O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta‘lim vazirligi qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti


Nisbatan katta quvvatga ega bo‘lmagan lokal energotizimida QEQ



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə31/189
tarix30.12.2023
ölçüsü5,01 Kb.
#167247
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   189
Quyosh energetikasi(Majmua)

7.3.
Nisbatan katta quvvatga ega bo‘lmagan lokal energotizimida QEQ 
ishi. 
Энг қулай иқлим шароитига эга бўлган жанубий минтакаларда уй
-
жой
-
коммунал ҳўжалик 
соҳасида истеъмол қилинадиган умумий иссиқлик миқдорининг 50
-
70% иссиқ сув таъ
-
минотида ишлатилади. Шу билан бирга, иситиш таъминотига қараганда, иссиқ сув 
таъминотида қўйиладиган талаблар анча паст. Шунга асосан, қуёш энергияси 
тизимларининг биринчи навбатда иссиқ сув таъминоти учун жорий қилиниши мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади.
Маълумки, иссиқ сув таъминоти ишлаб чиқариш соҳалари ва коммунал
-
хўжаликлар учун қулланилади. Ишлаб чиқариш соҳаларида, яъни кичик саноат ва қишлок 
хўжалик корхоналарида (масалан, хомашё, озик
-
овқат махсулотларни тайёрлаш ва қайта 
ишлаш, ферма ва бошқа шунга ўхшаган хўжаликларда) иссиқ сув таъминотида (60...70 
о
С 
ли иссиқ сув талаб этиладиган технологик жараёнлар учун) қуёш қурилмаларидан 
фойдаланиш мумкин. Индивидуал хўжаликлар ривожланиши билан қуёш қурилмаларига 
(автоном ва экологик тоза энергия манбаи сифатида) бўлган талаб ортиб бормокда.
Қуёш қурилмалари коммунал
-
хўжалигида, шахсий уйларда, хизмат, маданий, 
маиший, ўқиш, даволаш ва бошқа муассасаларда кенг ишлатилади. Шу билан бирга иссиқ 
сув таъминоти
даражаси турмуш маданиятини белгилайди ва яшаш шароити яхшиланган 
сари иссиқ сув истеъмолига бўлган талаб ортиб боради. Анъанавий энергия манбалардан 
узоқ жойлашган
ҳудудларда
қуёш курилмаларидан кенг фойдаланиш энергетик, экологик 
ва социал аҳамиятга эга.
Иссиқ сув таъминотида ишлатиладиган қуёш тизимлари асосан қуйидаги 
элементлардан иборат: 1
-
суюқлик иситгичли қуёш коллектори, 2
-
иссиқ сувли бак
-
аккумулятор. Бундай тизимлар 1, 2 ва кўп контурли, табиий (термосифонли) ёки 
мажбурий циркуляцияли бўлиши мумкин. Бир контурли тизимларнинг асосий камчилиги, 
яъни қишда коллектордаги сувнинг музлаш эҳтимоли ва коллекторларнинг коррозия
-
ланиши содир бўлади. Икки ёки кўп контурли тизимларнинг асосий камчилиги, яъни 
табиий циркуляция режимида иссиқлик ташувчининг харакат тезлиги кичик бўлганлиги 
учун бундай тизимлар паст иссиқлик самарадорлигига эга. Самарадорликни ошириш 
мақсадида мажбурий циркуляция ишлатилади.

Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   189




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə