O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi



Yüklə 2,28 Mb.
səhifə154/160
tarix26.10.2023
ölçüsü2,28 Mb.
#131037
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   160
portal.guldu.uz-UMUMIY PEDAGOGIKA NAZARIYASI (1)

Баҳо – таълим олувчиларга уларнинг таълим олиши, билимларни ўзлаштиришга нисбатан ижодий ёндошишини рағбатлантириш мақсадида таъсир кўрсатиш воситаси.
Билим – шахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум образлар кўринишида акс этувчи борлиқ ҳақидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи.
Билим олиш – борлиқни идрок этиш, ўрганиш, машқ қилиш ва муайян тажриба асосида хулқ-атвор ҳамда фаолият кўникма, малакаларининг мустаҳкамланиб, мавжуд билимларнинг такомиллашиб, бойиб бориш жараёни.
Билиш - объектив борлиқнинг инсон онгида акс этиш шакли; илмий билимларни ўзлаштириш жараёни.
Ватанпарварлик (лотинча «patriotes» – ватандош, «patris» – ватан, юрт) - шахснинг ўзи мансуб бўлган миллат, туғилиб ўсган ватани тарихидан ғурурланиши, бугуни тўғрисида қайғуриши ҳамда унинг порлоқ истиқболига бўлган ишончини ифода этувчи юксак инсоний фазилат.
Вербал – билим (маълумот, ахборот)ларни сўз ёрдамида (оғзаки) етказиб бериш, ифода этиш.
Гносеология (юнон тилидан gnosis – билим, онг, ўрганиш) – билиш, илмий билимларнинг шаклланиши, хусусиятлари, қонуниятлари, услублари, илмий тафаккур шакллари, шунингдек, инсонга хос бўлган борлиқни англаш қобилияти ҳақидаги назария, таълимот.
Давлат рамзлари - муайян миллат, элатнинг этнопсихологик хусусиятлари, қарашлари, орзу-умидлари, интилишлари ва мақсади, ҳудудий, ижтимоий-ғоявий бирлик моҳиятини англатишга хизмат қилувчи тасвирий белгилар мажмуи.
Давлат таълим стандарти – 1) таълим олиш шаклидан қатъий назар битирувчилар эришишлари зарур бўлган таълим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат; 2) ўқув фани бўйича таълимнинг якуний натижаларини белгиловчи асосий ҳужжат; 3) таълим дастурлари мазмунининг минимуми, ўқувчилар томонидан бажариладиган ўқув ишларининг максимал ҳажми, шунингдек, битирувчиларнинг тайёргарлик даражаларига қўйилувчи талаблар.
Дарс - бевосита ўқитувчи раҳбарлигида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим жараёнининг асосий шакли.
Дарслик – муайян фан бўйича таълим мақсади, ўқув дастури ва дидактик талабларга мувофиқ белгиланган илмий билимлар тўғрисидаги маълумотларни берувчи манба.

Yüklə 2,28 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   160




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə