Sirtqi bo`lim ta'lim sohasidagi tadqiqotlar va innovatsiyalar


еттинчидан, еб-ичишда очофат бўлмаслиги, аксинча, ўзини тия олиши, (қимор ёки бошқа) ўйинлардан завқ, ҳузур олишдан узоқ бўлиши зарур; саккизинчидан



Yüklə 4,07 Mb.
səhifə159/182
tarix01.10.2023
ölçüsü4,07 Mb.
#125125
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   182
to\'plam tayyor

еттинчидан, еб-ичишда очофат бўлмаслиги, аксинча, ўзини тия олиши, (қимор ёки бошқа) ўйинлардан завқ, ҳузур олишдан узоқ бўлиши зарур;
саккизинчидан, у ҳақ ва ҳақиқатни, одил ва ҳақгўй одамларни севадиган, ёлғон ва ёлғончиларни ёмон кўрадиган бўлиши зарур;
тўққизинчидан, у ўз қадрини билувчи ва номус-ориятли одам бўлиши, пасткашлардан юқори турувчи, туғма олийҳиммат бўлиши, улуғ, олий ишларга интилиши зарур;
ўнинчидан, бу дунё молларига, динор ва дирҳамларга қизиқмайдиган (мол-дунё кетидан қувмайдиган) бўлиши зарур;
ўн биринчидан, табиатан адолатпарвар бўлиб, одил одамларни севадиган, истибдод ва жабр-зулмни, мустабид ва золимларни ёмон кўрувчи, ўз одамларига ҳам, бегоналарга ҳам ҳақиқат қилувчи, барчани адолатга чақирувчи, ноҳақ жабрланганларга мадад берувчи, барчага яхшиликни ва ўзи суйган гўзалликларни раво кўрувчи бўлиши зарур. Ўзи ҳақ иш олдида ўжарлик қилмай, одил иш тутгани ҳолда ҳар қандай ҳақсизлик ва разолатларга муросасиз бўлиши зарур;
ўн иккинчидан, ўзи зарур деб ҳисоблаган чора-тадбирларни амалга оширишда қатъиятли, саботли, журъатли, жасур бўлиши, қўрқоқлик ва ҳадиксирашларга йўл қўймаслиги зарур39.
Лидерлик ва бошқарув ҳақида сўз кетганда, буюк тарихий шахс, ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, моҳир саркарда, кучли ва марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур хусусида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз.
Тарихдан маълумки, Амир Темур 7 ёшга тўлгач, отаси уни ўқишга беради. У ёшлик чоғлариданоқ чавандозлик, ов қилиш, камондан ўқ узиш каби турли машқ ва ҳарбий ўйинлар билан машғул бўлишни ёқтирар эди. Шу аснода Амир Темур тулпорларни саралаб ажрата оладиган моҳир чавандоз ва довюрак баҳодир сифатида вояга етади. Унинг атрофида болаликдаги дўстлари ва мактабдошлари тўпланишиб, биргаликда машқ қилар, мусобақаларда иштирок этишар, аста-секин ҳарбий гуруҳга бирлашиб, шакллана боришади. Бу гуруҳ орасида Аббос Баҳодир, Жаҳон Шоҳбек, Кимори Иноқ, Сулаймон Шоҳбек, Сайфуддинбек ва бошқалар бўлган. Кейинчалик улар Амир Темурнинг сафдошларига айланиб, унинг қўшинида лашкарбошилик даражасига кўтарилганлар. Амир Темур табиатан оғир, босиқ, теран фикрли ва идрокли, турли фикрни тезда фаҳмлаб оладиган лидерлик қобилиятига эга инсон бўлган. Шу туфайли ўспиринлик чоғларидаёқ тенгқурларидан садоқатли дўстларни атрофига жалб қила олган.
У одоб-ахлоқ, иймон-эътиқод таълим-тарбия соҳасида юксакликка эришган буюк сиймолардан биридир. Жаҳонга машҳур бўлган «Темур тузуклари»да унинг ибратли, ҳаётий панд-насиҳатлари ва пурмаъно ўгитларининг теранлиги, таъсирчанлиги яққол намоён бўлади. Бу асарни давлат бошқарувида, ёшларда лидерликка хос хислатларни ва бошқарув маҳоратини шакллантиришда беқиёс хазина – қўлланма, дея оламиз.
Соҳибқироннинг давлат бошқарув тажрибаси, лидерлик ҳақидаги илғор ғоялари, панд-насиҳатларидан ҳозирги кунда ҳам дастуруламал сифатида фойдаланиш мумкин. Бу борада Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асаридаги қуйидаги сўзлар алоҳида эътиборга молик: “Соҳибқирон Амир Темур ҳақида алоҳида тўхталишимиз табиийдир. Чунки тенгсиз азму шижоат, мардлик ва донишмандлик рамзи бўлган бу мумтоз сиймо буюк салтанат барпо этиб, давлатчилик борасида ўзидан ҳам амалий, ҳам назарий мерос қолдирди, илму-фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маънавият ривожига кенг йўл очди.
Шахсан мен “Темур тузуклари”ни ҳар гал ўқир эканман, худдики ўзимга қандайдир руҳий куч-қувват топгандек бўламан. Ўз иш фаолиятимда бу китобга такрор-такрор мурожаат қилиб, ундаги ҳеч қачон эскирмайдиган, инсон маънавияти учун бугун ҳам озиқ бўладиган ҳикматли фикрларнинг қанчалик ҳаётий эканига кўп бор ишонч ҳосил қилганман”40.
Шахснинг лидерлик имкониятини ривожлантиришнинг замонавий ёндашувларидан бири инсонда шаклланган қобилиятга суяниш ва қобилиятни имкониятга қараб намоён этишдир. Бундай ёндашув «вазиятли лидерлик» деб аталади, унда лидер деб тан олинган шахснинг умумий мақсадга эришиш йўлида муаммоли вазиятда ўз қобилиятини намоён эта олиши тушунилади41. Бу назарияга биноан, гуруҳ бир неча лидерга эга бўлиши мумкин, кези келганда, ҳар бир жамоа аъзоси муаммоли вазиятни ҳал этиш борасида ўз қобилият ва имкониятини намойиш эта олади. Самарали фаолият олиб борувчи раҳбар ўз жамоасида айнан шундай муҳитни яратиши керакки, ҳар бир ходим зарур вазиятда ўз имкониятини ишга солиш орқали муаммоли вазиятни ҳал этишда фаол қатнашиши ва бошқарув жараёнида иштирок этаётганини англасин. Бунинг учун жамоа ҳар қандай вазиятни ҳал этишда масъулиятни ҳис қилувчи ва профессионал ходимларга эга бўлиши лозим. Шу билан бирга, гуруҳда шундай ходимлар ҳам борки, улар юзага келган муаммоли вазиятларни ҳал эта олувчи универсал қобилиятга эга.
Лидернинг асосий хусусиятларидан бири – ёшлар орасида “бир қадам олдин”да бўлиш. У янгиликлардан доимо хабардор, бошқалар учун очиқ бўлмаган ахборотга эга бўлиши керак. Барча жабҳада ёки соҳада ахборотга эгалик қилиш бошқалардан устун бўлиш имконини беради. Лидер бундай манбани қаердан, қандай топишни яхши билади. Бундай ахборотга эга бўлмаган ўспиринлар унинг ўрнини хаёл, гумон ва шубҳа билан тўлдиради. Улар ҳаётидаги унутилмас кун ёки умуман бўлмаган воқеалар билан ўртоқлашадилар, бундай нарсаларни яхши қабул қиладилар. Шу тариқа ўспириннинг лидерлик хусусиятлари ўз фикрини эркин билдиришида намоён бўлади. Ёшлар лидери аниқ далил ва исботлар билан ўз билимини бойита олади. Бундай ҳолатда лидерга нисбатан ишонч ортади.
Ёш лидернинг яна бир хусусияти шундаки, у ўзига хос ва такрорланмас фикрларни дадил билдира олади. У фикрларини қизиқарли тарзда ифодалайди ва бошқалардан ҳам дадиллик кутади. Бундай хусусиятга эга бўлган лидерга ёшлар ишонади ва унга эргашади. Шунинг учун ёшларга лидерлик хусусиятлари билан бирга ахлоқий қоидалар асоси ва кўникмаларини сингдириш ҳамда ҳар бир хатти-ҳаракатнинг натижа ва оқибатларини англашни ўргатиш керак.



Yüklə 4,07 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   182




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə