Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 27,58 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə53/64
tarix30.04.2018
ölçüsü27,58 Kb.
#40837
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64

Тупроқнинг  қўрғошин  билан  заҳарланиши  айниқса  кўп  учрайди.  Таҳлилий 
кўрсаткичлар натижасига кўра 1 тонна қўрғошин олинганда  чиқинди билан бирга 25 кг 
қўрғошин  чиқариб  ташланади.  Қўрғошин  бирикмалари  бензинга  ҳам  қўшилади. 
Шунинг учун автомагистраллар бўйлаб жойлашган ҳудудлар тупроғида  қўрғошин кўп 
бўлади. Йирик қора ва рангли металлургия заводлари яқинидаги тупроқлар темир, мис, 
руҳ, марганец, никель, алюминий ва бошқа металлар билан ифлосланган. 
Радиоактив элементлар атом бомбаси портлашидан сўнг, саноат корхоналари ва 
илмий  тадқиқот  лабораторияларининг  суюқ  чиқиндилари  билан  тупроққа  тушиши 
мумкин.  Атом  электр  станциялари,  музѐрорлар,  сувости  кемаларидан  эътиборсизлик 
билан  фойдаланиш  оқибатида  юз  бериши  мумкин  бўлган  ҳолокатлар  тупроқни  узоқ 
вақт  давомида  радиоактив  ифлосланишига  сабаб  бўлади.  Радиоактив  моддалар 
тупроқдан ўсимликларга, улардан одам ҳамда ҳайвонлар организмига  ўтади.  
Тупроқдаги  оғир  металлар  миқдорини  камайтириш  мақсадида  ион  алмашинув 
хусусиятига эга бўлган смолалардан фойдаланиш самаралидир. Катион алмашинувига 
эга бўлган смолалар оғир металларни ўзига ютади ва натижада ўсимликлар ундан жуда 
кам  заҳарланади.  Хуллас,  фан-техника  тараққиѐти  шароитида  инсон  билан  тупроқ 
ўртасидаги    боғланиш  мураккаблашиб  боради,  тупроқни  муҳофаза  қилиш  ва 
унумдорлигини  ошириб  бориш  тадбирларини  ривожлантиришда  қишлоқ  хўжалик 
ходимлари буни эътибордан четда қолдирмасликлари лозим. 
 
3-matn  Тупроқларнинг  ифлосланишида  пестицидларнинг  салбий  таъсирлари-
одамларнинг  ҳаѐтий  фаолияти  натижасида  тупроқ  ўзининг  нормал  табиий  ҳолатини 
йўқотиб  бормоқда.  Чунки  тупроқ  ниҳоятда  кўп  турли  кимѐвий  моддалар  билан 
ифлосланмоқда.  Қишлоқ  хўжалигида  атрофлича  қўлланилаѐтган  пестицид  турлари 
тупроқда  мавжуд  бўлган  бактериялар  оламига  ҳам  асоратли  таъсир  кўрсатмоқда. 
Ўсимликларни  касалликлар  ва  бегона  ўтлардан  асраш  учун  ишлатиладиган  кимѐвий 
моддаларнинг  умумий  атамаси  пестицидлар  бўлиб,  улар  кимѐвий  таркиби  қайси 
мақсадлар учун қўлланилишига қараб, заракунандалар организимига ўтиш усули хамда 
таъсир  қилишига  қараб  гурухларга  бўлинади.  Пестицидлар  юқори  биологик  фаол 
моддалар  бўлганлиги  туфайли  тупроқнинг  остки  қатламларида  чуқур  сингиб  узоқ 
вақтгача парчаланмайди.  
Кимѐвий  таркибига  кўра  пестидцидларнинг  3  гурухи  қайд  қилинади.1.Анорганик 
бирикмалар (маргумуш, мис, олтингугурт бирикмалари, хлоридлар ва боратлар) 
2.Ўсимликлар,  бактериялар  ва  замбруғлардан  олинадиган  пестидсидлар  (перетринлар, 
анабазин, никотин, бактериал препаратлар, антибиотиклар ва бошқалар) 
3.Органик  бирикмалар.  Мазкур  гурухга  таалуқли  пестицидлар  физиологик  таъсир 
жихатидан жуда фаол бўлган жуда кўп моддаларни ташкил қилади. Бу гурух моддалар 
қуйидагиларни  ўз  ичига  олади:хлорорганик  бирикмалар,  фосфорорганик  бирикмалар, 
карбонат  кислота,  тио  ва  дитиокарбоминат  кислота  ҳосилалари,  фенолларнинг 
нитроҳосилалари,  фталамидлар,  минерал  мойлар  ва  яна  бошқа  турдаги  кимѐвий 
таъсирчан моддалар.  
Заҳарли моддалар тупроқ, сув ва сув тубидаги балчиқда  тўпланиб боради. Бу моддалар 
экологик  озиқ  занжири  таркибига  кириб,  тупроқдан  ўсимлик  ва ҳайвонларга,  улардан 
эса одам организмига ўтади. 
 


4-matn  Тупроқ эрозияси  
Эрозия-тупроқнинг унумдор юза қатламининг бузилиши, сув ва шамол таъсирида 
ювилиши ѐки учириб кетилишидан иборат. Эрозия табиий шароитда жуда секин содир 
бўлиб туради. Бу жараѐнга одамнинг оралашуви эса табиий мувозанатнинг бузилишига 
олиб  келади.  Кўп  ҳолларда  одамнинг  хўжалик  фаолияти  тупроқнинг    ифлосланиши, 
таркибининг ўзгариши, ҳатто уни бутунлай йўқ бўлиб кетишига олиб келади. 
Ҳозирги  даврда  планетамиздаги  ҳар  бир  кишига  бир  гектардан  камроқ 
ҳайдаладиган  ер  тўғри  келади.  Лекин  бу  майдон  ҳам  одамнинг  хўжалик  фаолияти 
туфайли  тобора қисқариб бормоқда. Кон қазиш, йўл,  саноат корхоналари ва шаҳарлар 
қурилиши  туфайли жуда кўп унумдор  тупроқлар йўқ бўлиб кетмоқда  
Ўрмонлар  кесилиши  ва  табиий  ўсимлик  қопламларининг  бузилиши,  ерларни 
агротехника  қоидаларига  риоя  қилмасдан    кўп  марта  қайта  ҳайдалиши  тупроқнинг  
унумдор устки қатламининг сув ва шамол таъсирида бузилишига олиб келади. Табиий 
шароитда  тупроқнинг  юза    қатламининг  ювилиши  секин  боради  ва  тупроқ 
унумдорлигига    деярли    таъсир  этмайди.  Одамнинг  хўжалик  фаолияти    эрозия 
жараѐнини тезлаштириши мумкин. 
Тупроқ эрозияси икки хил: шамол ва сув эрозиясига ажралади.  Шамол эрозияси 
одатда қурғоқчилик минтақаларида, тупроқ таркиби майда  чанг заррачалардан иборат 
бўлган,  ўсимлик қоплами  яхши  ривожланмаган  ҳудудларда  содир  бўлиб  туради.  Чанг 
тўфонли шамол айниқса хавфли ҳисобланади. 
Туфон кучли шамолда пайдо  бўлиб, тупроқнинг унумдор юза қатламини учириб 
кетади.  Чорва  молларини ҳар  доим    бир  жойнинг  ўзида    ўтлатилиши ҳам  тупроқнинг 
ўсимлик  билан  қопланган    юза  қисмини  бузилиб,  шамол    эрозиясига  учрашига  сабаб 
бўлади.  1  см  қалинликдаги  тупроқ    қайта  тикланиши  учун  табиий  шароитда  250-300 
йил керак бўлади.  
Сув эрозияси айниқса ҳавфли ҳисобланади. Бундай  эрозияси қия рельефга эга 
бўлган қирлар ѐнбағирларида ва ерга нотўғри ишлов берилганда содир бўлади. Ёмғир 
ва эриѐтган қор  сувлари, шунингдек суғориладиган далалардан чиқадиган оқава сувлар 
қирлар  ѐнбағридан  тупроқни  пастқам  жойларга  оқизиб  кетади.  Агар  сувнинг    оқиши 
давом  этаверса,  сув  оқадиган  кичик  ариқчалар  чуқурлашиб  бориб,  жарликлар  ҳосил 
бўлади ва қирлар ѐнбағри файдаланишга яроқсиз бўлиб қолади. 
Тупроқ  қатламининг  бузилишига  фойдали  қазилмаларни  очиқ  усулда  қазиб 
олиниши ҳам катта таъсир кўрсатади. Қазилган чуқур карьерлар ва чиқариб ташланган 
жинслар  атроф  ландшафтини  ҳам  бузади;  гидрологик  режимга  салбий  таъсир 
кўрсатади.  Улардан  кўтариладиган  чанг  тўзонлар  атмосфера  ва  сув  ҳавзаларини 
ифлослантиради. 
 Тупроқ  эрозияси  содир    бўлмаслиги  учун  ерга  ишлов  беришда  тупроқ 
структурасини  бузадиган  оғир  техникадан    фойдаланилмаслик,  алмашлаб  экишни  
амалга  ошириш,  табиий  ўтлоқлардан  навбат  билан    фойдаланиш  зарур.  Чўл 
минтақаларида  далаларни  шамолдан  ҳимоя  қиладиган  ихота  дарахтзорларини  ташкил 
этиш,  тупроқ  структурасини    рекультивация  қилиш,  яъни    қайта  тикланишига  имкон 
берадиган тадбирларни ишлаб чиқиш талаб қилинади. 
 
 
Фойдаланган адабиѐтлар  


Yüklə 27,58 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə