O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi



Yüklə 2,28 Mb.
səhifə159/160
tarix26.10.2023
ölçüsü2,28 Mb.
#131037
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
portal.guldu.uz-UMUMIY PEDAGOGIKA NAZARIYASI (1)

Кўргазмали методлар - предмет, ҳодиса ёки жараёнлар моҳиятини табиий ҳолатда намойиш қилиш, уларнинг макетларини кўрсатишда қўлланилувчи усуллар.
Лицей (коллежда) маъруза – ўқув материалини ўқувчиларнинг идрок этиш фаолиятларини фаоллаштириш услублари билан биргаликда давомли оғзаки баён этиш (80-90 минут), берилаётган материалнинг схематик моделини тузиш (асосий фикрни тезис ёки лойиҳа кўринишида ёзиб олиш) ва бошқалар.
Лойиҳалаштириш (режалаштириш) - ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини бошқариш дастурини яратиш.
Логопедия (юнонча «logos» – сўз, назария, таълимот, «pаideia» -тарбиялаш) - нутқий нуқсонларни ўрганиш, улар келиб чиқишининг олдини олиш ва уларни қисман ёки тўлиқ тузатиш масалаларини ўрганувчи фан; коррекцион педагогика (дефектология)нинг муҳим соҳаси.
Магистратура - аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалаврият негизида таълим муаддати камида икки йил давом этадиган олий таълим.
Маданият («cultura» сўзидан олинган бўлиб, парвариш қилиш, ишлов бериш маъносини билдиради) – ижтимоий тараққиёт давомида инсонларнинг фаолияти туфайли қўлга киритилиб, уларнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи моддий ва маънавий бойликлар тизими.
Мазмун (таълим (билим олиш) мазмуни) – таълим жараёнида шахс томонидан ўзлаштирилиши зарур бўлган илмий билим, амалий кўникма, малака, фикрлаш ҳамда фаолият усуллари тизими.
Мактабгача таълим - боланинг соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминловчи, унда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотувчи, уни мунтазам таълим олишга тайёрловчи ҳамда бола олти-етти ёшга етгунча давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ва оилаларда амалга оширилувчи таълим босқичи.
Мактабгача таълим педагогикаси – мактабгача таълим ёшидаги болаларни тарбиялаш, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан камолотга етказиш масалаларини ўрганади.
Мактабдан ташқари таълим - маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда йўлга қўйилувчи, болалар ҳамда ўсмирларнинг таълимга бўлган, якка тартибдаги, ортиб борувчи талаб-эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш мақсадида ташкил этиладиган таълим босқичи.

Yüklə 2,28 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə