Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 27,58 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə52/64
tarix30.04.2018
ölçüsü27,58 Kb.
#40837
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   64

инсектицидлар,  гербицидлар,  хлор  ва  фосфорорганик  бирикмалар  ҳайвон 
ва инсон организми учун ҳавли. 
М-  Синтетик  ўғитлар,  ДДТ  ва  бошқа  заҳарли  кимѐвий  препаратлар 
барқарор  ва  таъсирчан  модда  ҳисобланиб,  у  биоценозларда  узоқ  вақт 
сақланиб қолади ва тўпланади. Уларни турли ҳайвонларнинг жигарида ва 
бошқа органларда миқдори аниқланган. 
У-Умумлаштирилади 
 
 
Назорат саволлари 
1.
 
ФСМУ усули мазмуни, моҳияти. 
2.
 
ФСМУ усулининг афзаллик ва камчилиги, қўллаш имкониятлари. 
3.
 
Амосфера  ҳавосини  ифлослантирувчи  моддаларнинг  организмга 
таъсири? 
4.
 
Атмосфера ҳавосини тозалигини аниқлаш usulларини санаб ўтинг.  
 
Фойдаланилган адабиѐтлар 
 
3. Файзуллаева Д.М., Ганиева М.А., Неъматов И. Назарий ва амалий ўқув 
машғулотларда  ўқитиш  технологиялари  тўплами.  Методик  қўлланма  / 
Ўрта  махсус,  касб-ҳунар  таълимида  инновацион  таълим  технологиялари 
сериясидан – Т.: ТДИУ, 2013. – 137 б.  
 
3-laboratoriya машғулот: Tuproqni ifloslantiruvchi man‘balar, zaharli    
     kimyoviy moddalar. 
 
Ишдан мақсад: talabalarda dolzarb muammo sanaladigan tuproq omilini 
ifloslantiruvchi  kimyoviy  moddalar  miqdorini  va  turlarini  aniqlashda 
инновацион фаолиятни ривожлантиришни ўргатишдан иборат. 
 
 
Масаланинг қўйилиши: pestidsidlar-tuproqni ifloslantiruvchi man‘balar
. 
Ишни бажариш учун намуна 
―Инсерт‖ методи 
Мазкур метод талабаларда янги ахборотлар тизимини қабул қилиш ва 
билимларни  ўзлаштирилишини  енгиллаштириш  мақсадида  қўлланилади, 
шунингдек,  бу  метод  талабалар  учун  хотира  машқи  вазифасини  ҳам 
ўтайди. 

 
ўқитувчи  машғулотга  қадар  мавзунинг  асосий  тушунчалари 
мазмуни  ѐритилган  инпут-матнни  тарқатма  ѐки  тақдимот  кўринишида 
тайѐрлайди; 

 
янги  мавзу  моҳиятини  ѐритувчи  матн  таълим  олувчиларга  
тарқатилади ѐки тақдимот кўринишида намойиш  этилади; 



 
таълим  олувчилар    индивидуал  тарзда  матн  билан  танишиб 
чиқиб,  ўз  шахсий  қарашларини  махсус    белгилар  орқали  ифодалайдилар. 
Матн  билан  ишлашда  талабалар  ѐки  қатнашчиларга  қуйидаги  махсус 
белгилардан фойдаланиш тавсия этилади: 
 
Белгилар 
 
1-матн 
2-матн 
3-матн 
―V‖ – таниш маълумот. 
 
 
 
 
―?‖  –  мазкур  маълумотни  тушунмадим, 
изоҳ керак. 
 
 
 
―+‖  бу маълумот мен учун янгилик. 
 
 
 
 
―–  ‖  бу  фикр  ѐки  мазкур  маълумотга 
қаршиман? 
 
