O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi


Малака – муайян ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли. Материални оғзаки баён қилиш методлари



Yüklə 2,28 Mb.
səhifə160/160
tarix26.10.2023
ölçüsü2,28 Mb.
#131037
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
portal.guldu.uz-UMUMIY PEDAGOGIKA NAZARIYASI (1)

Малака муайян ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли.
Материални оғзаки баён қилиш методлари – ўқув материали моҳиятини озғаки (ҳикоя, тушунтириш, мактаб маърузаси каби шаклларда) ёритишда қўлланилувчи усуллар.
Мафкура (арабча «мафкура» - нақтаи назар ва эътиқодлар тизими, мажмуи) – жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, бадиий, фалсафий, илмий қарашлар, шунингдек, маънавий-ахлоқий юксаклиш, маърифий-тарбиявий ишларнинг ривожини таъминловчи, уларнинг мақсад ва йўналишларини аниқлашда етакчи ўрин тутувчи ғоялар тизими.
Машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқлантириш) методлари- муайян машқёрдамида болалар фаолиятини оқилона, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил қилиш, уларни ахлоқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларини бажаришга одатлантириш усуллари.
Маълумот – таълим-тарбия натижасида ўзлаштирилган ва тизимлаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда таркиб топган дунёқараш мажмуи.
Маънавият (арабча «маънавият» - маънолар мажмуи) – моҳиятига кўра ижтимоий тараққиётга ижобий таъсир ўтказувчи фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввур, тушунча ва ғоялар мажмуи.
Маърифат – шахс онгига илмий билим, ахлоқ қоидалари ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрларни сингдириш, таълим-тарбияни такомиллаштириш, миллий мерос ва умуминсоний қадриятларни ўрганиш, уларни тарғиб этиш мақсадида амалга ошириладиган тадбирлар тизими.
Маъруза – йирик ҳажмдаги ўқув материалини оғзаки баён қилиш шакли.
Менежмент – мавжуд минимал имкониятлардан максимал натижаларга эришиш учун шахс (ходим) ёки гуруҳга таъсир ўтказиш асосида уларнинг фаолиятини ташкил этиш тамойиллари, шакллари, методлари ва усуллари.
Метод - юнонча таржимаси «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли» каби маъноларни англатади.
Методика (фан сифатида)– хусусий фанларни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганади.
Yüklə 2,28 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə