O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va O`rta Maxsus Ta`lim Vazirligi



Yüklə 3,18 Mb.
səhifə51/131
tarix07.03.2023
ölçüsü3,18 Mb.
#102046
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   131
махсус фан.укит.мет. тайёр МАЖМУА

Эслатма: Савол ва топшириқларни талабаларнинг қизиқиши, хоҳиш иродасига қараб кўпайтириш ёки камайтириш мумкин.
Педагогика назарияси тадқиқотимиз натижасида муаммоли таълим технологиясини қўллашда ўқитувчи ва талаба фаолияти қуйидагича ташкиллаштириши мумкинлигини кўрсатди:
Шундай қилиб, муаммони ўқитиш талабаларнинг мустақил ишлашлари, фикрлашлари, хулосалар чиқаришлари учун шароит яратади, уларнинг мустақил фаолиятларини самарали қилади, мушоҳодали фикр юритиш ёрдамида талаба шахсини шакллантириш ва такомиллаштириш учун имконият яратади. Ижтимоий – фанларни ўқитишдан талабаларда фуқаролик маданиятини шакллантиришнинг педагогик технологияларидан бири “Модули ўқитиш технологиясидир”.
ДИФФЕРЕНЦИАЛ ТАЪЛИМ.
Маълумки таълимнинг асосий мақсади ўқувчини таълим жараёнида мақсадли ривожлантириш учун ҳар бир ўқувчининг физологик, психологик хусусиятларидан хабардор бўлиш лозим. Бу педагогак-психологик адабиётларда индивидуал хусусиятлар деб юритилади.Ўқувчининг индивидуал фарқлари - ривожланганлик даражаси, укишга тайёргарлиги (қобилият, иқтидори)ни инобатга олиб ўқув – тарюия жараёнини (ўқиш воситалари, усуллари, типи) ташкил этиш таълимни индивидуаллаштириш деб юритилади.
Дидактика фанида ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олиб ташкил этилган таълимни дифференциал таълим деб аташ кабул кияинган. Таълимда ўқувчига дифференциаллашган ҳолатда ёндашиш ғоясига 70-йилларда рус педагоги Е. А. Голант асос солди. Дифференциал таълимда (таълим мазмуни, сурати, усули, воситаси ва х.к.)да ўқувчининг кобилияти, билим олиш даражаси имкониятлари хисобга олиш лозимлиги кайд килинади. Дифференциал таълимда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари хисобга олиниб ўқув топшириклари тузилади.
Педагогика фанлари доктори, профсссор О.Р.Розиков11таъкидлашича дифференциал таълим уз мохиятига кура ички ва ташки дифференцияга булинади, Ички дифференцияда бир синф ичида ўқувчиларни (олий, ўрта, ёмон даражадаги) билими бўйича гурухларга ажратиб ўқув топшириқларини танлаш ва ишлаш темпини (тез, ўртача, секин) ташкил килиш оркали амалга оширилса, ташқи дифференцияда ўқувчиларнинг қизиқишлари, психологик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда караб алохида синфлар, ёки мактаблар ташкил килиш қабул қилинган. Бунда хар бир синф ёки мактаб (табиий фанлар, гуманитар фанлар, ишлаб чиқариш фанлар)и буйича алохида-алохида ўқув режалари, дасгурлари, дарсликлари тузилади ва иш олиб борилади. Тузиладиган ўқув режаси, дастури, дарсликларда албатта шу синф, мактаб ўқувчиларининг қизиқиши, қобилияти, истеъдоди хисобга олинади.
Шундай кипиб ўқувчиларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиб, ўқитиш даражаси, (суръати, усуллари асосида гуруҳлаштирилган таълим тури дифференциал таьлим деб аталади.
Дифференциал таълим турининг кўриниши 3-жадвалда келтирилган.


Дифференциялашган таълим технологияси.

Yüklə 3,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   131




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə