Sirtqi bo`lim ta'lim sohasidagi tadqiqotlar va innovatsiyalar


ПЕДАГОГ ИШ ФАОЛИЯТИДА МУОМАЛА МАДАНИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ



Yüklə 4,07 Mb.
səhifə161/182
tarix01.10.2023
ölçüsü4,07 Mb.
#125125
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   182
to\'plam tayyor

ПЕДАГОГ ИШ ФАОЛИЯТИДА МУОМАЛА МАДАНИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

Х.Қосимова Фарғона давлат университети, ўқитувчи


Жамиятимиз ривожи учун энг аввало педагог ўқитувчилар маъсул шахс ҳисобланади. Ўзининг нутқи, муомала маданияти, бераётган таълим-тарбияси билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Шунинг учун энг аввало педагог сўзлашиши маданиятини эгаллаган бўлиши лозим. Сўзлашиши бошқа “мулоқот олиб бориши” маданиятини доимо ўрганиб бориши ва ўз навбатида ўзи устида тинмай изланишда бўлиши керак.


Ўқувчилар билан муомала қилишда педагогдан ўзига хос педагогик маҳорат талаб этилади. Масалан, ўқувчини қанчалик билиши, унинг психологиясини эътиборга олиши ва ижтимоий келиб чиқиши ва бошқалар.
Дарс жараёнларида ўқувчиларни дарсга қамраб олиши, бирон бир самарага эришиш учун педагог ўз навбатида сўзлашувни билиши ва суҳбат, маъруза ва ҳикоя ҳамда бошқа фанларга мурожаат этишда педагогик маҳоратидан фойдаланиши жуда ҳам зарур. Умуман, таълим-тарбия жараёнларида ўқувчилар билан мулоқотни йўлга қўя билиши зарур.
Педагог ўқувчилар билан мулоқотга киришиши учун у етарли даражада педагогик қобилиятига эга бўлиши керак. Бунинг учун педагог педагогика фанининг олти қоидасига рио қилиши лозим. Булар:
Болага нимани ўргатиш, кимни ўргатиш, қандай ўргатиш!!!
Нимага ўргатиш?
1.Ўқувчини илм-фандаги янгиликларни билишга, тушунчага;
2.Ҳар бир ўқув фанини тўлиқ ўзлаштиришга;
3.Кўникма, малака ва қобилиятларни шакллантиришга;
4.Ўқув фанлари орасидаги боғлиқликни амалга оширишга;
5.Ўқув мазмунини тўлиқ ўзлаштиришга ўргатишдан иборат.
Қандай ўргатиш?
Педагог таълим-тарбий жараёнида турли педагогик метод ва уссуллардан фойдаланиб болаларга таъсир ўтказади.
Педагог ўқувчиларга таъсир ўтказиш усулларидан қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
-талаб қилиш;
-истиқболлигини кўриш;
-рағбатлантириш;
-жазолаш;
-жамоатчилик ҳукмига ҳавола қилиши.
Кимни ўргатиш?
1.Ўқувчиларнинг психологик хусусиятларидан келиб чиқиб уларни қай даражада билимини ва қандай тарбияланганлигини аниқлаш;
2.Ўқувчининг бир даражадан иккинчисига ўтишдаги қийинчиликларни олдиндан аниқлаш;
3.Ўқув-тарбия жараёнларини ташкил этилишини ҳам ҳисобга олиш;
4.Ўқувчилардаги турли психик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда педагог ўз меҳнатини ташкил этиши лозим;
5.Иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва улар билан якка ҳолда ишларни ташкил этиш зарур.
Педагог талаби – бу педагогик таъсир кўрсатишнинг бошланғич усули бўлиб, ўқувчи ўзига нисбатан маъсулият ва талабчанликни хис этади.
Рағбатлантириш – ўқувчини фойдфли ва бошқа ўқувчилар учун ибратли ишлари учун тақдирлашдир.
Жазолаш – ўқувчиларни хулқ-атворига тузатиш киритиш мақсадида номақбул ишлардан, хатти-ҳаракатлардан тўхтатишни таъминлаш.
Жамоатчилик фикри – ўқувчиларни мактабда маҳаллаларда амалга оширган ижтимоий-фойдали фаолиятларини ҳар томонлама тақдирлаб боришдан иборат.
Педагогни ўзаро фикр алмашиш билан ўқувчиларга таъсир кўрсатиш воситалари:
-ишонтириш;
-таъсир қилиш;
-ўзаро фикр алмашиш билан таъстир кўрсатиш.
Ишонтириш билан болага таъсир кўрсатиш дарс жараёнларида ижодий суҳбатлар, очиқ мунозаралар ва намуна кўрсатиш шаклида ишлатилади.
Педагог ўқувчилар билан мулоқот қилишида қуйидаги малакаларни эгаллаган бўлиши керак.
-Таълим-тарбия жараёнлартд ўқувчилар жамоасини назорат қила билиш нутқини эгаллаган бўлиши;
-Педагогик муносабат маданиятни эгаллаган бўлиши;
-Ташкилотчилик маҳоратига эга бўлиши;
-Таълим-тарбия жараёнларини бошқариш усулларини эгаллаган бўлиши керак.



Yüklə 4,07 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   182




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə