1-Mavzu : Kon ishlarining mohiyati, asosiy tushunchalar va atamalar. Reja


расм. СБШ-160-48 шарошкали дастгоҳнинг рейкали турдаги айланма – узатувчи мeханизмининг кинематик схемаси



Yüklə 5,01 Mb.
səhifə76/128
tarix30.12.2023
ölçüsü5,01 Mb.
#167087
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   128
foydali qazilma ma`ruza

расм. СБШ-160-48 шарошкали дастгоҳнинг рейкали турдаги айланма – узатувчи мeханизмининг кинематик схемаси.

2СБР-125-30 айланма бурғилаш дастгоҳининг занжирли узатишли шпинделли турдаги айланма-узатувчи мeханизми (6.5-расм) айланиш механизми, бурғилаш қўйилмаси ва узатишнинг иккита механизми ўрнатилган рамадан 1 иборат. Рамадаги қўзғалмас ўқларда роликлар 2 ўрнатилган, улар ёрдамида (АУМ(ВПМ)) рамаси мачта йўналтирувчиси 3 бўйлаб силжиши мумкин. М1 гидродвигатeли вали чиқиш шлицли валли планетар редуктор 4 ва муфта 5 орқали моментни бурғилаш қўйилмасига 6 берилади. Раманинг 1 ўрта қисмида узатишнинг иккита механизми ўрнатилган, улар ўқлари шпиндель ўқига перпендикуляр. Узатиш механизмининг горизонтал валларида 7 мачтага маҳкамланган втулкали-роликли занжирли 9 уланган етакловчи юлдузчалар 8 ўтказилган. Оғдирадиган юлдузчалар 10 етакловчи юлдузчаларнинг занжирлар билан доимий уланишини таъминлайди. Узатиш механизми юритмаси планетар редуктор 1 орқали М1 гидродвигатeлидан амалга оширилади. (АУМ(ВПМ)) 40 кН гача ўқли кучланишни таъминлайди, узатишнинг 0,15 дақ. тезлигида бурғилаш қўйилмасининг айланиш частотаси 0-4,2 с-1.



расм. 2СБР-125-30 дастгоҳнинг айланма – узатувчи мeханизмининг кинематик схемаси

Узатишнинг арқонли-полиспатли тизимили айланма-узатувчи механизми СБР-160 туридаги дастгоҳларда қўлланган (7.7-расмга қаранг). Шнекли бурғилаш қўйилмаси икки поғонали редуктор орқали уч тезликли асинхрон элeктродвигатeлдан айлантирилади. Бурғилашда айлантиргич лебедка барабанини айлантириш билан ишчи арқон ёрдамида 0-0,3 м/дақ тезлик билан қазиш жойига берилади. Охиргиси 3,2 кВт гидромотордан цилиндрли редуктор орқали кeлтирилади. Ҳаракатли операцияларда (бурғилаш қўйилмасини кўтариш ва тушириш) қўйилмани 30 м/дақ.гача кўтариш тезлигини таъминловчи 30 кВт қувватли асинхрон двигатeлдан фойдаланилади.


Узатишнинг арқонли-поршенли тизимили шпинделли турдаги айланма-узатиш мeханизми (6.6, а-расм). Доимий токнинг М1 электродвигатeлидан айланиш тишли муфта ва шлицли вал орқали икки поғонали редукторнинг 1 кириш валига берилади. Охирги чиқиш валидан электродвигатeлни ва редукторни титрашдан сақлаш учун хизмат қиладиган шинали-шлицли муфта 2 айланиш олади. Таянч узели 3 орқали айланаётган бурғилаш снарядига 15—18 таянч узелининг сирғалгичларига маҳкамланган узатиш механизмининг пастки арқонидан ўқли кучланиш берилади. Айлантиргич сирғалгичлари 5 йўналтирувчи мачта 6 бўйлаб ҳаракатланади. Таянч узели 3 ўз навбатида кареткаларга нисбатан ҳаракатланиши мумкин. Блокдаги 7 узатиш тизими каби узатувчи нисбатга эга бўлган арқонларга 8 ва 9 осилган. Айлантиргич кареткаси полиспаст тизим орқали узатиш гидроцилиндрларининг бири билан 10 шток ёрдамида бирлаштирилган. Таянч узелининг пастида бурғилаш қўйилмасига сув ҳаволи аралашмани бериш учун қурилма жойлашган. Арқонли-полиспастли тизим (узатувчи муносабати тўрт) 2 м тенг бўлган поршеннинг юришида айлантиргичнинг штанганинг 8 м узунлигига узлуксиз узатишни амалга оширади ва юқоридаги 11 ва пастки 12 арқонлардан иборат, уларнинг охири айлантиргич кареткаси билан билаштирилган. Цилиндр штокларининг юқорига ҳаракатланишида пастки арқонлар тортилиши содир бўлади ва айлантиргич пастга ҳаракатланади. Штоклар туширилишида юқоридаги арқонлар тортилади ва айлантиргич кўтарилиши содир бўлади. Арқонларнинг тортилиши винтли қурилмалар 13 ва 14 ёрдамида тартибга солинади.


Yüklə 5,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   128




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə