ҳақида фаол ҳаракатлар олиб борилмади. Технологиялар 
қанчалик жадаллик билан
ривожланаётган бўлса, табиий углеводород ресурслари ҳам шу 
қадар тез емирилиб бораётганлиги аён бўлди. Шундан сўнг қайта тикланадиган ресурслар 
заҳираси асосида қуёш энергиясидан қувват манбаи сифатида фойдаланиш борасида кенг 
кўламли ишлар бошлаб юборилди.
Юртимизда қуёш энергиясидан бевосита ёки уни ўзгартириш орқали фойдаланиб 
ишлайдиган қурилмаларни кенг миқёда жорий этишда “Қуёш энергетикаси” фани қуёш 
энергетикасининг асосий тушунчаларини; катта ва локал энергия тизимида қуёш энергия 
қурилмаларининг ишлаш фаолиятидаги гелиоэнергетик ҳисоб
-
китобларини ва автоном 
истеъмолчига таълуқли ахборот таъминот хусусиятларини; Ердаги ихтиёрий нуқтага ва 
майдонга келиб тушаётган қуёш нурларининг ориентациясини ҳисоблаш усулларини; 
истиқболли қуёш фотоэлектр қурилмалари, қуёш коллекторларининг энергетик 
тавсифлари ва асосий техник схемаларини; объектларни ва қурилмаларни муқобил 
энергия манбаи орқали электртаъминотининг ва қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда 
объектларни электртаъминотининг умумий масалаларини; автоном электр таъминот 
иқтисодиётини, ресурсни тежамловчи технологияларни ўрганадиган бўлимлардан иборат.
Шу сабаб, қуёш энергия ресурслари таъминотидан кенг фойдаланишда ўқув 
режасида кўрсатилган маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларида фаол қатнашиш, 
ҚТЭМ 
ускуналари 
ва 
қурилмалари 
ва 
электр 
жиҳозларидан 
фойдаланиш 
йуриқномаларини ўрганиб чиқиш, улардан онгли равишда фойдалана олиш, бўтловчи 
конструкция қисмларини лойиҳалаштиришни бажара олиш каби вазифаларни талабага 
юклайди. 
 
“Қуёш энергетикаси” фани
“Муқобил энергия манбаалари” йуналишида таҳсил 
олаётган талабалар учун махсус матахасислик фани ҳисобланиб, асосан 3

курсларда 
ўқитилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур фан қайта тикланувчи энергия манбалари 
соҳасидаги мутахасислик фанларнинг ўзаги ҳисобланиб, юртимизда энергетика 
соҳасининг келажак ривожида малакали кадрлар тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат 
қилади.
Ушбу дастур қуёш энергетикасининг энергетика соҳасидаги ўрни ва ҳозирги кунда 
келажак учун пойдевор қуйиш каби долзарб муаммоларни очиб беради.

Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   189




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə