O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi


Идрок – аниқ мақсадга йўналтирилган англаш жараёни. Ижтимоий адаптация



Yüklə 2,28 Mb.
səhifə156/160
tarix26.10.2023
ölçüsü2,28 Mb.
#131037
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
portal.guldu.uz-UMUMIY PEDAGOGIKA NAZARIYASI (1)

Идроканиқ мақсадга йўналтирилган англаш жараёни.
Ижтимоий адаптация (юнонча adapto - мослашиш) – аномал болалар индивидуал ёки гуруҳли хулқларининг ижтимоий қадриятлар ва хулқ-атвор қоидалари тизимига мос келиши.
Ижтимоийлашув – ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этиши асосида шахснинг ҳаёт ва ишлаб чиқариш жараёнига мослашуви.
Ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар - ўқувчиларда маънавий-ахлоқий сифатлар, эътиқод ҳамда дунёқарашни шакллантириш мақсадида уларнинг онги, ҳис-туйғуси ва иродасига таъсир кўрсатиш усуллари.
Ижтимоий педагогика – ижтимоий муносабатлар жараёнида педагогик ғояларнинг тутган ўрни ва роли, шахсни касбий ва ижтимоий фаолиятга йўналтириш муаммоларини ўрганади.
Ижтимоий реабилитация (юнонча rehabilitas – лаёқати, қобилиятини тиклаш) - аномал боланинг психофизиологик имкониятларига таянган ҳолда унинг ижтимоий муносабатлар жараёнида иштирок этиши учун зарур шароит яратиш, ижтимоий фаолият ва меҳнатга жалб этиш.
Изоҳлаш (тарбия методи сифатида) – тарбияланувчига ҳиссий-оғзаки таъсир этиш усули.
Илмий дунёқараш - узлуксиз, изчил равишда мавжуд фанлар асосларини пухта ўзлаштириб бориш, ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этиш натижасида барқарорлашган дунёқараш шакли.


Индивид (лотинча “individium” бўлинмас, ягона, алоҳида деган маъноларни англатади) – хатти-ҳаракатларини шартли рефлекс ёрдамидагина ташкил эта олувчи биологик мавжудот.
Индивидуаллик - шахснинг ўзига хос хусусиятлари.
Институт - билимларнинг битта соҳаси доирасида аниқ йўналишлар бўйича олий ва қоидага кўра олий ўқув юртидан кейинги таълим дастурларини амалга оширувчи, юридик мақомга эга таълим муассасаси.
Иқтисодий тарбия - ўқувчиларга иқтисодий билимларни бериш, уларда иқтисодий фаолият (оила бюджетини шакллантириш, хўжаликни юритиш, мавжуд моддий бойликларни асраш, кўпайтириш, савдо-сотиқ муносабатларини тўғри ташкил этиш ва ҳоказолар)ни ташкил этиш кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат педагогик жараён.

Yüklə 2,28 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə