O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi


фан – юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқарувчи; ишлаб чиқариш



Yüklə 2,28 Mb.
səhifə158/160
tarix26.10.2023
ölçüsü2,28 Mb.
#131037
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
portal.guldu.uz-UMUMIY PEDAGOGIKA NAZARIYASI (1)

фан – юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқарувчи;
ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг тайёргалик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилайдиган асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш жараёнининг фаол иштирокчиси.
Касб-ҳунар коллежи - ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантирувчи, танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосни эгаллаш имконини яратиш мақсадида тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасаси.
Категория - фаннинг моҳиятини очиб берувчи энг муҳим, асосий тушунча.
Компенсация (юнонча «compensatio» – ўрнини тўлдириш, тенглаштириш) - олий нерв фаолиятининг заҳира имкониятларига таянган ҳолда организмнинг бузилган ёки ривожланмаган функцияларининг ўрнини тўлдириш ёки қайта қуриш.
Коррекция (юнонча «correctiio» - тузатиш) - педагогик услуб ва тадбирлардан иборат махсус тизими ёрдамида аномал болаларнинг психик ва жисмоний ривожланишидаги камчиликларини қисман ёки тўлиқ тузатиш.
Коррекцион (махсус) педагогика (дефектология - юнонча «defectus» – нуқсон, камчилик, «logos» – фан, таълимот) – ривожланишда жисмоний ёки психик камчиликка эга, махсус, индивидуал тарбиялаш ва ўқитиш методларига асосланган, саломатлик имкониятлари чекланган боланинг индивидуаллиги ҳамда шахсини ривожлантириш жараёнини бошқариш моҳияти, қонуниятларини ўрганувчи фан.
Коррекцион-педагогик фаолият - яхлит таълим жараёнини қамраб олувчи ҳамда мураккаб психофизиологик ва ижтимоий-педагогик чора-тадбирларнинг амалга оширилишини назарда тутувчи педагогик тизим.
Коррекцион-тарбиявий ишлар - шахснинг аномал ривожланиши хусусиятларига кўра умумий педагогик таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари тизими.
Кўникма – шахснинг муайян ҳаракат ёки фаолиятни ташкил эта олиш қобилияти.

Yüklə 2,28 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə