Yoshlar fiziologiyasi va gigiyenasi


ЁШ ФИЗИОЛОГИЯСИ ВА ГИГИЕНА



Yüklə 1,45 Mb.
səhifə2/16
tarix25.03.2018
ölçüsü1,45 Mb.
#33322
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16

ЁШ ФИЗИОЛОГИЯСИ ВА ГИГИЕНА



ФАНИ ДАСТУРИ

Билим соҳаси: 100 000 – Гуманитар

Таълим соҳаси: 140000 – Педагогик фани



Бакалавриат йўналиши: Барча бакалавриат йўналишлари

ТОШКЕНТ-2011

Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб –ҳунар таълими ўқув методик бирлашмалари фаолиятини Мувoфиқлaштирувчи Кенгaшнинг 2011 йил 1 ноябрдaги 4 -сoн мaжлис бaёни билaн мaъқуллaнгaн.


Фан дастури Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида чиқилди ва турдош олий таълим муассасалари билан келишилди


Тузувчилар: Д.Д.Шарипова – Зоология,анатомия ва физиология

кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори.




Г.А.Шахмурова – Зоология, анатомия ва физиология

кафедраси мудири, биология фанлари номзоди, доцент.



Тақризчилар:
Хўжжанов С.О. – Навоий ДПИ “Умумий биология”кафедраси

мудири б.ф.н, доцент


Иногамова Д.Р. – П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежининг

«Табиий фанлар» кафедра мудири, п.ф.н.


Фан дастури Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Илмий-методик кенгашида тавсия қилинган (2011 йил 13 октябрдaги 3-сoнли мaжлис бaённoмaси).
КИРИШ

Ушбу дастур фан тарихи ва ривожининг тенденцияси, турли ёшдаги организмнинг ўзига хос физиологик хусусиятлари, ўсиш ва ривожланиш қонуниятлари, организмга ташқи муҳитнинг таъсири масалаларини қамрайди.

Фанининг мақсади ва вазифалари



Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда таълим тарбия жараёнида турли ёшдаги болалар ва ўсмирлар организмининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиш, зарарли одатлар, гиёхвандликни олдини олиш,ёшларни оилавий хаётга тайёрлашнинг тиббий – гигиеник асослари хақида билим,кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.

Фаннинг вазифаси талабаларга таълим – тарбия жараёнида болалар ва ўсмирлар соғлиғини ҳимоя қилиш, лицей ва колледжлар шарт- шароитлари, жихозланиши ва ўқув юкламанинг организмга таъсирини ўрганишдан иборат.

Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма малакасига қўйиладиган талаблар

Ёш физиологияси ва гигиена ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:


  • организмнинг бир бутунлигини,организм ва ташқи муҳитнинг ўзаро боглиқлигини, унинг ўзига хос ёш хусусиятларини,ёшлик даврлари ва уларнинг таснифини билиши керак;

  • талаба лицей ва колледжларда таълим тарбия жараёнини гигиеник жихатдан тўғри ташкил этиш, болалар ва ўсмирларнинг ишчанлик қобилиятини аниқлаш,улар соғлиғига таъсир кўрсатувчи зарарли ва фойдали одатларни аниқлаш каби гигиеник кўникмаларга эга бўлиши керак.

  • Талаба болалар ва ўсмир организми тизимлари ва уларнинг гигиенаси, лицей ва колледж майдони, жихозлари, дарс ва дарс жадвалларини болалар ва ўсмирлар жисмоний ривожланишини гигиеник ва физиологик жиҳатдан баҳолаш малакаларига эга бўлиши керак.


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма – кетлиги

Ёш физиологияси ва гигиена фани барча бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб, ўқув режасига мувофиқ ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўрта мактаб лицей ва колледжларда ўқитиладиган биология, генетика, экология, одам ва унинг саломатлиги фанларидан умумий билим ва кўникмаларга эга бўлишликни талаб этади




Фаннинг таълимдаги ўрни

Ёш физиологияси ва гигиена талабаларга турли шароитда болалар ва ўсмирлар организмини соғломлаштириш,Ўзбекистон келажаги бўлган соғлом авлодни тарбиялаш йўлида ўз билимларини ошириш имконини беради ва бу олган билимларини етук мутахасис сифатида таълим – тарбия жараёнини соғломлаштиришга йўналтирадилар.


Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Талабаларнинг ёш физиологияси ва гигиена фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар ҳамда дарс жадвалларининг ва синф жихозларининг намуналари ва макетларидан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларига мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади



Асосий қисм

Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни

Ёш физиологияси ва гигиенанинг тарихи ва ривожланиш тенденциялари, анатомия, физиология, ёш физиологияси ва гигиена фанлари тўғрисида умумий маълумотлар. Ёш физиологияси ва гигиена фанининг биология, педагогика ва тиббиёт фанлари билан ўзаро боғлиқлиги. Соғлом авлод дастури ва уни тарғиб қилиш. Республикамизда болалар саломатлигини сақлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳатлар. Ёш физиологияси ва гигиена соҳасидаги ютуқлар. Фаннинг вазифалари.


Ўсиш ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари.

Организм ва мухит

Ўсиш ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари. Таълим жараёнида рационал усулларни қўллашда, хар бир ўқувчига индивидуал ёндошишда педагогларнинг бола организмининг ўзига хос ўсиш ва ривожланиш қонуниятлари ҳақидаги билимга эга бўлишлари. Ёшлик даврлари ва ёшга оид ўзгаришлари ҳақида тушунча. Хужайранинг умумий тузилиши. Ирсий касалликлар ва уларнинг турлари.


Нерв тизими умумий физиологиясининг

ёш хусусиятлари

Нерв системасининг аҳамияти ва умумий тузилиши шакли.Нерв марказлари хақида тушунча. Нерв марказларининг физиологик хусусиятлари: қўзғалиш ва тормозланиш, таассуротларни суммациялаш, кислород танқислигига чидамсизлик, иррадиация, индукция, А.А.Ухтомскийнинг доминанта қонуни. Марказий нерв системаси бўлимларнинг ёшга оид хусусиятлари. Вегетатив нерв системасининг ўзига хос хусусиятлари. Организм рефлектор фаолиятининг ёш хусусиятлари.



Олий нерв фаолиятининг ёш хусусиятлари

Олий нерв фаолиятини текшириш усуллари. Шартли ва шартсиз рефлекслар хақида тушунча. Уларнинг бир-биридан фарқи. Шартли рефлексларнинг ҳосил бўлишидаги шарт-шароитлар. Динамик стереотип, нутқ функцияси ва унинг физиологик асоси. Болалар олий нерв фаолиятининг типлари ва уларнинг пластиклиги.

Нерв тизими гигиенаси. Болалар ва ўсмирларнинг ишчанлик қобилияти, чарчаш ва ўта чарчаш ҳақида тушунча. Таълим тарбия психогигиенаси. Невроз (асабийлик). Асаб бузилишини олдини олиш.

Анализаторларнинг ёш хусусиятлари

ва гигиенаси

Анализаторларнинг умумий тузилиши ва аҳамияти. Анализаторларнинг турлари: кўриш анализаторининг ёш хусусиятлари. Кўриш қобилиятининг пасайишини олдини олиш. Эшитиш анализатори. Болаларда эшитиш органининг ривожланиши. Эшитиш гигиенаси. Мувозанат аппарати.



Ички секреция безларининг ёш хусусиятлари

Организмдаги физиологик жараёнларнинг нейроэндокрин система орқали бошқарилиши. Ички секреция безлари ҳақида тушунча. Ички секреция безларининг жойлашуви. Гармонлар, уларнинг организмдаги вазифаси. Организмнинг гуморал бошқарувида гармонларнинг тутган ўрни. Гармон ва стресс. Гармонлар ва жинсий етилиш. Ички секреция безларининг ёшга оид хусусиятлари.



Таянч-харакат аппаратининг ёш хусусиятлари

ва гигиенаси

Таянч-харакат аппаратининг аҳамияти ва вазифаси. Одам скелетинниг умумий тузилиши ва ёш хусусиятлари. Суяк тузилишининг ёш хусусиятлари. Умуртқа поғонаси ва уларнинг эгриликлари, эгриликларнинг шаклланиши. Бош, гавда ва қўл-оёқ скелетининг ўсиши ва ривожланиши. Мускулларнинг динамик ва статик иши. Турли ёш даврларида мускуллар кучи, тезлиги, чаққонлиги, чидамлиги, ва массасининг ўзгариши. Чарчаш унинг физиологик механизми. Сколиоз, унинг келиб чиқиш сабаблари ва уни олдини олиш.



Овқат ҳазм қилиш тизимининг ёш хусусиятлари ва

овқатланиш гигиенаси

Оғиз бўшлиғида, меъда ва ичакда овқат ҳазм бўлишининг хусусиятлари. Жигарнинг овқат ҳазм қилишдаги аҳамияти. Моддалар ва энергия алмашинувининг ёш хусусиятлари. Бола ўсиши ва ривожланишида сув, минерал тузлар ва витаминларнинг аҳамияти. Турли ёш даврларда болалар овқатланишининг ўзига хослиги. Овқатланиш гигиенаси.



Юрак қон томир ва нафас системаларининг ёш

хусусиятлари ва гигиенаси

Қоннинг аҳамияти. Қон таркиби, унинг вазифалари. Уларнинг ёш хусусиятлари. Қон айланишининг аҳамияти. Катта ва кичик қон айланиш доираси. Она қорнида хомиланинг қон айланиши. Юракнинг функциялари ва ёш хусусиятлари. Пульс ва қон босими. Уларнинг ёш хусусиятлари.

Нафас органларининг ёш хусусиятлари ва гигиенаси. Нафас олишнинг аҳамияти. Нафас системасининг вазифаси. Ташқи ва ички нафас олиш. ўпканинг тириклик сиғими. ўпка вентеляцияси. Унинг ёшга, жисмоний машққа боғлиқлиги. Мускул иши вақтида нафас олиш. Нафас гигиенаси.

Айрув тизимининг ёш хусусиятлари ва гигиенаси

Айрув жараёнларининг аҳамияти. Буйраклар тузилиши ва уларни ёш хусусиятлари. Сийдик ҳосил бўлиш механизми. Турли ёшдаги болалар суткалик сийдик миқдори. Болаларда тунда сийдик тута олмаслик, унинг келиб чиқиш сабаблари.

Саломатлик ҳақида тушунча. Болалар ва ўсмирлар саломатлик ҳолати. Касалликлар. Соғлиқ ҳолатининг мактаб ўқувчисининг ишчанлик қобилиятига таъсири. ўткир ва сурункали касалликлар. Касалликларни тарқалиш манбалари. Туғма ва ҳаёт давомида орттирилган иммунитет. Таълим ва тарбиянинг талаба соғлигига таъсири.

Амалий ва лаборатория машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулот: Синф хоналарининг ёритилиши, иситилиш ва шамоллатишини гигиеник баҳолаш. Табиий ва суъний ёритилиш манбаларини аниқлаш. Табиий ва суъний ёритилиш коэффициентларини топиш. Синф хонасини бўялишини гигиеник баҳолаш. Устахоналарнинг ёритилишини баҳолаш. Синф хоналарини ва устахоналарни табиий ва суъний шамоллатишни гигиеник баҳолаш. Синф хоналари, ва устахоналар ва спорт залини иситишини гигиеник баҳолаш. Хона ҳароратини ўлчаш.

Синф жиҳозларини гигиеник баҳолаш. Парта турлари ва уларнинг номерларини аниқлаш. Болани бўйича, эшитиш, ва кўриш қобилиятига қараб парта, стулларга ўтказиш. Партада тўғри ўтиришни гигиеник баҳолаш. Синф доскасини гигиеник баҳолаш. Синф доскасининг нолдан баландлигини аниқлаш. Унинг рангини ва ўлчовини аниқлаш. Устахона жиҳозларини гигиеник баҳолаш.

Дарс жадвалини гигиеник баҳолаш. Дарс предметларини ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасига қараб хилларга бўлиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг ҳафта ва кун давомида ишчанлик қобилияти. Юқори синф ўқувчиларининг хафта ва кун давомидаги ишчанлик қобилияти. Танафусслар. Уларни ташкил этиш. Имтиҳонлар, уларга қўйилган гигиеник талаблар.

Кун тартибини гигиеник баҳолаш. Кун тартибини тўғри ташкил этиш. Кун тартибини боланинг ёшига мос равишда тузиш. Кун тартибини тузишдаги принципларни аниқлаш.

Лаборатория машғулотлари:

1.Ўқувчилар жисмоний ривожланишини гигиеник баҳолаш. Антропометрик ўлчовлар ўтказиш орқали жисмоний ривожланишга баҳо бериш. ўқувчиларнинг мактабдаги шахсий тиббиёт варақларини тахлил қилиш.

2.Орқа мия рефлексларини ўрганиш. Тиббиёт болғачаси ёрдамида кўз қовоқларини юмиб-очиш рефлекси, тизза рефлекси, ахилли рефлекси, икки бошли мускул рефлексиларини ҳосил қилиш. Рефлекс ёйини анализ қилиш.

3. Кўриш ўткирлиги ва кўриш майдонини аниқлаш. Головин жадвали орқали кўриш ўткирлигини аниқлаш. Периметр асбоби ёрдамида кўриш майдонини аниқлаш.

4. Фаол диққат тезлигини аниқлаш. Фаол диққат тезлигинии аниқлаш учун 1 дан 25 гача рақамлар тартибсиз жойлаштирилган 4та жадвалдан фойдаланилади. Бу жадваллар орқали маълум вақт мобайнида рақамлар тартиб билан топилади, сўнгра фаол диққатнинг концентрацияси ҳисобланади.

5. Ихтиёрий харакат тезлигини аниқлаш. 6½10 см2 ҳажмдаги оқ қоғозга 10 секунд давомида нуқталар қўйиш усули ёрдамида панжа мушакларининг харакат тезлиги аниқланади.

6 Жисмоний юкламанинг юрак-қон томир фаолиятига таъсирини ўрганиш. Жисмоний машқни қон айланишга таъсирини аниқлаш учун текширилувчининг пульси, қон босими, нафас сони, ўпканинг тириклик сиғими ўлчанади. Олинган маълумотлар ёзиб қўйилади, сўнг 1 минутда 20 мартта туриб ўтиргандан сўнг қайтадан пульс, қон босими, нафас сони ўлчанади.

7. Ишчанлик қобилиятини аниқлаш. Нерв системасининг ишчанлик қобилиятини аниқлаш учун Анфимов жадвалидан фойдаланилади. Бу жадвалда алфавит харфлари тартибсиз ёзилган бўлиб, бир харфни маълум вақт орасида белгилаш билан ишчанлик қобилияти аниқланади.

8. Овқат рационини тузиш. Овқат рационини тузиш учун қўйидаги жадваллардан фойдаланилади:

1.Овқат моддаларининг кимёвий таркиби ва берадиган каллорияси.

2.Бир суткада истеъмол қилинадиган минерал тузларнинг физиологик нормаси.

3.Ўсмирлар учун бир суткада бериладиган оқсил, ёғ, ва углеводларнинг физиологик нормаси.



Yüklə 1,45 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə