1-Mavzu : Kon ishlarining mohiyati, asosiy tushunchalar va atamalar. Reja


-расм. Шарошкали бурғилаш дастгоҳларининг шпинделли турдаги айланма-узатувчи мeханизмларининг кинeматик схемалари



Yüklə 5,01 Mb.
səhifə77/128
tarix30.12.2023
ölçüsü5,01 Mb.
#167087
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   128
foydali qazilma ma`ruza

6.6-расм. Шарошкали бурғилаш дастгоҳларининг шпинделли турдаги айланма-узатувчи мeханизмларининг кинeматик схемалари:
а — арқонли-поршeнли узатишли (СБШ-250МНА-32); б — узатишнинг арқонли-полиспастли тизими билан (СБШ-320-36)


Узатишнинг арқонли-полиспастли тизимили шпинделли турдаги айланма-узатувчи мeханизми (6.6, б-расм). Бурғилаш қўйилмасини айлантириш икки поғонали редуктор 1 ва шинали-тишли муфта 2 орқали М1 доимий ток двигателидан амалга оширилади. СБШ-320-36 дастгоҳ айлантиргичининг асосий тузилиши СБШ-250МНА-32 дастгоҳи айлантиргичи тузилишига ўхшаш. Бурғилаш қўйилмасига 3 ўқли кучланиш 5 каррали пастки полиспатларни ҳосил қилувчи икита арқонли 5 таянч узели 4 орқали узатилади. Полиспатларнинг қўзғалувчан блоклари 6 таянч узели рамасига ўрнатилган, қўзғалмас блоклар эса 7 мачтага маҳкамланган. Арқонлар 5 новсимон барабанларни 8 ва 9 ва узатиш лебедкаларини букиб айланиб ўтади ва сўнгра 5 карррали полиспастлар ҳосил қилиб, мачтада ўрнатилган қўзғалмас блокларга 10 боради. Бурғилашда айлантиргич ўртадаги зарурий оралиқни сақлаган ҳолда таянч узели орқасидан тушади. Бурғилашда узатиш лебедкалари М3 гидродвигателларидан, тушириш кўтариш операцияларида эса М2 электродвигателларидан айланиш олади. Двигателларни бир вақтнинг ўзида ишга тушириш тақиқланади.
Рейкали – занжирли узатишли шпинделли турдаги айланма-узатувчи мeханизми (6.7, а-расм) қўзғалувчан каретада домий токнинг битта ёки иккита электродвигателларидан юритмали айлнтиргичга 1 эгадир. Узатиш М2 гидродвигатели билан редуктор 4 орқали боғланган юлдузча 3 билан силжийдиган ёпиқ роликли занжир 2 ёрдамида амалга оширилади. Икита юлдузчалар 6 ўраб олиш бурчагини ошириш ва валда 8 жойлашган қўзғалувчан юлдузча 8 тишларида кучланишни камайтириш учун ўрнатилган. Вал охирига 8 ўрнатилган иккита шестернялар 9 мачтанинг бутун узунлиги бўйлаб мустаҳкамланган қўзғалмас рейкалар 5 бўйлаб думалайди. Занжирлардаги нисбатан озроқ кучланишда рейкали уланишдаги юқори кучланишга шестерняларнинг 9 кичик диаметри ва қўзғалувчан юлдузчаларнинг 7 катта диаметри туфайли эришилади. Қўзғалувчан каретанинг тезланишли кўтарилиши ва туширилиши учун М1 доимий ток электродвигатели ўрнатилган., унинг ёрдамида салт юришнинг жуда юқори тезлиги ҳосил қилинади, бу ёрдамчи операциялар вақтини қисқартиради. Электродвигателдан М1 дан М2 гидродвигатель алмашлаб қўшиш ўрнатилган.




Yüklə 5,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   128




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə