144
5 – ilova (1.1.)
Xulosa
Жамиятимизда муҳим ўринни «Математика ва информатика ўқитиш
методикаси» фани эгалламокда. Математика ва информатика ўқитиш
методикаси қуйидагича белгиланади: Математика ўқитиш
услубияти фани
ўз олдида турган вазифалар кўламига кўра бошқа
фанлар билан узвий
алоқада. Аввало математиканинг ўзи билан мустаҳкам боғлиқ бўлиб, шу
асосда ўқитишнинг мазмуни ва усуллари такомиллашиб боради.
Математика ўқитиш услубияти педагогик фан бўлганлиги учун
табиий равишда
педагогика фани
ютуқларига таянади.
Бундан ташкари у
психология
қонуниятлари асосида математика ўқитиш конуниятларини
очиб беради,чунки таълим жараёнида ўқувчиларнинг маълум гуруҳи(синф)
ва ҳатто айрим ўқувчилар
хусусиятларига эътибор бериш,
уларнинг
қизиқиш ва диққат-эътиборлари, хотираларини ҳисобга олиш, ўзлаштириш
босқичлари, ақл, хулқи хусусиятлари ва ҳ.к.ларни ҳисобга
олиш талаб
этилади.
Мактабда
математика
ўқитиш
услубияти
мантиққа
ҳам
таянади.Бунга сабаб бир томондан математика ўқитиш бир вақтнинг ўзида
мантиқий математик тилга ўргатиш ҳисобланса,
иккинчи томондан, фан
сифатида математиканинг ўзи мантиқ қонунлари асосида қурилган.
Мактабда математика ўқитишда асосий нарса ўқитувчининг
педагогик маҳорати бўлиб, у ҳеч қандай таъриф ва тавсифга муҳтож эмас,
чунки бу санъатдир. Санъатни ўрганиш лозим, санъатни эгаллаш керак.