 
 
 
Белгиланган  вақт  якунлангач,    таълим  олувчилар  учун  нотаниш  ва 
тушунарсиз  бўлган  маълумотлар  ўқитувчи  томонидан  таҳлил  қилиниб, 
изоҳланади,    уларнинг  моҳияти  тўлиқ  ѐритилади.    Саволларга  жавоб 
берилади ва машғулот якунланади. 
 
Тарқатма материаллар 
1-матн
 Тупроқларнинг ифлосланиши
 
Ҳозирги  замон  таниқли  экологик  олимларидан  бири  Ж.Дорст  (1968) 
таъкидлагандек, «Тупроқ-бизнинг энг қимматли капиталимиз (бойлигимиз). Ҳаѐт ва ер 
юзасидаги  барча  табиий  ва  сунъий  биогеоценоз  комплексининг  бехатарлиги  охир 
оқибатда  ернинг  энг  юза  қисмини  ташкил  этувчи,  ниҳоятда  юпқа  қатламига  боғлиқ». 
Бундан  тупроқ  қопламининг  муҳофазаси,  ундан  оқилона  фойдаланиш  ва 
унумдорлигини  доим  ошириб  бориш  соҳасида  инсоният  олдида  катта  маъсулиятли 
вазифалар борлиги намоѐн бўлади.  
Тупроқларнинг  минерал  ўғитлар  билан  ифлосланиши  хақида  гапринг  - 
Тупроқ турли таъсирлар натижасида тез бузиладиган ва амалда деярли тикланмайдиган 
табиий ресурслардир. Ҳисобларга кўра 10 см қалинликдаги тупроқ қатламининг ҳосил 
бўлиши  учун  1400-1700  йил  керак.  Чунки  тахминан  100  йилда  атиги  0,5-2  см  тупроқ 
қатлами  ҳосил  бўлади.  Бундай  қатламни  сув  эрозияси  20-30  йилдаѐқ  ювиб  кетиши 
мумкин. 
Мутахассисларнинг баҳолашларича, мамлакатимиздаги ҳайдаладиган ерларнинг 
90  фоизига  яқини  азот  билан  ўғитланиши  лозим.  Аммо  ортиқча  азот  бериш  хавфли. 
Азот ўғит билан нитрат, аммоний ва амид формасида ерга тушади. Ўрта Осиѐнинг 
юқори  карбонатли  тупроқлари  шароитида  азотли  ўғитлар  тез  минераллашиб, 


тупроқнинг  пастки  қатламларига  тушади,  ер  ости  сувлари  ва  ҳавзаларига  бориб 
қўшилади.  Мавсумда  пахта  майдонларига  кўпроқ  солинган  азотдан  10-12  фоизи 
коллектор  – зовур тармоқларига бориб тушади. Тупроқда нитратнинг кўп тўпланиши, 
экинлар  таркибида  ҳам  белгиланган  нормадагидан  ортиб  кетишига,  одамлар  ва 
ҳайвонларнинг заҳарланишига олиб келади. +уруқ моддасида 0,2-0,5 фоиз азот нитрати 
бўлган  ўсимликлар  хавфли  ҳисобланади.  Шунинг  учун  донли  экинларнинг  ҳар 
гектарига 180 кг, чопиқ қилинадиган экинларнинг ҳар гектарига 150 кг дан ортиқ азот 
солиш зарарлидир. 
Фосфорли ўғитларнинг ўзига хос хусусиятидан бири, уларнинг таркибида фтор 
аралашмалари,  радиоактив  элементлардан  уран,  радий  ва  стронцийнинг  борлигидир. 
Тупроққа  3  ц  суперфосфат  билан  бирга  1,5-10  кг  гача  стронций  ҳам  келиб  тушиши 
мумкин. (С.Г.Скоропанов, 1980). Фосфоритда 3,5-4 фоизгача фтор мавжуд. Ж.Сатторов 
маълумотлари  (1990)  бўйича,  +оратов  фосфоритларидан  тайѐрланган  бир  тонна 
аммофос  таркибида  164  кг  фтор  бор.  У  қўшсуперфосфатда  80,  оддий  суперфосфатда 
122  кг  ни  ташкил  этади.  Олимнинг  ҳисобича,  кейинги  уч  беш  йилликда 
Ўзбекистоннинг далаларига ўғитлар билан биргаликда 1 млн тоннадан зиѐд фтор келиб 
қўшилган.  Бундан  ташқари  йирик  саноат  марказлари,  жумладан,  алюминий,  эмаль, 
ойна,  ўғит  ишлаб  чиқарадиган  химия  корхоналаридан  чиқадиган  заҳарли  газлар 
таркибида  фтор  ва  бошқа  зарарли  моддалар  кўп  бўлиб,  теварак-атроф  тупроқларига 
келиб тушади. Бу ерларда ўсимлик ва тупроқдаги фтор миқдори нормадагидан 10-100 
баравар кўп бўлиши мумкин. 
Тупроқда  фторнинг  ниҳоятда  кўпайиб  кетиши  унинг  ўз-ўзидан  тозаланиш 
хусусиятини  пасайтиради.Ўсимликларда  модда  алмашинуви  бузилади,  баргларнинг 
нафас  олиши,  фотосинтез  жараѐнининг  тезлиги  пасаяди.  Ҳайвонларда  флюороз 
касаллиги юзага келади. Фторнинг кўпайиши одамлар саломатлигига ҳам катта таъсир 
этади.  Шунинг  учун  фосфорли  ўғитларни  фторсизлантириш  ҳамда  унинг  тупроқ  ва 
ўғитдаги миқдорини назорат қилиб бориш масаласи қўйилмоқда. 
Атроф-муҳитни  ўсимликлардан  ортиб  қолган  ўғитлар  билан  мумкин  қадар  кам 
ифлослантирадиган,  лекин  иложи  борича  юқори  ҳосил  олишни  таъминлайдиган  ўғит 
нормаларини аниқлаш шу мақсадда тупроқдан кўчиб юрувчи озиқ моддалар миқдорини 
ҳамда  ўсимликларнинг  ривожланиш  хусусиятларини  ҳисобга  олган  ҳолда  ўғитлар 
дозаси ва қўлланиш муддатини аниқлаб олиш зарур. Бунинг учун ўғитлардан оқилона 
фойдаланиш  мақсадида  тупроқларни  агрокимѐвий  диагностикадан  ўтказишни  ташкил 
этиш керак. 
Ўғитлардан  тупроқ-иқлим  шароитлари  ва  етиштириладиган  экинлар 
эҳтиѐжларини  ҳисобга  олган  ҳолда  фойдаланилганда,  ўғитлар  ортиқча  ишлатилмайди 
ва кам исроф бўлади.  
2-matn Тупроқларнинг оғир металлар билан ифлосланиши 
Ҳозир  атроф-муҳитнинг  оғир  металлар  билан  ифлосланишидан  муҳофаза 
қилишга  алоҳида  эътибор  берилмоқда.  Улар  биосферада  кўп  тўпланганда  тирик 
организмлар  мутаносиблиги  бузилиб,  ҳар  хил  салбий  оқибатлар  келиб  чиқади. 
Тупроқда  микробиологик  ва  биокимѐвий  жараѐнларнинг  йўналиши  ва  интенсивлиги 
ўзгаради,  тупроқ  унумдорлиги  пасаяди.  Оғир  металларнинг  дозаси  юқори  бўлса, 
ферментларнинг фаолияти ва тупроқда ҳаво алмашинуви пасаяди. 
Тупроқни ифлослантирувчи энг хавфли модда симоб ҳисобланади. Симоб заҳарли 
кимѐвий    моддалар,  саноат  корхоналари  чиқиндилари  билан    бирга  тупроққа  тушади. 


Yüklə 27,58 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   64




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə