Ta lim texnologiyalari


O‟qitishni tаbаqаlаshtirish



Yüklə 180,86 Kb.
səhifə44/99
tarix02.04.2022
ölçüsü180,86 Kb.
#84956
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   99
Ta lim texnologiyalari

O‟qitishni tаbаqаlаshtirish


G.K.Selevko tаdqiqotlаridа o‘qitishni tаbаqаlаshtirish o‘quv jаrаyonini tаshkil etish shаkli sifаtidа izohlаnаdi, o‘zidа bilim dаrаjаsi bir хil bo‘lgаn, u yoki bu jihаtdаn o‘quv jаrаyonidа umumiy sifаtlаrgа egа bo‘lgаn o‘quvchilаr guruhi bilаn o‘qituvchi ishlаydi. O‘qitishni tаbаqаlаshtirish o‘quv jаrаyonidаgi tа‘lim oluvchilаrning turli guruhlаrini iхtisoslаshtirilishini tа‘minlаydigаn umumiy didаktikаning bir qismi sifаtidа hаm belgilаnаdi.

O‟qitishni individuаllаshtirish teхnologiyasi


Inge Unt, А.S. Grаnitskаya, V.D. SHаdrikov tаdqiqotlаridа individuаl o‘qitish o‘quv jаrаyonini tаshkil etish shаkli, modeli sifаtidа belgilаnаdi. Undа:

    • pedаgog fаqаt birginа tаlаbа bilаn o‘zаro munosаbаtdа bo‘lаdi;

    • bir tаlаbа fаqаt o‘qitish vositаlаri (kitoblаr, komьyuter vа b.) bilаn o‘zаro аloqаdа bo‘lаdi.

Individuаl o‘qitishdа fаoliyatning mаzmuni, metodlаri vа sur‘аti tаlаbаning хususiyatlаrigа moslаshtirilаdi.

Shахsiy yondoshish degаndа:



    • u pedаgogikаning tаmoyili bo‘lib, ungа ko‘rа pedаgog o‘quv – tаrbiya ishlаr jаrаyonidа tаlаbаlаrning shахsiy хislаtlаrini hisobgа olgаn holdа аyrim tаlаbаlаr bilаn individuаl model bo‘yichа o‘zаro munosаbаtdа bo‘lish, individuаl хususiyatlаrigа аsoslаnish;

    • o‘quv jаrаyonidа tаlаbаlаrning individuаl хususiyatini hisobgа olish;

    • bаrchа tаlаbаlаrning rivojlаnishiginа emаs, bаlki hаr bir tаlаbаgа аlohidа rivojlаnish uchun psiхologik–pedаgogik tаdbirlаr yarаtish tushunilаdi.

Шахсий ѐндошиш деганда:

    • у педагогиканинг тамойили бўлиб, унга кўра педагог ўқув – тарбия ишлар жараёнида талабаларнинг шахсий хислатларини ҳисобга олган ҳолда айрим талабалар билан индивидуал модел бўйича ўзаро муносабатда бўлиш, индивидуал хусусиятларига асосланиш;

    • ўқув жараёнида талабаларнинг индивидуал хусусиятини ҳисобга олиш;

    • барча талабаларнинг ривожланишигина эмас, балки ҳар бир талабага алоҳида ривожланиш учун психологик–педагогик тадбирлар яратиш тушунилади.

Ўқитишни индивидуаллаштириш;

    • ўқув жараёнини ташкил этиш бўлиб, унда ўқитиш усуллари, суръатини танлаш талабанинг индивидуал хусусиятлари билан боғланади;

    • индивидуал ёндашувни таъминловчи турли ўқув-методик, психологик- педагогик ва ташкилий-маъмурий тадбирлардир.

Шундай қилиб, дидактика бўйича амалга оширилган тадқиқотларга кўра ўқитишни индивидуаллаштириш ўқув жараѐнининг шундай ташкил қилинишики, унда индивидуал ѐндашув ва индивидуал шакл устувор ҳисобланади.

Ўқитишни индивидуаллаштириш қуйидаги муаллифлик техналогияларида асослаб берилди:



    • Инге Унтнинг ўқитишни индивидуаллаштириш техналогияси;

    • А.С. Гранцикаянинг мослашувчан ўқитиш техналогияси;

    • В.Д. Шадриковнинг индивидуалликка қаратилган режа асосида ўқитиш техналогияси.

Инге Унтнинг ўқитишни индивидуаллаштириш техналогиясидаги асосий концепция ҳозирги шароитда ўқитишни индивидуаллаштиришнинг муҳим шакли ўқувчиларнинг мактабдаги ва уйдаги мустақил ишлари деб қоидалаштирилган. Инге Унт унинг мазмуни ва методикаси деб мустақил ишлар учун индивидуал ўқув вазифалари, жорий ўқув адабиѐтига

мослаштирилган, индивидуаллаштирилган мустақил ишлар қўлланмаси асосида нашр этилган иш дафтарларини тушунади.

А.С.Границкая ўзининг мослашувчан ўқитиш тизимини синф-дарс тизимида ташкил этиш ва унда ўқитувчи 60-80% вақтини ўқувчилар билан индивидуал ишлашга ажратиш мумкинлигини қайд қилади. А.С.Границкая методикасининг ўзига хослиги унинг дарсни муайян ғайриодатий қурилма асосида ташкил этишидир:


    • Биринчи қисм – барчани ўқитиш;

    • Иккинчи қисм – икки параллел жараён: ўқувчиларнинг мустақил ишлари ва ўқитувчининг айрим ўқувчилар билан индивидуал ишлаши, яъни умумлаштирилган схемалардан фойдаланиш, алмашиниб турувчи жуфт ўқитувчи бўлиб ишлаш, мослашувчан кўп қиррали вазифалар ва б.

В.Д.Шадриков гипотезасига кўра агар болага мураккаблашиб борувчи вазифаларнинг тафсилоти берилса, унга ўрганиш жараѐнини мотивациялаш таклиф этилса, лекин болага шу бугун унинг учун мумкин ва қулай ишлаш имконияти қолдирилса, ўқувчилар қобилияти самарали ривожланади деб ҳисобланади. В.Д.Шадриков методикаси асосини ҳар бир ўқувчининг қобилиятига қараб ўқитишга имкон берадиган олти даражадаги ўқув режаси, дастур ва методик қўлланма ташкил этади. Ҳар бир фаннинг мураккаблик даражасига кўра кучи етган вариантни танлаб олиб, ўқувчилар синфда тез-тез алмашиб туради ва фаннинг ҳажми ва мазмунини қўлдан чиқармай биргаликда ўқув дастурини ўзлаштиришга ҳаракат қиладилар. Мураккаблик даражасини танлаш тезликда амалга оширилади, «баъзан» уни амалга ошириб бўлмайди, чунки у синфдаги ўқувчиларнинг тенглашиш, ўқувчиларнинг қобилияти ҳолатига боғлиқ бўлади.

Мураккабликнинг олти даражаси амалда барча болаларга эътибор беришга, барчанинг кучи етадиган, ўқувчининг қобилиятига, унинг ривожланишига мосланган, ўқув жараѐнини ташкил этишга имкон беради.

Бу ўқитишни индивидуаллаштириш муаллифлик технологияси негизида умумий тамойиллар мавжуд:


    • индивидуаллаштириш ўқитиш жараёни стратегиясидир;

    • индивидуаллаштириш–индивидуалликни шакллантиришнинг зарурий омили;

    • барча ўрганиладиган фанларда индивидуаллаштирилган ўқитишдан фойдаланишнинг мумкинлиги;

    • индивидуал ишларни ўқув фаолиятининг бошқа шакллари билан интеграциялаш;

    • индивидуал суръатда, услубда ўрганиш.

Индивидуаллаштириш технологиясининг умумий хусусиятларига қуйидагилар киради;

    • ўзлаштира олмасликка олиб келувчи омилларни қайд қилиш;

    • фикрлаш жараёнида билим, малака, кўникмаларни эгаллаш индивидуал камчиликларни тузата олиш усуллари;

    • оила тарбиясидаги мотивациянинг бўлинмаслиги, ироданинг сустлиги камчиликларини қайд қилиш ва енга олиш;

    • қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларга нисбатан ўқув жараёнини оптималлаштириш (ижодий фаолият, синф ва синфдан ташқари ишларни ҳисобга олиш);

    • ўқитиш жараёнини танлаш эркинлигини бериш;

    • умумий ўқув малакалари ва кўникмаларини шакллантириш;

    • ўқувчиларнинг ўз-ўзига мос баҳо бера олишини шакллантириш;

    • ўқитишнинг техник воситаларидан, шунингдек, ЭҲМдан фойдаланиш.

Ўқитишни индивидуаллаштириш технологиясига қуйидагилар киради:

Батов тизими. АҚШда ишлаб чиқилган бу тизимда ўқув жараѐни икки қисмга бўлинади:

Биринчи қисм- бутунича синф иши. Иккинчи қисм- индивидуал машғулотлар.

Бундай машғулотлар унга зарурият сезган ўқувчилар билан ѐ умум томонидан қабул қилинган меъѐрлардан орқада қолмаслик ѐки нисбатан ривожланган қобилиятлари билан ажралиб турганлар билан бир қаторда бўлишини таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Юқори қобилиятли категория ўқувчилар билан ўқитувчи, нисбатан камроқ қобилиятли ва қолоқ ўқувчилар билан ўқитувчи ѐрдамчиси шуғулланади.

Трамп режаси – бу технология АҚШда жуда машҳур. Бу ўқитиш шаклларининг шундай тизимики, унда катта аудиториядаги машғулотлар кичик гуруҳлардаги индивидуал машғулотлар билан қўшиб олиб борилади.

Замонавий техник воситалар ѐрдамида 100-150 кишидан иборат катта гуруҳларда юксак малакали ўқитувчилар, профессорлар лекция ўқийдилар. 10-

15 кишидан иборат кичик гуруҳлар эса лекция материалларини муҳокама қиладилар, баҳс юритадилар.

Индивидуал ишлар эса мактаб кабинетларида, лабораторияларида ўтказилади. Лекция машғулотларига 40%, кичик гуруҳлардаги машғулот 20%, кабинет ва лабораториялардаги индивидуал ишларга 40% ажратилади. Одатдаги синф тушунчаси йўқ, кичик гуруҳлар ҳам доимий эмас.


Yüklə 180,86 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   99




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə